СОЯНИНГ ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Соя ўзининг ишлатилишидаги универсаллигига кўра деҳқончилик тизимидаги барча ўсимликлар орасида тенгсиздир. Чунки, унинг дони таркибида юқори сифатли аминокислоталар билан таъминланганлик жихатидан гўшт, сут, тухум каби энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан тенглаша оладиган 28-52 фоиз оқсил, 18-27 фоиз экологик тоза ўсимлик мойи, кўплаб минерал тузларни, дармондориларни сақлаши билан алоҳида аҳамият касб этади.
Айниқса бутун дунѐда оқсил тақчиллиги хукм сураѐтган буғунги кунда, соя донининг оқсилга бойлиги, оқсили таркибида инсон учун ўрин алмашилмайдиган аминокислоталарнинг барчасини мавжудлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, соя донининг овқатлилик аҳамиятини янада оширади.
Соянинг лизин, метионин, аргинин, лейцин ва бошқа энг зарур аминокислоталарга бойлиги бўйича қатор озиқ-овқат маҳсулотлари билан тенглаша олишини алоҳида таъкидлаш зарур. Соя донидаги ўрин алмашилмайдиган-ноѐб аминокислоталарнинг барчаси тўлалигича мавжуд бўлиб, уларнинг миқдори эса тухум, сули дони, сигир сутидаги меъѐрлардан кам фарқ қилади.
Соя дони асосида тайѐрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари соя сути, соя уни, соя твороги-тофу, соя пишлоғи, соя қатиғи ва ѐғсизлантирилган соя унидан-соя изолятидан маҳсус технология асосида АҚШда, Хитойда, Россияда ишлаб чиқарилаѐтган соялик гўшт, балиқ соялик малюскалар, қисқичбақалар, қўзиқоринлар, айниқса, анъанавий шаклларда ишлаб чиқарилаѐтган гўшт маҳсулотлари-қийма (донадорлаштирилган соя), соялик гўшт кубиклари гуляш, юмалоқлаган қийма, соялик гўшт лаҳмлари (антрекотлар, урилган гўшт) ларнинг қуритиш асосида махсус тайѐрланган хиллар ишлаб чиқарилиб уларни сақлаш, ташиш жуда қулай ҳисобланади. Таркибида холестерин, ҳайвон ѐғларини сақламаганлиги боис уларни истеъмол қилувчиларни қонларини триглицеридлардан тозалаб, холестерин миқдорини камайтириш билан кишиларда юрак-қон томир касалликларини олдини олишда алоҳида аҳамиятга эга ва инсон саломатлиги учун жуда муҳим ҳисобланади.
Юуқорида келтирилаѐтган турли кўринишдаги гўшт (соя) маҳсулотлари сув ва бошқа овқатбоп суюқликларда ошпазлик маҳсулотлари ва зираворлари асосида пиширишлари ҳисобига, уларнинг кўринишлари ва мазалари ҳам тавсия этилаѐтган маҳсулотлар ҳолатига мос келади.
Бундай гўшт маҳсулотларининг таркибида 46-70 фоизгача оқсил мавжуд бўлиб, инсонларнинг танасига яхши сингади, чунки уларнинг таркибида В гуруҳига кирувчи ПП дармондорилари, магний, темир ва бошқа организмга зарур бўлган микро ва макро минералларнинг барчаси мавжуддир.
Соя оқсили сувда яхши эриши ва инсон организмига юқори даражада сингиши билан ҳам алохида кадрланади.
Соя уни: ѐғсизлантирилган соя уни (изоляти)ни нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўллаш, нонларнинг сифатини яхшилаш орқали, ноннинг кунлик сарфини камайтиради, соялик нонлар узоқ вақт қотмайдиган бўлади, кўриниши чиройли бўрсилдоқлиги ортади.
Ҳаттоки, хонадонларимизда тайѐрланадиган нонларимизнинг уни 8-10 фоиз соя унидан қўшиб ишлатиш сутга тайѐрланган нон ўрнини босади, тандирдан жуда чиройли бўлиб чиқади, 8-10 кунгача бу нонлар қотмайди. Доимий шундай нон истеъмол қилишлик халқимизни биринчи навбвтда аѐлларимизни, болаларимизни таналаридаги оқсилга бўлган тақчилликни маълум даражада камайтиради, камқонликни олдини олади, чунки халқимизнинг барча қатламларида ҳам ҳар куни энг кўп ишлатиладиган маҳсулоти нон бўлиб ҳисобланиб, соялик нон билан маълум миқдорда оқсил қабул қилинишига эришамиз.
