Токнинг оидиум касаллигига қарши фунгисидларнинг биологик самарадорлиги

15

Республикамиз токзорларида энг кенг тарқалган касалликлардан бири бу оидиум касаллити хисобланади. Бу касалликни Uncinula necator замбуруғи қузгатади. Касаллик дастлаб бахорда (май ойида) пайдо бўлиб, хаво ха­рорати 20-250С, намлик 60-80% бўлганда касаллик жуда тез тарқалади. Замбуругнинг ривожланиши учун намлик унча ахамиятта эга эмас, чунки намлик 25% дан юқори бўлганда касаллик ривожлана бошлайди.

Тоқнинг оидиум касаллитининг олдини олиш ва даволаш учун олтингугурт кукуни ўрнига байлетон фунтицидини қўллаш тавсия этилтан.

Ун-шудринг билан тоқнинг хамма ерустки аъзолари: асосан барглари, шунингдек ёш ёғочланмаган  новдалари ва мевалари касалланади. Касалликнинг дастлабки белгилари баргларда ва ёш новдаларда пайдо бўлади. Одатда баргларда кичикроқ ёлғиз доғлар хосил бўлиб, бир-бири билан кўшилиб кетади ва барг пластинкасини қоплаб олади. Барг юзасида оқ ғубор шаклланади. Кучли зарарланган барглар бужмайиб, қуриб қолади. Вақт ўтиши би­лан ғубор баргнинг хар иккала томонини қоплаб олади. Ғубор дастлаб оқ унсимон бўлиб, вакт утиши билан кул- рант туста киради. Худди барг юзасига кул сепилганга ўхшайди .

Ун-шудринг касалликларига қарши курашда тоқни экиш учун тайёрланадиган новдаларни соғлом ўсимлик­лардан олиш, хомтокни сифатли ўтказиш, кимёвий ишловларни токларни куртак ёзиш давридан бошлаб об-хаво шароитига қараб, фунтицидларни мавсумда камида 3-4 маротаба қўллаш керак. Оидиум касаллитига қарши фунтицидлардан байлетон 0,15-0,3 кт/та, вектра -0,3 л/та, импакт 0,1- 0,15 л/та, бампер-0,25 л/та, топаз 0,2 — 0,25 л/та, топсин -М -1,0 кт /та ва фоликур БТ -0,15 л/та

меъёрларда қўллаш тавсия этилган .

Тадқиқотлар 2016 йилда академик М. Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Ғибрай «Шароб» экспериментам корхонасига қарашли токзорнинг 1,0 га майдондаги “Пушти Тойфи” навида ўтказилди. Тадқиқотлар ҳисоб-китоблари Давлат Кимё комиссиясининг (2004) услубий кулланмалари асосида бажарилди.

Тоқнинг оидиум касаллигига қарши тоқнинг гуллашидан олдин, гуллашидан кейин ва 2-ишловдан 15 кун­дан сунг 3 маротаба фунгицидлар билан кимёвий ишлов берилди. Тажриба даласида оидиум касаллигига қарши қуйидаги фунгицидлар синалди: Квадрис, 25% сус.к. (0,8 л/га), Металман 68% с.д.г. (2,5 кг/га), Тифани 70% н.кук. (1,0 кг/га) ва эталон Ридомил Голд МЦ 68% с.д.г. (2,5 кг/га).

Кичик дала тажрибаларида токнинг оидиум касалли­гига қарши фунгицидлардан Квадрис, 25% сус.к. — 0,8 л/ га, Металман 68% с.д.г.-2,5 кг/га, Тифани 70% н.кук. – 1.0кг/га ва эталон сифатида Ридомил Голд МЦ 68% с.д.г.-  2.5кг/га меъёрда синалди.

Дори сепилмаган — назорат вариантда оидиум касаллиги билан касалланиш тоқ баргларида — 65,0%, новдаларда- 38,0%, узум бошларида — 53,0% ни, касалликнинг ривожи баргларда — 25,3%, новдаларда 16,8% ва узум бош­ларида — 22,6% ни ташкил этди.

