Сабзавотларни пайвандлаш техникаси

Кўчатларни пайвандлашда об-хавони нисбатан салқин +20…230С хароратли шароитида ўтказиш маъқул. Ўсимликни экин турига қараб пайвандлашдан олдин 2-4 соат тўйинтииб суғориш керак, чунки кейин уларни пайвандланган жойи битгунча суғорилмай турилади.

Пайвандлашни ўсмликни диаметри 1,6 – 1,8 мм (2 мм гача), 2-3 чинбарг пайдо бўлганда ўтказиш керак. Пайвандлаш учун тавсия этилган навлар вариантлари ва хар бир вариантдаги пайвандланган ўсимликлар сонини белгилаб бориш учун ёзув журнали тутиш керак. Пайвандлаш учун аввало диаметри бир хил бўлган пайвандтаг ва пайвандуст ўсимликларни танлаб олиш ва иш жойига кассета (тувакча) ларни қўйиш керак бўлади. Нихолни кесишда баргга яқин, яъни озуқа элементлари жадал айланувчи ва сўриш яхши бўлган жойидан кесиш тавсия этилади. Пайвандлашни ўтказиш жараёнида хар доим иш қуроллари ва қўлни спирт ёки аналит (ўлик сув) эртимасида стерилизация яъни зарарсизлантириш керак. Хар бир ўсимликни пайвандлаш кўп вақтни олмаслиги керак, чунки кесилган жой қуриб қолмаслиги керак. Шунда пайвандланган жойни ижобий ўзгариши кафолатланади.

Керакли мақола 👉 Сабзавотларни пайвандлашда зарур бўлган асбоблар ва жихозлар