Соя касалликлари ва уларга қарши кураш усуллари.
Соя ўсимлиги бизда янги экин бўлгани учун ҳозирча унинг касалликлари учрамайди, ҳашаротлардан ўргимчак кана кучрайди, айниқса пахтага яқин экилган далаларда бу ҳашарот соя баргларини сўриб ташлайди. Шунинг учун далалар олтингугурт кукуни билан пахтачиликда қандай курашилса, соячиликда ҳам шу тадбирлар бажарилади.
Бактериал касалликлар. Уруғпалла бактериози. Соя уруғпалла бактериози билан бошқа касалликларга қараганда кучли зараланади. Бактериоз билан зарарланган уруғнинг ташқи қисмида нуқтали оқ бўрма юмалоқ доғлар бўлади, бу доғлар баъзан уруғнинг ҳамма қисмини эгаллайди. Зарарланган уруғлар униб чиқмасдан чиқиб кетади.
Бактериал куйиш. Ўсимлик баргида майда игнасимон доғлар пайдо бўлади, бу доғлар дастлаб жигарранг, кейин қорамтир тусда киради.Баргнинг орқа қисмида бактериал доначалар пайдо бўлади. Кейинчалик улар қўшилиб бутун барг юзасини қоплайди ва қурийди, натижада тўкилиб кетади.
Қарши кураш чоралари: Қуйидаги фунгицидлар: Топсин-М препаратидан 1.0 кг/га меъѐрда, Охак олтингугурт қайнатмаси (ИСО) 0.5-1 кг/га, меъѐрда 300 литр ишчи эритма билан ишланади. Тўйинтирилган олтингугурт 15-20 кг/га меъѐрда чангланади.
Замбуруғли касалликлар. Сохта ун шудринг уруғ, майса, барг ва дуккакларни заралайди. Дастлаб баргнинг устки ва остки қисмида юпқа ғубор пайдо бўлиб, сарғаяди, кейинчалик тўкилиб кетади.
Фузариоз билан зарарланганда униб чиққан майсанинг асосий қисми чиқиб нобуд бўлади. Ўсиш даврида касалланса ўсиш ва ривожланишдан тўхтайди.
Илдиз чириш касаллигига чалинган ѐш ўсимлик илдизи қўнғиз рангга киради, ѐн илдизлар ривожланмайди. Баъзан етук ўсимликлар ҳам касалланади. Касаллик тарқатувчи замбуруғлар тупроқда сақланади.
Бактерал ва замбуруғли касалликларни олдини олиш учун энг аввало, шу касалликларга чидамли навлар экилади. Алмашлаб экишни тўғри ташкил қилиш керак. Юқоридаги касалликларга қарши курашда кимѐвий ишлов бериш яхши натижа беради. Бир тонна уруғ 2,5 кг 80 ТМТД ва фентиурам билан экишда бир-бир ярим ой олдин дориланади. Ўсув даврида 80 импеб 0,4,50 фундазол аралашмаси 600м/га миқдорда пуркаланади. Касалликнинг тарқалиш даражасига қараб бир ѐки икки марта пуркаланади…

Сояга зарар етказувчи асосий зараркунандалар.

Кўп тарқалган соя зараркунандаларига ўргимчаккана, битлар, маккажўхори, тунламлар соя мевахўри баргхўрлар кўсак курти кабилар хисобланади.
Ghlozidea armigeza Нibn, беда курти-Ghlozidae mazitima Gzhsl лар,ўтлақ парвонаси-Loxestegr sticticalis, маккажўхори парвонаси-Pyzansta nubilalis Hb лар бўлиб, келтирилган хашоратларни қуртлари сояга июнь-авкуст ойларида зарар келтиради. Улар ўсимлик баргларини еб, фитосинтезжараѐнларини ѐмонлашувига олиб келаби, беда ғўза тунламлари бўлса сояни дуккаклари ва донларини ҳам зарарлайди.
