Олманинг старкримсон нави ҳақида

АҚШда яратилган. 1993 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича давлат реестрига киритилган.
Нав кеч кузда пишади, меваси сентябрь ойида узилади. Олма дарахтининг бўйи ўртача 4,7 м, шохлари сийрак. Ҳосилдор-лиги – 77,3 ц/га дан юқори.
Меваси йирик – 161 г. Меваси узунчоқ-конуссимон шаклда, ранги жуда чиройли, тўқ қизил. Мевасининг ички қисми оч сариқ. Меваси ширали, мазаси ширин-нордон, ўзига хос ҳиди бор. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,9 балл.