Андижон вилояти Олтинкўл тумани Кўмакай қишлоғида яшовчи Нуриддин Жалилов гулчиликка алоҳида меҳр қўйган.
Хонадон томорқасининг 3 сотих майдонида ташкил этилган иккита иссиқхонада 50 дан ортиқ турдаги гул парваришланади. “Хитой атиргуллари”, “Қора шаҳзода”, “Бургавелия”, “Император” сингари ноёб турфа гуллар қаламча ва уруғидан кўпайтирилади. Она заминимиз тафтида тўйинган ушбу гуллар ифоридан дил яйрайди.



Зуҳриддин Умрзоқов, ЎзА