Қарши кураш чоралари: уларга 25% ли циракс препаратидан 0,32л ни 25% лик Арриво, 25 ЦИПИ ѐки 40% данадим препаратини гектаригат 0,5-1л 30л сувга аралаштириб ишчи эритмаси тайѐрланиб ишлатилади.
Соя куяси фақат донни зарарлаб , капалаклари ѐш яшил дуккакларига, гул қисмларига тухум қўяди.Қуртлар дуккакни тешиб кириб, соя уруғлари билан озиқланади, соя асосан мазкур куяни иккинчи авлодидан зарарланади ва сояни экиш кечикиши билан куяни зарари шунча ортади.
Улардан ташқари кулранг лавлаги узун бурини-Tanymecus palliates F, қора узунбурун қўнғиз-Psallalium maxillosum F лар ҳам учрайди. Буқўнғизлар тупроқда қишлаб март – апрелгача бегона ўтлар билан озиқлананиб, сўгн сояга зарар келтиради. Соя баргларини, ўсимликни ўсув нуқтасини, янги майсаларини еб зарар келтиради.
Қарши кураш чоралари. Битлар сони кўпайганда уларга қарши 57% Фуфанондан 0,5-1,2л 30л сувда эритиб ишчи эритмаси тайѐрланади, ѐки 40% Данадимдан 0,5-1л препарат, 57% Омайтадан 1,3л перпаратни 30л сувдаги эритмасини бир гектар майдонга ишлатилади.
Сояга трипслар Fzan Kiniella intense Tzybon ва Odontothzips intezmedius Uses лар зарар келтиради. Бу ҳашоратларни личинкалари соянинг ўсиши нуқтасидаги, гулидаги шарбатини сўриш орқали июнь ойи бошидан то пишкунгача зарар келтиради.
Ўргимчаккана
Қўзғатувчиси Tetzanychus atlanticus Ms Gr egor энг кўп зарар келтирувчи ҳашоратлардан бири бўлиб, баъзан бир баргда 73 донагача кана 273 донагача сўриб олган баргларнинг ранги тўқсимон сарғиш-яшилга айланади (хлорозга ўхшаб) ва муддатидан аввал тўкилади ва дон ҳосилдорлигини камайишига олиб келади.
Қарши кураш чоралари Ғўза экилган майдонларидан узоқроққа сояни жойлаштириш тут дарахтлари атрофини вақтида профилактик ишлов бериш талаб этилади Ўсимликларни вақтида меъѐрида озиқлантириш ташкил этиш. Биологик кураш усули билан габрабрақон, олтинкўз, трихограмма каби фойдали ҳашаротлар учирилади. Кимѐвий препаратлардан Децис 0.3-0.5 л/га, 57 фоизлик Омайтдан 1,3 л, Данадим 0.5-1 л/га 30 л сувга аралаштириб ишчи эритмаси тайѐрланади ва гектарига пуркаш орқали амалга оширилади.
Ҳар-хил тунламларга, қурт (баргхўр, уруғхўр, кузги тунлам, кўсак қурти) лар сояни зарарлайди. Улардан беда тунлами- Chloridea maritime Grhsi, ғўза тунлами- Chloridea armigra лар кўп учрайди. Уларнинг куртлари кулранг яшил рангда бўлиб, дастлаб ўсимликларни ўсиш нуқтасини кейинчалик эса дуккакларини тешиб донни ейди. Агар 1м2 да 8-10 дона тунлам қурт ѐки 1 ўсимликда 2-3 та мевахўр учраса, уларга тезлик билан ишлов беришни бошлаш керак.
Қарши курашиш. Энг аввало дала четларини, тутларни тагини ишлаб олиш керак, чунки шу ердан бошқа далаларга ҳашаротлар тарқалади.
Кимѐвий препаратлардан Карате 0.4 л/га, ѐки Ламбардо 0,5 л/га дан ѐки Титан 0.3-0.4 л/га, препаратларни 300л сувга аралаштириб, ишчи эритмаси тайѐрлаб бир гектарга сепилади.

 М.Қ.Парпиева, Г.Р.Рахмонова Андижон қишоқ хўжалик институти

Манба: МОЙЛИ ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ: ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани
МАТЕРИАЛЛАРИ ТЎПЛАМИ 2018 йил 21 апрель