ШУ КУНЛАРДА ТОКЗОРЛАРДА АНТРАКНОЗ КАСАЛЛИГИ АВЖ ОЛИШ ҲОЛАТЛАРИ КУЗАТИЛМОҚДА…

Ўзбекистонда Антракнознинг зарари Оидиумникидан қолишмайди. Сернам об-ҳавода май ойи ва июнь ойининг бошида зарарланган токнинг айрим навлари баргларининг 28% ини йўқотиши мумкин. Тажрибада ўсимликлар антракноздан фунгицидлар билан ҳимояланганда бир тупдан олинган узум ҳосили зарарланган назоратдаги 9 кг дан 22-24 кг гача кўпайган. Антракноз ривожланишига таъсир қилувчилар ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигидир. Тез-тез ёмғир ва жала ёғиши кузатилаётган ушбу мавсумда касаллик айниқса кучли ривожланиши мумкин. Инкубацион давр навга, новда ва баргларнинг ёшлигига боғлиқ.

Кураш чоралари:

Антракнозга қарши қўллаш учун Бордо суюқлиги, Вектра 10% (0,3 л/га), ИСО, темир купороси 53%, (30-40кг/га дарахт куртак ёйгунча ва остидаги тупроққа 2-3% ли эритма) ва Фоликур 22,5% (0,25л/га). Тажрибаларда Альто Супер 33% (0,3л/га), Импакт 25% (0,2л/га) воситалари мева ва пояда 90-95%гача самара берган.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!