Шафтолининг барг бужмайиши

Зарарлари

Баргдаги касаллик аломатлари
Aliyev U, HPF Kazakhstan

Ушбу замбуруғ касаллиги шафтоли, олхўри ва баъзида гилос новдалари, барглари ва меваларини зарарлайди. Касаллик натижасида дарахтнинг ривожланиш сурати секинлашади ва зарарланган дарахтларга қишки совуқ ҳароратлар янада қаттиқроқ зарар етказиши мумкин. Агар касаллик бир неча йил давомида қайтарилса, дарахтларга жуда қаттиқ зарар етиши мумкин. Ушбу касалликни данакли меваларга зарар етказувчи бир неча тури мавжуд:
a) Taphrina deformans — шафтоли дарахтларини касаллантиради ва шу сабабдан, уни шафтолининг барг бужмайиши касаллиги деб аталади.
b) Taphrina pruni — олхўри дарахтларини касаллантиради, унинг номи “олхўри кармашкаси (чўнтакча)” деб аталади
c) Taphrina — олхўри ва гилос дарахтларини касаллантиради.

Олхўри мевасидаги касаллик
аломатлари — bugwood.org

Бу касалликни яна “шишган олхўри касаллиги” деб ҳам юритилади, бунга сабаб, касаллик натижасида олхўри мевалари ҳунук кўринишда ривожланиб улар чўнтакчалар ёки шишларни эслатади. Касалланган мевалар узун чўнтакча кўринишига келиб қолади ва бу меваларни еб бўлмайди. Меванинг ички қисми губкага ўхшаб бўш бўлади ва данак ҳосил бўлмайди. Дарахт новдаси ва баргларида касаллик аломатлари ҳар доим ҳам кузатилмайди.

 

Ҳаёт цикли

Шафтоли мевасига етказган
зарари www.caf.wvu.edu JW Travis

Ушбу касаллик спораларнинг (конидия) босқичида дарахт шохи пўстлоқларининг ёриқ жойларида, баргларда ва дарахтнинг бошқа қисмларида қишлайди. Баҳорнинг нам ва салқин об-ҳаво шароитларида янги униб келаётган новда ва барглар касалланиши мумкин. Янги униб чиққан барглар қизғиш ёки сарғиш тус олади ва барглар қинғир-қийшиқ бўлиб, шакли бузила бошлайди – уларнинг эти қалинлашади ва бужамаяди. Касалланган баргларнинг остки қисмида 8-12 кун ўтгач оқ ёки қизгиш споралар кузатилиши мумкин; вақт ўтиши билан бу споралар етилиб, касалликни бошқа баргларга тарқатадилар. Бу споралар ёш туқималарнигина к а с а л л а н т и р а д и , ёши к а т т а б а р гл а р н и э с а касаллантирмайди. Зарарланган барглар мавсум бошидаёқ тўкилиб, новдалар ялонғочланиб қолади. Касаллик кучайиб, тарқалиши кескинлашган ҳолларда барглар қўнғир тусга киради, қурийди ва дарахтнинг ўзида тўкилмай қолиб кетади. Бу касалликдан зарарланган меваларнинг устки қатламида қизил тусга эга ғадир-будур ўсимта пайдо бўлади. Меванинг шакли бузулади ва тўкилади, дарахтда қолганлари эса ривожланмай қолиб кетади. Касалланган новдалар шишади ва қийшаяди. Ёз мавсумининг қуруқ ҳавосида касаллик дарахтларда аскоспора ҳолида жон сақлайди. Намгарчилик бошланиши билан споралар улғайиб қайта кўпаядилар, ва шу билан бирга, соғлом тўқималарни зарарлашни бошлайдилар.

Қарши кураш чоралари

  1. Касалликка қарши курашнинг энг қулай даври кузда баргларнинг тўкилиш пайтига тўғри келади. Унга қарши Бордо суюқлиги (3% мис сульфати + 3% охак/гипс) сепинг. Қишда ёғингарчилик кўп рўй берган ҳолларда, аралашма ювилиб кетиши билан уни такроран сепинг.
  2. Баҳор келиши билан, куртак очилишидан олдин Бордо суюқлигини яна такрорланг. Кузда ва баҳорда куртак очилишидан олдин Бордо суюқлиги сепиш одатда бу касалликни назорат қилиш учун етарли чора–тадбир ҳисобланади.
  3. Боғингизга яқин жойларда касалланган ёввойи олхўри дарахтлари мавжуд бўлса, дарахтларингиз касалланмаслиги учун уларни кесиб ташланг ва йўқотинг.
  4. Касалланган новдаларни қаттиқ буталанг, боғингизни кесилган шохлардан тозаланг.

Баъзи маълумотлар “Integrated Pest Management for Stone Fruits”. китобидан Нашр 3389 (Окланд:Калифорния Университети Қишлоқ Хўжалиги ва Табиат Ресурслари Факультети, 1999 129-30 бет, олинди.   mevazor.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!