Шоли навлари ҳақида тўлиқ маълумот

Шоли навларининг сони шоли экиладиган мамлақатларда жуда кўп. Ўзбекистонда шолининг УзРОС-7-13, Лазурний, Авангард, Толмас, Гулзар, Нукус-2, Жайхун, Аланга, Арпа шоли, Истиқлол, Истиқбол, Санам навлари Давлат реестрига киритилган.

ЎзРОС-7-13 нави. ЎзРОС-7 ва ВИР №1641 (Хара бозу) навларини чатиштириб олинган уругълари тез униб чиқади, майсалари жадал ривожланади. Ўсимлик зич тупланади, ётиб қолишга чидамли. Нав 135-140 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 85-95 с/га. Ўсимликнинг бўйи 120-130 см, рўвакларида бошоқчалар сони 120-150 дона, 1000 дон вазни 31-33 г, пустлилиги 18-20 %. Дони  оқ, қаттиқ, шишасимонлиги 90-95 %. Ёрманинг чиқиши 70 – 71 %. Мазаси яхши, ҳарид нархига 10 % қўшимча ҳақ тўланади.

Ўзбекистонда Қороқолпогъистон республикаси ва Хоразм вилоятларидан бошқа хамма вилоятларда экиш учун давлат реестрига киритилган.

Лазурний – дурагайлаш йўли билан узун донли италия намунасидан танлаш йўли билан олинган, индиcа кенжа турига киради. Тур хили гиланиcа. Хоразм, Тошкент, Сирдарё вилоятларида туманлаштирилган. Муаллифлари Т. Э. Исъҳоқов, П. А. Пулина. Туп кучсиз ёйилган, ўсимлик бўйи 115-120 см, ётиб қолишга чидамли, 128-130 кунда пишади, ҳосилдорлиги 65-70 с/га. Рувагида 70-90 дон бор. 1000 дон вазни 32-33 г. ёрманинг чиқиши 62-63 %, бутун магъзининг чиқиши 70 %. Гуручи юқори товар ва истеъмол сифатларига эга. Дони шишасимон, палов тайёрлашга қулай.

Авангард – Ўзбекская-5 ва португал Лабораториоз навларини дурагайлаш йўли билан яратилган. Тур хили субвулгарис (П. А. Пулина, С. Рихсиева). Нав 118-120 кунда пишади. Ётиб қолишга, тукилишга чидамли, руваги кучсиз эгилган. Рўвак узунлиги 20-25 см, 120-150 бошоқчалар бор. Ҳосилдорлиги 80-90 с/га, уругълари жадал кўкаради, чуқур сувга бостирилишга бардошли, ўсимлик бўйи 115-120 см. 1000 дон вазни 32-33 г. Шишасимонлиги71-72 %, майдаланишга бардошли, магъзининг миқдори 95 %. Қимматли навларга киритилади, мазали. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида Қозогъистонда экиш учун давлат реестрига киритилган.

Қорақалпоғистон – дурагайлаш усулида яратилган. Тур хили вулгарис. Муаллифлар Т. Бобониёзов, П. А. Пулина, У. Абиллаев. Ўсимлик бўйи 100-115 см, ётиб қолишга чидамли. Рўваги кучсиз эгилган, компакт, узунлиги 16-18 см, рўвагида 100-115 дон бор, 1000 дон вазни 27-29 г. вегетасия даври 120 кун. Ҳосилдорлиги 73-85 с/га. Гуручнинг чиқиши 70 %, магзининг миқдори 85-90 %. Технологик сифати ва мазаси яхши.

Қорақолпогъистон, Тошкент, Сирдарё вилоятларида туманлаштирилган.

Нукус-2 – Ўзбекистон шоличилик ИТИ Қорақолпогъистон филиалида яратилган. Тур хили дичроа. Муаллифлар Т. Бобониёзов, П. А. Пулина, С. Рихсиева. Ўсимликнинг баландлиги 85-90 см, ётиб қолишга чидамли. Рўвак узунлиги 16-17 см, 120-140 бошоқчалари бор, 1000 дон вазни 28-29 г. пўстлилиги 16-17 %, шишасимонлиги 93-98 %. Технологик сифати юқори. Нав ўрта тезпишар гуруҳга киради. Ўсув даври 107-110 кун. Ҳосилдорлиги 65-75 с/га. Қорақалпогъистон Республикасида экиш учун давлат реестрига киритилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!