САБЗАВОТ ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ ТАМАКИ МОЗАИКАСИ ВИРУС КАСАЛЛИКЛАРИ

Ушбу вирус юзлаб сабзавот турларини зарарлайди. Вируснинг ҳар хил штаммлари мавжуд бўлиб, касаллик белгилари ўсимлик қайси штамм билан зарарланишига боғлиқ. Касал ўсимликларнинг бўйи ва поя бўғин ораларининг узунлиги камаяди, барглар ингичкалашиб, баъзилари деярли ип шаклига киради. Касаллик таъсиридан мевалар ўсмай қолади, хунук шакл олади. Тамаки мозаикаси эрта бошланса, ҳосил далаларда 10-15%, иссиқхоналарда 50%гача пасайиши мумкин.

Кураш чоралари. Чидамли ёки толерант навлар экиш. Экишдан олдин уруғни +70 даражали ҳароратда 4 кун давомида, ёки калий перманганатнинг 1% эритмаси билан 20 дақиқа давомида зарарсизлантириш, уруғларни оғирлиги бўйича саралаш, ош тузининг 5% ли эритмасига солиб 3 дақиқа давомида аралаштириш, қатиқ зардоби ёки ёғи олинган сутнинг 10% эритмаси билан (9л/1л) ишлов бериш яхши самара беради.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!