Томчилатиб суғориш усулининг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари

 

Томчилатиб суғориш – сувнинг ўсимлик илдизлари жойлашган тупроқ қатламига берилишига асосланган. Сув миқдори ва сув бериш тартиби ўсимликнинг сув талаб қилишга мос равишда ростланади. Илдизлар жойлашган зонани намлантириш нуқталари олдиндан аниқланмасдан, балки қишлоқ хўжалик экинларининг ва тупроқ турига хамда махаллий шартшароитларга боғлиқ белгиланади. Томчилатгичлар билан суғориладиган зоналарда, намлик даражаси майдон бўйича нотекис бўлиб, томчилатгич яқинида сув босими градиенти юқори бўлмасдан, суғориш даласи чегаралари томонга ортиб боради.

Томчилатиб суғоришда бошқа ҳар қандай суғориш усулига нисбатан илдиз тизимлари яхши ривожланади ва томчилатгич яқинида улар зич жойлашади (1-расм ўнг томонда). Ўсимлик илдизи бошқа суғориш усулларида чуқурроққа намлик учун интилади (1-расм чап томон).
Бошқа суғориш усуллари ўрнига томчилатиб суғоришни қўллаганда илдиз тизими бунга тез ва фаол кўникади. Чунки, томчилатиб суғориш намлик ва озуқани етказиб беришни осонлаштиради. Қолаверса, томчилатиб суғоришда дала эмас, парваришланаётган қишлоқ хўжалик экинларини суғоришни тасаввур қиламиз. Даланинг фақат экинларнинг илдизи атрофидаги қисмигина намланади (2-расм). Натижада, далада бегона ўтларнинг камайиши кузатилади ҳамда уларга қарши кураш тадбирлари учун харажатлар ҳам камаяди. Қишлоқ хўжалик техникаларининг далага кириб чиқиши камайиб, тупроқ структураси ҳам яхши сақланади.

2-расм. Экин илдиз атрофининг намланиши

Томчилатиб суғориш қуйидаги имкониятларга эга:
– тупроқда яхши аэрация ва томчилатгич атрофида илдиз тизимининг фаол ривожланиши ҳисобига озуқа моддаларининг тез ва жадал ютилиши;
– суғориш даласида ўтказиладиган дала ишларидан қатъий назар суғоришни ҳар қандай давр оралиғида амалга ошириш мумкинлиги;
– мавсум давомида қаторлар оралиғи қуруқ бўлганлиги учун тупроқга ишлов бериш ва ҳосилни йиғиб олиш ишларини суғоришга боғлиқ бўлмаган холда тупроқ тузилишига таъсир кўрсатмасдан ўтказиш мумкинлиги.
Томчилатиб суғоришнинг афзалликлари:
а) маҳсулот бирлигига кам сув сарфлаб юқори ҳосил етиштириш;
б) ер устидан ёки ёмғирлатиб суғоришларга нисбатан буғланишга кам
сув сарфи исроф бўлади;
в) шамол намликнинг тарқалишига еки буғланишига таъсир кўрсатмайди;
г) суғориш сувининг тупроқга секин шимилиши ва тарқалиши мураккаб топографик рельеф шароитида хам сувнинг бошқа йўналишларга оқиб кетиши кузатилмайди.
е) ташқи шароитларга (шамол тезлиги ва буғланиш) боғлиқ бўлмаган холда суғоришни 24 соат ичида амалга ошириш мумкин;
ж) ёввойи утлар бошқа суғориш усулларига нисбатан кам бўлади;
з) ёмғирлатиб ва ер устидан суғоришлардагига нисбатан томчилатиб суғоришда тупроқ харорати юқори бўлганлиги сабабли экинлар эртароқ пишиб етилади;
и) ўғитларни томчилатиб суғориш тизими орқали ўсимлик илдизи жойлашган қатламга бериш мумкин;
к) суғоришлараро даврнинг қисқариши натижасида ўсимликларда “стресс” ҳолати камаяди. Суғоришлараро давр 1-3 кунни ташкил қилади.
Томчилатиб суғоришнинг тамойиллиги ўсимлик талаб қиладиган сув ва озуқа моддаларини хар бир ўсимликнинг илдиз тизимининг ривожланиш минтақасига беришдан иборат, бу эса, тупроқ фаол қатламида мақбул сувхаво ҳамда озуқавий режимини таъминлашга имкон яратади.
Томчилатиб суғоришнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, тупроқнинг ўсимлик илдизлари жойлашган қатламида мақбул намлик даражаси узлуксиз
таъминланади ва суғориш давомида тупроқ намлигининг ошиб кетиши ва суғоришлараро даврнинг оҳирида тупроқнинг минимал даражада кўриб қолиши кузатилмайди. Тупроқда намликнинг ошиб кетмасдан доимий
сақланиб туриши яхши аэрацияни ва суғориш суви билан бирга минерал ўғитларнинг берилиши тупроқда қулай озуқа режимини таъминлайди.
Мақбул сув, озуқа ва ҳаво режимларининг мавжудлиги ўсимликларнинг бир текисда ўсиши ва ривожланишини таъминлайди, бу эса сезиларли даражада ҳосил сифатининг яхшиланиши ва ҳосилдорликнинг ортишига олиб келади.