Сабзи экини етиштириладиган йилда органик ўғитлардан фойдаланмаслик тўғри бўлади. Органик ўғитлар киритилган атиги 2-3 йил ўтгач, сабзини етиштириш учун майдонларни ажратиш керак, чунки бу ерда хунук илдизмевалар шаклланади ва бегона ўтларга қарши курашиш қийинлашади. Ўғитлар миқдори тупроқ унумдорлиги кўрсаткичлари ва режалаштирилган ҳосилдорлик асосида ҳисобланиши керак. Сабзи экини яхши ўсиб ва ундан юқори сифатли ҳосил олиш учун N 200 P150 K70 меъёрида минерал ўғитлар билан озиқлантириш тавсия этилади. Шундан тук ҳолда аммофос ўғити 230 кг/га, суперфосфат 750 кг/га ва калий ўғити 100 кг/га бўз турпоқли экин майдонларга шудгорлашдан олдин РМУ-0,5 русумли минерал ўғитларни сочгич машинаси орқали экин майдонлар юзасига сочиш. Сабзи ўсимликларини ўсиш даврида биринчи озиқлантириш учун аммофос ўғитидан 100 кг/га, суперфосфат 320 кг/га ва калий ўғитидан 40 кг/га қатор ораларига КОН-2,8А, КРН-2,8А, КРО-4 русумли культиваторозиқлантирувчилар ёрдамида 10-15 см чуқурликка солиниши керак. Минерал ўғитлардан сабзи экини калийли ўғитини яхши истеъмол қилади, шунинг учун озиқлантиришда уни тавсия этилади. Агар калий етишмаса сабзи ҳосилининг сифати ва сақланиши анча пасайяди.
Фосфорли ўғитларни сабзи ўсимликлари барглари ўсиш даврида энг кўп истеъмол қилади.
Манба:»Сабзи етиштириш» Тузувчилар: Ф.К. Ганиев – Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Сабзавот, полиз экинлари ва картошка
агротехнологияси лабораторияси катта илмий ходими
Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ.



















