Тешикчали доғланиш касаллиги ва қарши кураш чоралари

Бугунги суҳбатимизни мевали дарaхтларга, айниқса ўрикда кўп учрайдиган замбуруғ касалликлардан бирига тўxталиб ўтамиз.

Тешикчали доғланиш (Wilsonomyces carpophilus) Клястероспориоз касаллиги асосан ўрикда кўп учрайди.

Касалликнинг ҳаёт (ривожланиш) даври

Қарши кураш чоралари

1. Ҳар йили мунтазам равишда дарахтларингизни буталанг (ёзда ҳосил йиғиштириб олингандан сўнг, агар айниқса бактериал рак сизнинг ҳудудингизда муаммо бўлса), бу дарахтлар ичига етарлича қуёш нури ва шамол киришини таъминлайди. Чунки қуёш нури ва шамол дарахтлар ичида намлик туриб қолиши ва бу билан касаллик ривожланиши олдини олади.

Бу касаллик буталанмаган дарахтлар ёки дарахтнинг ҳаво кам айланадиган ва қуёш нури етарлича тушмайдиган пастки қисмларига қаттиқ хавф солади. Касаллик тарқалиши олдини олиш учун асбоб-ускуналарингизни хлорли сувда (10% ли эритма) дизинфекция килинг ва зарарланган дарахт шохларини ёқиб юборинг.

2. Кузда барглар тахминан 50-70% тўкилганда дарахтларга 3% Бордо суюқлигини сепинг (10 литр сувга 300 грамм мисли купароси ва 300 грамм оҳак/гипс). Бу ишни куз/эрта қиш ёмғирли кунлари келишидан олдин амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга, чунки Бордо суюқлиги куртаклар ва ёш новдаларни споралар орқали зарарланишдан ҳимоялайди.

3. Баҳорда нам ҳаво шароитида куртаклар очилишидан олдин (3%) ва гул барглар тўкилгандан сўнг (1%) Бордо суюқлигини, ундан сўнг эса 10-14 кун ичида Хлорикс меди (4-8кг/га) ёки мис сульфати (10-15кг/га, 1%ли эритма — 10литр сувга 100грамм) ҳар 10 кунда (3-4 марта) сепинг. Агар апрел ва май ойларида қуруқ об-ҳаво шароити бўлса, камроқ сепиш тавсия этилади.

Эришилган натижа: Дарахтларга тўғри шакл бериш ва тизимли мис купороси ишлов бериш орқали, касаллик кучли тарқалган ҳудудларда ҳам касалликни назоратга олиш мумкин.