САБЗАВОТЛАРДАН ЭРТА ҲОСИЛ ЕТИШТИРИШ (1-мақола)

Февраль ойининг дастлабки кунларида миришкорларимиз учун дала ишлари сифатли сабзавот кўчатлари тайёрлашдан бошланиши лозим.

Республикамизда катта май-донларда етиштирилаётган асосий сабзавот экинларидан помидор, бақлажон, ширин ва аччиқ қалампир каби иссиқсевар сабза-вотлар очиқ майдонларга асосан кўчати билан экилади. Шу сабабдан, ушбу экинларнинг кўчатларини махсус кўчатхоналарда сифатли тай-ёрлаб олиш ўзига хос муҳим бир тадбир ҳисобланади. Сифатли ва соғлом кўчат тайёрлашда сабзавот уруғларнинг аҳамияти катта бўлиб, бунинг учун униб чиқиш хусусияти юқори, бегона ўт ва навлар аралашмасидан холи уруғлардан фойдала-ниш мақсадга мувофиқдир.

Кўчат тайёрлашда уруғларни экишдан олдин турли зарарли вирус касалликларига қарши қиздириб олиш тавсия этилади. Бунинг учун помидор, ширин қалампир, бақлажон уруғларини термостат ёки қуритиш шкафида икки сутка 50-52 дара-жада ва бир сутка 80 даражада қиздирилади. Уруғларни тўқ ва пучга ажратишда уруғлар ош тузининг 3-5% ли эритмасига 30 дақиқа солинади. Бунда пуч уруғлар чўкмасдан, ажралиб қолади.

Сабзавот кўчатларини етиштириш учун кўчатхона тупроғи 20-25 см чуқурликда юмшатилади ва 0,8-1,0 метр қилиб пушта олинади. Пуштага уруғларнинг яхши униб ўсиши учун икки қисм чириган гўнг, бир қисм тупроқ, бир қисм қум аралашма-си солиб, текисланади. Аралашма қалинлиги ниҳол тайёрлаш учун 10-12 см дан, кўчириб экиладиган иссиқхоналарда эса 18-20 см. дан кам бўлмаслиги лозим.