Тарвуз навлари ҳақида батафсил маълумот

Маристо F1 (Maristo F1) палаги жуда бақувват, сербарг ўсимлик. Меваси йирик 13-15 кг (айрим жойларда 25 кг етган), оч ва яшил тусга эга. Тарвуз эти қалин, мағзи тўқ қизил рангга эга, хушбўй ва ширин. Дурагай ҳар бир палакда 2 тадан мева тугади. Пишиш муддати кўчат экилгандан сўнг 60-65 кун.

Тамтам F1 (Tamtam F1) палаги бақувват, сербарг янги тарвуз дурагайи. Мевасининг ўртача вазни 12-14 кг, оч яшил-оқ тусга эга, шакли чўзинчоқ-овал, тарвуз эти юпқа, мағзи тўққизил рангга эга, сувли, хушбўй ва ширин. Дурагай жуда ҳам юқори ҳосилдорлиги учун эътиборга лойиқ. Бир палакда 3-4 та мева тугади. Пишиш муддати кўчат экилгандан сўнг 60 кун.

Дулзор F1 (Dulzor F1) плѐнка остида етиштириш учун жуда яхши дурагай. Ажойиб таъм ва сифатга эга. Мағзи тўқ қизил бўлиб, еганда карсиллайди, мазаси ширин. Кўчат экилгандан сўнг 75-85 кунда пишиб етилади. Мевасининг шакли бироз чўзинчоқ, тўқ яшил рангли, вазни 5-6 кг. Сифатли маҳсулот, ташишга мўлжалланган.

 

Амфион  F1    (Amphion F1)

пайвантаксиз ҳам эрта пишиб етиладиган дурагай. Ўртача вазни 10-12 кг, аммо оптимал шароитларда 14-18 кг гача бўла олади. Кўчат экилгандан сўнг 80 кунда пишиб етилади. Мева шакли чўзинчоқ, тўнининг чиройли ранги, мағзининг тўқ қизиллиги ва яхши юқори шакар моддаси (11-13%) билан бошқа тарвузлардан ажралиб туради. Пайвандсиз етиштириш учун тавсия этилади

Шампэйн  F1    (Champagne F1)

Сариқ мағизли эртапишар тарвуз. Кўчат экилгандан кейин 60 кунда пишиб етилади. Меваси думалоқ чўзинчоқ, оч яшил чизиқли, ўртача вазни 2,5-3,5 кг. Серҳосил, карсиллайдиган ва жуда ширин мағизли тарвуз.

Ривожланишини яхшилашга ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида Вуксал комплекси, ВЛ 77, ҳосилин каби стимулятор ва озуқалардан кўрсатилган меъѐрларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Дўстларингизга ҳам улашинг!