САБЗАВОТЛАРДАН ЭРТА ҲОСИЛ ЕТИШТИРИШ (3-мақола)

Етиштирилаётган кўчатлар экиш учун тайёр бўлгач, очиқ далага олиб чиқишдан 6-8 кун олдин плёнкалар-ни очиб, кўчатларни ташқи муҳитга шароитига мослаштириб чиниқтириш муҳим аҳамиятга эга.

Далага экиш олдидан кўчатларга иссиқхонанинг ўзида занг, ўргимчаккана ва шираларга қарши ишлов берилиб, экилиши мақсадга мувофиқдир. Кўчатларга ишлов бе-ришда экишдан 1-2 кун олдин 2,5% ли Децис дорисидан 0,2 мл. 10 литр сувга аралаштириб, 20 метр кв. май-дондаги кўчатга сепилади ёки тавсия этилган препаратлардан биронтаси-дан фойдаланиш мумкин.

Ширин қалампир, бақлажон, ва по-мидорнинг 50-55 кунлик кўчатлари 15-18 см https://avatars.mds.yandex.net/get-pdb/939428/e1e04d84-2ef8-432a-a79f-e785575542e4/s1200узунликда, 5-7 та барг чиқарганда очиқ далага экиш учун тайёр бўлади.

Шу билан бирга, полиэтилен қопчаларда, кичик хажмли стакан-ларда махсус субстратлар асосида тайёрланган кўчатларини экиш хам яхши самара беради. Ушбу усулда очиқ майдонга экилган кўчатларнинг ривожланиши яхши кечади, қаторда ўсимликлар хатоси камаяди ҳамда эртароқ ҳосилга киради.

 

Тавсия этилаётган усул бугунги кун-да ишлаб чиқаришда кенг қўлланилиб келинмоқда. Ҳажми 8х8 см бўлган ста-канларга 40% гўнг + 40% тупроқ + 20% ёғоч, шоли қипиғи аралашмаси соли-нади ва стаканлар сув билан яхши-лаб намланади ва олдиндан ишлов берилган, унувчанлиги юқори уруғлар ташланиб, устидан 2 см қалинликда чиринди солинади. Кўчат етиштириш жараёни олдий усул каби тавсиялар асосида олиб борилади.

Ушбу ойнинг муҳим тадбирлари-дан яна бири, совуқ ҳавога нисбатан чидамли бўлган оқбош карам, гул ка-рам, пиёз, сабзи, редис, ош лавлаги, укроп, кашнич, петрушка ҳамда салат каби сабзавотлар экинларини экиш учун режалаштириб қўйилган майдон-лар кузда экишга тайёрлаб қўйилган бўлиши лозим.

Совуққа нисбатан чидамли эртаги ка-рам кўчатларни очиқ майдонларга экиш марказий вилоятларда феврал ойининг 2-3 ўнкунлигида, жанубда жойлашган вилоятларда 15-18 кун олдин, шимолий вилоятларда эса 18-20 кун кечроқ амал-га оширилади. Эртаги карам экилади-ган ер кузда тайёрлаб қўйилган бўлса яхши самара беради. Кузда тайёрлаб қўйилган эгатларга кўчат экилганда ҳосили баҳорда тайёрланган майдонга нисбатан 8-10 кун илгари етилади ва 20% кўпроқ ҳосил беради.