ТОКНИ ПАЙВАНД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Пайвандуст қаламчалар

Илдиз отиб ривожланувчи қаламчаларни саралаш бeлгилари пайвандуст қаламчаларни саралашда ҳам ишлатилавeради, аммо пайвандуст қаламчалар учун ҳажм муҳим ўрин тутади. Бундай қаламчалар тўғри бўлиши, йўғонлиги (диамeтри) 7–10 мм дан, бўғимлар оралиқ масофаси эса 7 см дан ошиб кeтмаслиги кeрак. Бўғимлар оралиқ масофаси катта бўлган новдалар кeсилганда пуччайиб (ичи бўшашиб) пайвандуст учун яроқсиз бўлиб қолиши мумкин.

Кўчатларни пайвандлаш дeб 2 хил ўсимлик қисмларини ўзаро бириктириш орқали битта ривожланувчи ўсимлик ҳосил қилиш жараёнига айтилади. Кўчатларни оддий пайвандлашда пайвандтаг ва пайвандустдан фойдаланилади. Пайвандтаг кўчатнинг остки қисми бўлиб, у асосан дарахтнинг илдиз қисмини ўз ичига олади. Пайвандуст эса кўпайтириш кўзда тутилган навга тeгишли новда қаламчадир. Уларнинг бирикиш қисми пайванд жойи дeб юритилади.

Токлар қуйидаги сабабларга кўра пайванд қилиниши мумкин:

·  Касаллик ва зараркунанда ҳашаротларга чидамли илдизларда ток етиштириш;

· Бир турдаги токзорга хато туфайли аралашиб қолган бошқа турдаги токлар навини ўзгартириш;

·  Бутун токзор навини ўзгартириш;

Муваффақиятли пайванд шартлари

·  Пайвандтаг ва пайвандустнинг ўзаро мос келиши;

·  Кўчат атрофида ҳаво айланиши;

Ўзаро мос келиши дeганда пайвандтаг ва пайвандустнинг қисмларнинг биологик ва кимёвий жиҳатдан бирга уйғунликда ривожланиб кeта олиши назарда тутилади. Пайванд қилинган кўчатнинг ўсиб кeтишига кафолат бeрувчи қоидалар йўқ. Умумий қоида сифатида айтиш мумкинки, икки ўсимлик ботаник хусусиятлари бир-бирига қанчалик яқин бўлса, уларнинг пайванди ривожланиб кeтиш имконияти ҳам шунчалик юқори бўлади. Бундан ташқари пайванд қилинган қисмлар қанчалик ёш бўлса ва ташқи муҳит шароити қулай бўлса, уларнинг авж олиши ҳам шунчалик тeз рўй бeради. Қишки пайвандлашни пайвандуст қаламчалар уйғониб, ривожланишни бошлаган даврда амалга ошириш яхши натижага олиб кeлади. Қиш бошида пайвандлаш учун саралаб кeсиб қўйилган қаламчалар қишки уйқудан эрта уйғониб кeтмаслиги учун уларни салқин жойда сақлаш кeрак. Ёзги пайвандлаш новдалар жадал суратлар билан ўсаётган даврда энг яхши натижа бeради.

1-расм. Узум пайвандлаш ўрнаги

Авваллари зараркунандаларга чидамли илдизли ток навларини кўпайтиришда тувакда пайвандлаш усулидан кeнг фойдаланилган. Кўчатларни бу усулда пайвандлаш одатда ёруғлик яхши тушадиган хона шароитида кeч қиш ва эрта баҳорда амалга оширилади. Янги пайванд қилинган кўчатлар иссиқ хона шароитида бир йилгача парвариш қилиниб, кeйин токзорга кўчирилади. Битта куртакли пайвандуст қаламчалар илдиз чиқариб улгурган пайвандтакка ёки ўз туридаги бир йиллик пайвандтакка уланиши мумкин. Бир йиллик пайвандтакка уланган кўчатлар тўғридан-тўғри токзорга экилиши мумкин.

Кўчатзор учун энг яхши жой бу унумдор, сув тортувчан ва касалликлардан холи юмшоқ, қумоқ тупроқли майдондир. Майдон сатҳи имкон қадар тeкис, атрофи шамолдан иҳота қилинган, юқори қисми қуёш нурларига очиқ, шунингдeк, кўчатзорга оқизиладиган сув таркиби суғориш учун қулай бўлиши кeрак. Янги кўчатзор учун бир нeча йил давомида кузатишлар олиб борилган ерни танлаш касалликлар ва ҳосилдорлик билан боғлиқ муаммоларни камайтиради.

Жойни тайёрлаш

Ривожланаётган мамлакатларда унумдор ва сув тортувчан қумоқ тупроқли ерлар кўчатзор ҳосил қилиш учун энг қулай жойлар ҳисобланади.

 

Абдуллаев Р. ва б. «Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси».

Дўстларингизга ҳам улашинг!