Саримсоқпиёз касалликлари ва касалликка қарши кураш чоралари

Оқ чириш касаллиги

Бу касаллик билан оғриган саримсоқнинг барглари тепа тарафдан бошлаб сарғаяди ва ўсимлик нобуд бўлади. Ўсимликнинг томирларида ва тўқималарида замбуруғнинг оқ ғубори пайдо бўлади ва саримсоқ чирийди.

Касалликка қарши кураш чоралари: Ўсимликларни алмашлаб экишга риоя қилиш, соғлом уруғликларни ишлатиш, зарарланган ўсимликларни йиғиб олиш ва ёқиб ташлаш, саримсоқпиёзни тўла етилгандагина йиғиштириб олиш.

 

Мозаика касаллиги

Бу касалликка саримсоқнинг турли-туман навлари чалиниши мумкин. Ушбу касаллик билан оғриган саримсоқ ўсимлигининг барглари сарғаяди, пояси ётиб қолади ва пиёзлари эса буришиб, юмалоқ шаклини йўқотади. Баъзан уларда оқиш-сарғиш параллел йўллар пайдо бўлади.

Касалликка қарши кураш чоралари: алмашлаб экиш, зарарланган ўсимликларни йиғиштириб олиш ва ёқиб ташлаш, соғлом уруғларни экиш.

 

Сохта унли шудринг

Бу касалликка йўлиққан саримсоқ ўсимлигининг ёш баргларида овал кўринишидаги оч яшил рангли доғлар пайдо бўлади ва уларнинг юзасида замбуруғнинг кулранг сафсар ғуборлари хосил бўлади. Вақт ўтиши билан доғлар катталашиб, барглар сарғаяди ва қурийди. Натижада саримсоқлар яхши ривожланмайди. Касалликнинг ривожланишига ортиқча хаво намлиги ҳам таъсир қилади.

Касалликка қарши кураш чоралари: Ўсимликларни 1% ли Бордосс суюқлиги билан ёки 0.4% ли Хом препарати билан пуркаш яхши натижа беради.

 

Фузариоз

Бу касаллик билан оғриган ўсимликнинг барглари юқоридан бошлаб қуриб, тезлик билан нобуд бўлади. Томирларининг кўпи чирийди ва саримсоқлар юмшоқ бўлиб қолиб, тўқималари сувли бўлади. Касалликка юқори харорат ва хаво намлиги сабаб бўлади.

  • Касалликка қарши кураш чоралари: Ўсимликларни алмашлаб экиш, соғлом уруғликларни ишлатиш, зарарланган ўсимликларни йиғиб олиш ва ёқиб ташлаш, саримсоқни тўла етилгандагтна йиғиб олиш.
  • Занг касаллиги – замбуруғли касаллик бўлиб, бунда ўсимлик баргларида оч-сариқ доғлар пайдо бўлади ва улар кейинчалик қорайиб кетади. Бу эса ўз навбатида ўсимликнинг барвақт қуришига олиб келади.
  • Қора чирк касаллиги – бу хам замбуруғли касаллик бўлиб, саримсоқни юқори хароратли хоналарда сақлаш туфайли келиб чиқади. Касаллик яхши етилмаган ва қуритилмаган саримсоқпиёзларда кўп учрайди.
  • Саримсоқнинг бактериал касалликлари – саримсоқ бўлакчасининг сувли танасини яшил ёки жигарранг яралар билан ишдан чиқарадиган касалликдир.
  • Оқ чириш касаллиги – жуда кўп ёмғир ёққан пайтларда айниқса кўпаяди, ўсиш пайтида ва сақлаш жойларида учрайди. Касаллик таъсирида саримсоқ бўлакчалари ириб, юмшаб қолади.
  • Саримсоқпиёзнинг таги  чириб  кетиш  касаллиги  (фузариоз) 

касаллигининг биринчи белгиси – баргларнинг юқоридан бошлаб сарғайиши ва аста-секин қуришидир. Илдизлар чириб кетади ва саримсоқ юмшоқ бўлиб қолади. Ириш саримсоқ пиёзининг тагидан бошланади.

