Сабзавот кўчатларини етиштириш учун зарур шароитлар

Кўчат етиштириш учун иссиқхона яхши ёруғлик ва шамоллатишга хамда кўчат етиштириш учун қулай хароратга эга бўлиши керак. Аниқ экинлар учун умум қабул қилинган агротехник тадбирларга риоя этилади. Пайвандлаш технологияси хар бир ўсимлик (кўчат) ни поясини алохида кесишни тақазо этади, иш жараёнини ташкил этишда уруғларни иссиқхонага экиш шароити, кўчат олиш учун кассета ёки тувакчалар бўлиши керак. Бу жараён кўчатларни пайвандлаш учун гурух-гурух қилиб олиб ўтишда кўл келади ва пайвандтаг илдиз тизимига зарар етказмаслик хамда кўчатларни пайвандлангандан кейин олидиндан тайёрлаб қўйилган махсус химояланган жойларга ўсимликларни шу шароитга ўргатиш учун жойлаштирилади.

Кассета ва тувакчаларга тўлдириладиган тупроқ аралашмаси сифатли бўлиши керак. Бир репродукцияга оид сифатли уруғлардан фойдаланиш талаб этилади. Уруғ экишни ўтказишда, бир хил униб чиқиши учун экиш чуқурлиги хам бир хилда бўлиши керак. Пайвандлаш учун биринчи барг оралиғи жуда калта бўлмаслиги, бунинг учун ёруғликни созлаш, кўчатга соя ёки ёритиш керак бўлади. Кассета ва тувакчаларни хам бир хилда суғорилса, нихолларни униб чиқиши ва диаметри бир хилда бўлади.

 

Иссиқхонада кўчатларни пайвандлаш учун тайёрлаш жараёнида ва пайвандлангандан кейин хароратни +25…+280С да ушлаб туриш зарур. Кўчатларни ўстириш даврида ёруғлик, харорат ва намликни созлаш, пайвандлагунча хар бир пайвандтаг нихолнинг ердан то биринчи бўғимигача (уруғ баргигача) оралиғи узун бўлиши керак. Шунда пайвандланган жой тупроқдан юқорида жойлашади, бунда тупроқ билан боғлиқлиги бўлмайди ва ўсимликни тупроқ касалликларига чидамли бўлишини таъминлайди.

Манба: “Сабзавот экинларини вегетатив пайвандлаш” Мавлянова Р.Ф., Юнусов С.А, Каримов Б.А.

Дўстларингизга ҳам улашинг!