Сабзини ўғитлаш меъёрлари

Сабзи

Республикамизни барча минтақаларида сабзи эртаги ва кечки муддатларда экилади. Сабзи ўсимлиги бошқа сабзавотлар каби тупроқ унумдорлигига, асосий озиқа элементларига талабчандир. Озиқа элементлари етарли миқдорда тавсия этилган миқдорда берилганда юқори ҳосил олиш имкони бўлади.

Бўз тупроқларда сабзи етиштирилганда юқори ҳосил олиш учун гектарига соф ҳолда 220 кг азот,160 кг фосфор 100 кг калий бериш керак.

Ҳайдовдан олдин гектарига тук ҳолатда аммофос 261 кг, 200 кг калийнинг ҳаммасини ерга ишлов бериш даврида берилади.

Биринчи озиқлантириш сабзини ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг қолган аммофосни 87 кг, 240 кг карбамидни солиш керак. Иккинчи озиқлантириш 2–3 тадан чинг барг пайдо бўлганда 240 кг карбамид берилади.

Ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқ тупрокларда сабзи етиштирилганда минерал ўғитларни соф ҳолда гектарига 175 кг азот, 130 кг фосфор, 80 кг калий берилади.

Ҳайдовдан олдин гектарига тук ҳолатда аммофос 211 кг, 160 кг калий ерга ишлов бериш даврида берилади.

Биринчи озиқлантириш сабзини ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг қолган аммофос 71 кг, 190 кг азотли ўғит карбамидни солиш керак. Иккинчи озиқлантириш 2–3 тадан чинг барг пайдо бўлганда 50% карбамид берилади.

Шўрланган тақир ерларда сабзи етиштиришда соф ҳолда 250 кг азот, 200 кг фосфор, 120 кг калий бериш керак;

Шўрланган, тақир тупроқларда сабзи етиштиришда сульфат аммоний, калий хлорид ўғитларини бериш тавсия этилмайди, сульфат аммоний ўрнига аммиак селитраси, калий ўғитлари сифатида нитрат калий ўғитларини бериш тавсия этилади. Янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнгни бериш тупроқда бегона ўтларнинг кўпайишига олиб келади, сабзи ўсимлигининг ўсиб-ривожланиши орқада қолади, ҳосилдорлик камаяди.

Ҳайдовдан олдин гектарига тук ҳолатда аммофос 75%, калийни ерга ассосий ишлов бериш даврида берилади. Биринчи озиқлантириш сабзини ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан кейин азотли ўғитларнинг 50, аммофоснинг 25 фоизини бериш керак. Иккинчи озиқлантириш 2–3 тадан чингбарг пайдо бўлганда 50% азотли ўғит берилади.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!