Квадрис, 25% сус.к. (0,8 л/га) фунгициди қўлланил­ганда касалланиш баргларда 8,5% ни, новдаларда 5,2% ни ва узум бошларида 6,0% ни ташкил қилди. Биологик самарадорлик баргларда — 88,5% ни, новдаларда — 91,6% ни ва узум бошларида — 89,3% ни, касаллик ривожи эса баргларда 2,9% ни, новдаларда — 1,4% ни ва узум бошла­рида — 2,4% ни ташкил қилди. Хосилдорлик эса 1 туп токдан — 26,2 кг ни ташкил қилди.

Металман 68% с.д.г. (2,5 кг/га) фунгициди қўлланилганда касалланиш баргларда -9,2% ни, новдаларда -6,3% ни ва узум бошларида -6,5% ни ташкил қилди. Биологик самарадорлик баргларда — 85,7% ни, новдаларда — 89,2% ни ва узум бошларида — 87,6% ни, касаллик ривожи эса баргларда 3,6% ни, новдаларда — 1,8% ни ва узум бошла­рида — 2,8% ни ташкил қилди. Хосилдорлик эса 1 туп токдан — 23,0 кг ни ташкил қилди.

Тифани 70% н. кук. (1,0 л/га) фунгициди қўлланилганда касалланиш баргларда — 8,8% ни, новдаларда — 5,8% ни ва узум бошларида 6,2% ни ташкил қилди. Биологик самарадорлик баргларда — 88,1% ни, новдаларда — 90,4% ни ва узум бошларида — 88,9% ни, касаллик ривожи эса баргларда -3,0% ни, новдаларда -1,6% ни ва узум бош­ларида — 2,5% ни ташкил қилди. Хосилдорлик эса 1 туп токдан — 24,4 кг ни ташкил қилди (жадвал).

Эталон сифатида Ридомил Голд, МЦ 68% с.д.г. (2,5 кг/га) қўлланилган вариантда касалланиш баргларда — 9,0% ни, новдаларда — 6,0% ни ва узум бошларида — 6,3% ни ташкил қилди. Био логик самарадорлик баргларда — 86,1% ни, новдаларда — 90,4% ни ва узум бошларида — 88,4% ни, касаллик ривожи эса баргларда — 3,5% ни, новдаларда — 1,6% ни ва узум бошларида-2,6%ни  таш кил қилди. Хосилдорлик эса 1 туп токдан — 23,5 кг ни ташкил қилди.

Олинган маълумотларга кўра, Квадрис, 25% сус.к. (0,8 л/га), Металман 68% с.д.г. (2,5 кг/га) ва Тифани 70% н.кук. (1,0 кг/га) фунгицидлари оидиум касаллигига қарши юкори биологик самара бериши аникланди ва уларнинг биологик самарадорлиги баргларда — 85,7% дан 88,5% гача, новдаларда — 89,2% дан 92,6% гача ва узум бошларида — 87,6% дан 89,3% гачани ташкил қилди.

 

 

 

Жадвал

Токнинг оидиум касаллигига қарши фунгицидларнинг биологик самарадорлиги.

Ғибрай тумани, Магарач худуди, академик М. Мирзаев номли богдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий- тадкикот институтининг Ғибрай “Шароб” экспериментал корхонасига карашли токзор, Пушти тойфи нави, 2016 й.

Препаратлар номи Меъёри, л ёки кг/га Баргида Новдасида Узум бошларида Хосилдорлик, 1 тупда, кг
Касалланиш,

%

Касаллик ривожи, % Биологик самарадорли к, % Касалланиш,

%

Касаллик ривожи, % Биологик самарадорли к, % Касалланиш,

%

Касаллик ривожи, % Биологик самарадорли к, %
1. Назорат — дори сепилмаган 65,0 25,3 38,0 16,8 53,0 22,6 10,5
2. Ридомил Голд МЦ 68% с.д.г.(эталон) 2,5 9,0 3,5 86,1 6,0 1,6 90,4 6,3 2,6 88,4 23,5
3. Квадрис, 25% сус.к. 0,8 8,5 2,9 88,5 5,2 1,4 91,6 6,0 2,4 89,3 26,2
4. Металман 68% с.д.г. 2,5 9,2 3,6 85,7 6,3 1,8 89,2 6,5 2,8 87,6 23,0
5. Тифани 70% н.кук. 1,0 8,8 3,0 88,1 5,8 1,6 90,4 6,2 2,5 88,9 24,4

 

А.РАХМАТОВ, қ.х.ф.н, катта илмий ходим, А.ЖАЛИЛОВ,

кичик илмий ходим, Узбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.


 

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!