Сабзи меваси ёрилиб кетмаслиги учун нима қилиш керак?

Эрта маҳсулот олиш учун баҳорда далага ер етилганда биринчи имконият бўлиши билан уруғи сепилади. Қишга сақлаш мақсадида етиштириш учун июннинг биринчи ярмида экилади. Уруғ тупроққа 1-3 см чуқурликда экилади. Қатор оралиғи 25-30 см бўлади. 10 м2 га уруғ сарфи 1,5-5 грамм (1 гектарга 1,5-3 кг махсус сеялкаларда экилганида). 2-3 чинбарг ҳолатида 1,5-4 см чуқурлигида чопиқ қилинади. 1м2 ерга ҳосил мақсади ҳисобга олиниб 50 дан 200 гача ўсимлик бўлиши керак.

Уруғ экилганидан кейин қатқалоқ ҳосил бўлишидан эҳтиёт бўлиш керак, акс ҳолда ниҳоллар нобуд бўлиши мумкин. Сабзи экилган эгатчаларга юпқа қилиб гўнг сепиб қўйилиши қатқалоқ пайдо бўлишини олдини олади.

Ўтмишдошлар.

Энг яхши ўтмишдошлари бу эртаки картошка, дуккакликлар, бодринг, эртаки карам.

Маъданли озуқалантириш.

1 м2 дан 6 кг (1 гектардан 60 тонна) сабзи ҳосилини олиш учун 300 гр аммиак селитра, 500 гр суперфосфат ва 600 гр калий тузини10 м2га сепиш даркор (Н 100, П2О5 100, К2О 200 кг таъсир моддасини 1 гектарга). Фосфорли ва калийли ўғитларни кузги ҳайдов вақтида қўшиш тавсия қилинади, азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни эса озуқа сифатида берилади. Сабзи магнийга сезгир, 80-100 грамини 10 м2га солинади (Мг2О 80-100 кг таъсир моддаси 1 гектарга). Сабзи тагига янги гўнг солмаган мақул, сабаби, мевалари ҳунуклашиб узоқ сақланмайдиган бўлиб қолади.

Суғориш.

Илдизмеваларни ёрилиб кетишини олдини олиш мақсадида суғориш мунтазам бўлиши керак. Мавсум ичида 5-7 суғориш амалга оширилиши керак, яъни 10 м2 га 300-350 литр (300-350 м3/гектарига).

Касалликлар ва зараркунандалар.

Сабзининг асосий зараркунандаси – сабзи (пашшаси) чивини.

Кураш чоралари: алмашлаб экишга қатъий риоя қилиш, эрта экиш, тупроқ ҳарорати пашша учган вақтда +15, +17оC бўлганда Би-58, Делтасис, Далате, Энтоспилан ва бошқа инсектитсидлар билан ишлов бериш.

Асосий касалликлари – фомозваалтернариоз.

Кураш чоралари: Уруғларни дорилаш, ўсимликларни фунгитсидлар Акробат МС, Энтохлорок плюс, Энтохлорок экстра ва бошқалар билан ишлов бериш.

Етиштиришнинг муҳим усули – ўсимликларни чопиқ қилиш. Алоҳида бегона ўтларга қарши кенг япроқли ўтларга қарши Оксигол, найза баргли бегона ўтларга Зелдек Экстра ҳамда Энтогарт гербитсидларини меъёрларида ишлатиш тавсия этилади.Шунда бегона ўтлар йўқолади ва илдизмевани учи кўкариб кетишдан сақланади.

Сақлашга мўлжалланган сабзи музлашидан аввал йиғиб олиниши ва механик зарар етмай йиғиштирилиши керак. Бу муваффақиятли сақлашнинг гарови ва шартидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.