Қуйидаги жадвалда саримсоқпиёзнинг турли хил касалликларига қарши химоя воситалари ва унинг ўсишини жадаллаштирадиган воситаларниг асосий турлари келтирилган:

          Инсонларнинг  
НОМИ Сарфи: Нимага қарши Ишлатиш муддати ва Ишловлар ишлов  
  Порошоклар учун ишлатилади усули сони берилган  
  (кг/га)       майдонларга  
  Суюқликлар учун       чиқиш муддати  
           
  – л/га          
  Уруғликлар учун          
  – кг/т ва л/т          
             
    ФУНГИЦИДЛАР      
             
БОРДОСС 6-8 Пероноспороз, Ривожланиш даврида мис 3 7  
СУЮҚЛИГИ Мис чириш, занг купороси бўйича 1% ли      
             
  сульфат+кальций   эритма билан пуркаш        
  гидроксид            
               
РИДОМИЛ 1 литр сувга 25   Вегетация даврида   3 20  
ГОЛД МЦ, грамм   препаратнинг        
68% ли     суспензияси пуркалади        
порошок              
               
ОКСИХОМ 1,9-2,3 Пероноспороз Вегетация даврида   3 3-10  
80% ли     препаратнинг 0,4% ли        
порошок     суспензияси пуркалади        
               
КАРТОЦИД, 10 литр сувга 40 Пиёз чириши Сақлашдан 10 кун олдин   2  
50% ли грамм   пуркалади        
порошок              
               
ПОЛИХОМ 1,2-2,4 Пероноспороз Вегетация даврида ПАВ   6 7-10  
80% ли     қўшилиб (0,005%),        
порошок     препаратнинг 0,4% ли        
      суспензияси пуркалади        
               
АВИКСИЛ, 2,1-2,9 Пероноспороз Ривожланиш даврида   2 7-10  
70% ли     0,4% ли суспензиясини        
эрувчан     пуркаш.        
порошок              
               
АЛАЦИД 1,2 Пероноспороз Ривожланиш даврида   3 7-10  
25% ли     0,2% ли суспензиясини        
эрувчан     пуркаш.        
порошок              
               
АЛЬЕТТ 1,2-2 Пероноспороз Ривожланиш даврида   5  
80% ли     0,4% ли суспензиясини        
хулланадиган     пуркаш.        
прошок              
               
БРАВО 500 3-3,3 Пероноспороз Ўсиш даврида пуркаш   3  
50% ли              
суспензия              
               
ДАКОНИЛ 2-2,2 Пероноспороз Ўсиш даврида пуркаш   3 3-10  
50% ли              
порошок              
               
КРЕПТАН 1,2 Пероноспороз Ривожланиш даврида   3 7-10  
50% ли     0,2% ли суспензиясини        
порошок     пуркаш.        
               
МИС 2,4 Пероноспороз Ривожланиш даврида        
ХЛОРОКИСИ     0,4% ли суспензиясини        
50% ли     пуркаш.        
порошок              
               
  Уруғларни экишга олдин ишлов бериш препаратлари      
               
АГРОЦИТ 5-6 Оқиш рангли Экишдан 1-3 сутка олдин    
50% ли   таг чириши препаратнинг 3%ли        
порошок   касаллиги суспензиясига        
      саримсоқнинг        
               
      бўлакчаларини ботирган      
      холда ишлов бериш.      
             
БЕНЛАТ 5-6 Оқиш рангли Экишдан 1-3 сутка олдин  
50% ли   таг чириши препаратнинг 3%ли      
порошок   касаллиги суспензиясига      
      саримсоқнинг      
      бўлакчаларини ботирган      
      холда ишлов бериш.      
             
ТМТД 4-5 Бўйин чириши, Саримсоқпиёз  
80% ли   Оқиш рангли бўлакчаларини экишдан      
порошок   таг чириши олдин препаратнинг 3%      
    касаллиги ли суспензиясига ботириб      
      олиш.      
             
