Помидорнинг ташқи муҳит омилларига талаблари

Помидор томатдошлар оиласига мансуб. Помидор ёруғлик ва ҳарорат омилларига талабчан ўсимликдир. Улар юқори жадалликдаги ёруғликни талаб этадиган қисқа кун ўсимликлардир. Поми-дор Ўзбекистон шароитида йил мобайнида ўсиб ҳосил бериш хусусиятига эга. Аммо декабр – январ ойларида булутли кунларни кўп бўлиши помидорни гулла-шини сусайтиради, айрим ҳолларда ўсиш ва ривожланишини тўхтатиб қўяди. Шу-нинг учун бу вақтда кўчат етиштирилганда унга қўшимча электр ёритгичларни қўллаш фойдали бўлади.
Ёруғлик етарли бўлмаса ўсимликни шаклланиши кечикади. Узоқ муддат да-вом этадиган булутли об-ҳаво кунларида гуллашидан меваларини пишгунича бўлган давр 10-15 кунга узаяди, таъми ва товарлик сифатлари ёмонлашади. Ёруғ-лик қанчалик жадал (кучли) бўлса ҳосил шунчалик тез шаклланади ва пишади.
Помидор уруғи 15°С да уна бошлайди. Кўпчилик навлар уруғини уна бошла-ши, ўсимликларини ўсиши ва ривожланиши учун – 22-25°С энг қулай ҳарорат ҳисобланади. Помидор ўсимлиги 10°С да ўсишдан тўхтайди, 15°С дан паст ҳаро-ратларда гулламайди. У меъёридан ортиқча иссиқликга сезгирдир. Ҳарорат 30-32°С бўлса, ўсиши секинлашади, оталик чанглари бепушт бўлиб қолади. 35°С дан юқори ҳарорат ўсимлик учун халокатлидир. Шунингдек, паст ҳароратда, ёмғирли ёки булутли кунларда гуллари чангланмайди.
Совуқ -1-2°С бўлса ўсимлик тўлиқ нобут бўлиши мумкин. Фақат айрим навлар -3-4°С совуққа бардошлидир. Уруғни сепишдан ва кўчатни экишдан олдин қисқа муддат мобайнида -1-2°С ҳароратда чиниқтириш ўсимликни совуққа чидамлигини оширади.
Помидор тупроқ намлиги юқори, аммо ҳавонинг нисбий намлигини эса меъё-рида бўлишини талаб этади. Ҳавонинг нисбий намлигини юқори бўлиши билан чиқишаолмайди. Бунда гулларини чангланиши ёмонлашади, барг ва мевалари тез зарарланади. Шунинг учун ёмғирлатиб суғорилганидан сўнг иссиқхоналарни ша-моллатиш зарур.
Ҳавонинг нисбий намлиги ўсимликларни ўсиши даврида 70-75%, меваларни шаклланиши ва мева бериши даврида эса – 65-70% бўлиши энг қулайдир. Тупроқ намлиги – 70-80% бўлиши мақсадга мувофиқ. Гуллаш, меваларни шаклланиши ва пишиш даврида тупроқ намлигининг кескин ўзгариши гулларини тўкилиши ва меваларини ёрилишига олиб келади.
Помидор юқори ҳосил шакллантириб ўзи билан кўп миқдорда минерал мод-даларни олиб кетади, шунинг учун уларни тупроқ аралашмаси таркибида кўп бўлишини талаб этади. Помидорга асосан калий, азот ва фосфор зарур. Ўсув босқичи бошланишида илдиз тизими ва бошқа вегетатив аъзоларини шаклланиш даврида ўсимликга азот ва хусусан фосфор керак. Шунинг учун кўчат ўстир-илаётганда кўп миқдорда фосфорли ўғит берилиши керак. Кейинчалик, ўсимлик меваларини шакллантириш даврида кўп калий ва азотни ўзлаштиради. Шунинг учун бу даврда улар тупроқ аралашмаси ва озиқ эриматсида бу элементларни кўп бўлишига мухтож бўлади.
Калий ва фосфорни мавжуд бўлиши гуллаши ва меваларини тез етилишига ёрдам қилиб, ўсимликларни касалликларга чидамлигини оширади. Помидор ўси-ши ва мевалаши даврида азот муҳим аҳамиятга эга. Уни етишмаслиги ўсимлик ўсишини секинлаштиради, барглари оқиш рангга киради, касалликларга чидамли-ги пасаяди, ортиқча бўлиши – барглари ва пояларини кучли ўсишига ва гулшода-лари ривожланишини ва мевалари ҳосил бўлишини секинлаштиради.
Помидор илдиз тизими кислородни сурункали оқиб (сингиб) киришига мухтож. У етишмайдиган бўлса илдизларга сув ва минерал моддаларни сингиб ки-риши кескин камаяди. Уларни ўсиши тўхтаб қолади. Ўсимликларни карбонат ан-гидрид гази билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Иссиқхона атмосфераси тар-кибида СО2 миқдорини 0,15% гача кўпайтириш ўсимликлар ўсишини жадал-лаштиради, чангланишини яхшилайди, ҳосилни кўпайтиради. Шу сабабли поми-дор карбонат ангидрид гази билан озиқлантиришни қўлланилишига талабчан. СО2 миқдори 0,22% дан юқори бўлса салбий таъсир этиши мумкин.