Сабзини қандай тупроқларга эккан маъқул?

Сабзи тупроққа талабчан ўсимлик. Узун ва тўғри илдизмеваларни фақатгина чуқур ишлов берилган унумдор енгил тупроқларда ўстириш мумкин.

Оғир ва тошлоқ тупроқларда калта мевали навларни етиштириш тавсия этилади. Сабзи тупроқда гўнг бўлишини хоҳламайди, ҳаттоки, у ўтмишдош экинга солинган бўлса ҳам.

Кузда қуёшли жойдан қаторлар олиб қўйилади, қатор олиш билан бирга торф солиш мумкин, аммо ҳеч қачон гўнг ва боғ компости солишга рухсат этилмайди.

Уруғ сепишдан 1-2 ҳафта олдин тупроққа комплекс минерал ўғитлар солиб чиқилади.

УРУҒ ҚАНДАЙ СЕПИЛАДИ?

Сабзи лента усулида сепилади, аммо кейинги йилларда қўш қаторлаб сеялкаларда экиш кенг тарқалмоқда. Қўш қаторлаб қўлда ҳам сепиш мумкин. Бунда қаторлар оралиғи 50 см, қўш қаторлар оралиғи 15см.

Манба: Томчи телеграм канали