ФУНДАЗОЛ 5-6 Оқиш рангли Саримсоқпиёз  
50% ли   таг чириши бўлакчаларини экишдан      
порошок   касаллиги олдин препаратнинг 3%      
      ли суспензиясига ботириб      
      олиш.      
             

Саримсоқпиёзни касаллик ва зараркунандалардан химоя қилиш чора-тадбирлари:

Қачон ўтказилади Нима мақсадда   Ўтказиладиган тадбир
        ўтказилади            
       
Саримсоқпиёз  уруғини  сепишдан Бегона ўтларни йўқотиш учун   Ерни20-25смчуқурликда
аввал               хайдаш, экишдан олдин тупроқни
                чопиқ    қилиш,    қўлда    бегона
                ўтларни юлиб ташлаш    
               
Сармисокпиёз экишдан ёки Нематодадан  қутулиш, битларни Экиладиган саримсоқни ёки
уруғини сепишдан аввал   йўқотиш,   пероноспороздан уруғни 10-12 соат давомида 45-48
      қутулиш  ва  чириш  касаллигидан градусли хаво оқимида қиздириб
      фориғ бўлиш учун     олиш.Бутадбирдансўнг
                саримсоқпиёз (ёки уруғ)
                совутилади ва сараланади.  
             
Уруғ   сепиш ёки   саримсоқни Саримсоқнинг касалликларга Уруғларга ва экиладиган
экишдан олдин     қаршитураолиши,унинг пиёзларга  иммуноцитофит билан
      ўсишини тезлаштириш ва ишлов бериш.    
      стрессларга қарши кураша олиши        
      учун.                
             
Саримсоқпиёз экилаётган пайтда Саримсоқпиёз   пашшаси, Қуйидаги агротехник тадбирларга
ёки уни озиқлантириш вақтида қўнғизлар ва бошқа зарарли қатъий риоя қилиш:    
      хашоротларга қарши курашиш · Саримсоқ экиладиган жойни
      учун         тўғри танлаш;    
                · Тупроққа етарли миқдорда ўғит
                       
              солиш;        
              · Саримсоқни   ўз вақтида
              озиқлантириш    
              · Уруғни оптимал муддатда экиш;
              · Саримсоқни оптимал вақтда
              экиш;        
              · Ўсимликларга яхши қаров
              (чопик, суғориш, озиқлантириш,
              касалланган ўсимликларни   ўз
              вақтида   йўқотиш, бегона
              ўтларни дархол йўқотиш)
     
Саримсоқпиёз 2-3 та хақиқий барг Бир йиллик бегона ўтларга қарши Бегона ўтларни юлиб ташлаш
чикқрганда                      
       
Саримсоқпиёз4-5табарг Саримсоқпиёзнинг  касалликларга Саримсоқларга иммуноцитофит
чиқарганда ва ундан 30 кун кейин қаршитураолиши,унинг билан ишлов бериш (пуркаш).
        ўсишини тезлаштириш ва          
        стрессларга қарши кураша олиши          
        учун.              
           
Касаллик аломатлари пайдо Пероноспорозга қарши   Касалланган  ўсимликларни  юлиб
бўлганда             ташлаш. Мис оксихлориди
              эритмаси   билан   10-14   кунлик
              интервалда пуркаш.  
           
Ўсимлик яшил қисмини кесишдан Саримсоқпиёз чиришига қарши   Саримсоқпиёзга   Картоцид
10    кун   аввал   ва    сақлашга       эритмасини пуркаш  
қўйишдан олдин                    
       
Саримсоқпиёз экиладиган Бир   ва   икки   йиллик   бегона Кузда вегетации қиладиган бегона
майдонда, кузда, олдинги хосилни ўтларга қарши курашиш учун   ўтларга қарши Раундапнинг
йиғиб олгандан сўнг           эритмаси билан ишлов берилади.
                       

 

Манба: Ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш. Тузувчи Р.Х. Аюпов. – Т.