ТОКЗОРДАГИ ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШ

Токнинг бир меъёрда ўсиши ва ҳосил бериши учун тупроқда  баҳор,  ёз  ва  кузда  (сув-ҳаво  режимини  яхшилаш,  бе-гона  ўтларни  йуқотиш  ва  токларни  қишки  совуқлардан ҳимоялаш  учун)ишлов  бериш  зарур.  Тупроққа  кузда  25–30  см  чуқурликда  ишлов  бериш   баҳорга  келиб  тупроқда  кўп  миқ дорда  нам  тўпланишига,  бегона  ўтларнинг  йўқолишига  ёрдам беради.

Агар  токзорга  кузда  ишлов  берилмаган  бўлса,  баҳорда  токларни механизация усулида чала очиш билан бир вақтда ер  ҳайдалади.  Токлар  очилгандан  кейин  қатор  ораларидаги  тупроқни текислаш учун культивация қилинади ёки борона-ланади. Ўсиш даври давомида тупроқда бегона ўтларни йуқотиш-да ва унда намни сақлаб туриш учун қатор оралари 10–12 см  чуқурликда  3–4  маротаба  культивация  қилинади.  Ҳар  бир  суғоришдан  кейин  ҳамда  лалми  токзорларда  эса  мўл  ёққан  ҳар бир ёмғирдан сўнг культивация қилиш керак.Баҳор, ёз давомида юмшоқ қатлам ҳосил қилиш ва бего-на ўтларни йуқотиш учун НЮ–18 плуги ўрнатилган мослама билан ток тупи атрофидаги тупроққа ишлов берилади.

Ҳозирги  вақтгача  токларнинг  бир  қисми  ер  бағирлатиб  ўстирилади,  бундай  токзорларда  баҳорда  тупроқ  чопилади,  ёзги суғоришлардан кейин юмшатилади.

Механизмларнинг  кўп  карра  ўтиши  ва  суғориш  натижа-сида ток қатор ораларининг тупроғи кучли зичланади, бу ток  тупларининг ўсиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир этади.

МПВ  машиналарида  ўғит  солиш  билан  бир  вақтда  ҳар  бир  қатор  орасида  тупроқни  уч  из  бўйлаб  ҳар  йили  юмшатиш керак, чунки бу ҳолда ён юмшатгичлар тупроққа 35–40  см чуқурликда ботади ва илдиз системасини унча шикастла-майди, марказий юмшатгич эса 55–60 см чуқурликка ботади.

Агар иш 55 см чуқурликда уч из бўйлаб юмшатадиган МПВ машинаси билан бажариладиган бўлса, бу ҳолда қатор ора-латиб юмшатиш керак.Бундай  юмшатишда  тупроқнинг  сув-ҳаво  режими  нор-малашиб, илдиз тизими яхши ўсади. Натижада ҳосилдорлик  35–40 % ошади.

Лалми  токзорларда  тупроқ  баҳорда  чуқур  юмшатилади,  кейин ўсиш даври давомида 18–20 см чуқурликда юмшатиб  турилади.  Ток  парвариши  давомида  18–20  см   чуқурликда

юмшатиб турилади. Ток парвариши МПВ, НЮ–18, УОМ–50,  пневматик ток очкичлар билан бажарилади.

МПВ, НЮ–18 машиналари билан суғориш эгатлари очи-лади, қатор оралари культивация қилинади ва ёппасига юм-шатилади.

МПВ машинасига ўрнатиладиган НЮ–18 мосламаси ёрда-мида токлар чала очилади ва қаторлардаги ток туплари атро-фидаги тупроқга ишлов берилади. Т–54В, МТЗ–80 ёки МТЗ–82 тракторларига ўрнатиладиган  пневматик ток очгичлар билан ток тўла очилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!