Ширин ва аччиқ қалампирининг вертициллез (ВИЛТ) касаллиги

Қалампирнинг вертициллез сўлиш касаллиги тез-тез кузатилади. Бу касаликнинг пайдо бўлишига Verticillium бактериялари сабаб бўлади. Бактерияларнинг ривожланиши учун юқори ҳароратли режим ҳамрохлигидаги ер намлигининг паст бўлиши қулай шароит сифатида хизмат қилади. Маълум бўлишича, унумдор ерларда кучсиз (унумдорлиги паст) ерларга нисбатан вертициллез касаллиги камроқ учрайди.

Касаллик белгилари

Кўпинча ВИЛТ қалампирининг гуллашидан олдин намоён бўлади. Шохчаларнинг ўсиши секинлашади, янги барглар қисқа бўғин оралиқлари билан ўсади ва тўқ-яшил бўлади. Пастки баргларида секин-асталик билан хлоротик доғларнинг ортиб бориши билан биргаликда уларнинг сўлиши кузатилади. Ундан сўнг барглар сарғайиб, тўкилиб бошлайди. Ўсимлик мева тугмайди, пастдан юқорига қараб аста-секин ялонғочлашиб боради (фақат учида бир нечта барг бўлади), ундан сўнг эса тамоман нобуд бўлади. Ривожланишнинг кечроқ бўлган даврларида зарарланганда қалампирда майда, сўлиган мевалар кузатилади.

Профилактик чоралар

—      алмашлаб экиш қадамининг 4-5 йил оралиғи билан амалга оширилиши;

—      вертициллез билан касалланмайдиган экинлардан кейин (ВИЛТ барча итузумдошларни зарарлайди), ҳамда остига гўнг солиб етиштириладиган экинлардан кейин қалампир етиштириш;

—      зарарланган ўсимлик қолдиқларини ўз вақтида йўқотиш;

—      кўчат етиштириш учун яхшилаб зарарсизлантирилган тупроқни қўлланиш;

—      тупроқ намлигини 80% даражасида ушлаб туриш.

Курашиш чоралари

Ушбу касалликни енгадиган препаратлар мавжуд эмас.

Манба: botanichka.ru dehqon.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!