Томорқада сим қуртидан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкин?

Сим қурти – бу халқ тилида темиртак деб номланган учадиган қўнғизнинг личинкаси. Бу зараркунанда картошка, сабзи ва бошқа сабзавотларнинг бутун ҳосилига зарар етказиши мумкин. У илдизмева ва новдаларни (пояларни) тешади, ейди ва шу билан экинни нобуд қилади. Сим қурти тушган экинда ҳосил кам бўлади, у ҳам бўлса ейилган бўлади. Зарарланган картошкани бутун қиш давомида сақлаб бўлмайди.

34213567-985431256-124579451-2400346-753465213.jpg (37 KB)

1-расм. Сим қуртининг картошка ҳосилини ва экин поясини зарарлаши

Шунинг учун агар сиз, масалан, картошкани чопиқ қилганда агатларда сим қурти пайдо бўлганини кўрсангиз, у билан курашиш учун тезкор, жиддий чораларни кўриш керак бўлади. Экинларга сим қурти тушганини палагидан қараб билса ҳам бўлади: агар палак сарғаяётган ва сўлиётган бўлса, катта эҳтимол билан илдизмеваларни зараркунанда еяётган бўлади.

Сим қуртига қарши курашишда халқ усуллари

Энг аввало, бу зараркунандалар билан курашишда ҳеч қандай кимёвий воситалар қўлланишни тавсия этмаймиз. Базудин ва Почин сингари препаратлар ҳаддан ташқари заҳарли, шунинг учун хавфсиз эмас. Шу боисдан биз ўз тавсияларимизда халқ усулларига оид бўлган табиий воситаларни келтириб ўтамиз.

Профилактика ва сим қурти билан курашиш

Сим қурти пайдо бўлишини кутиб ўтириш керак эмас, энг яхшиси, унинг пайдо бўлишини олдини олиш керак. Бунинг учун профилактик чораларни кўрамиз.

1.     Сим қурти зах ва нордон ерларни, ҳар хил чиринди ва бегона ўтларни яхши кўради. Шунинг учун биринчи навбатда ерга ишлов бериш керак:

·        картошка экишдан олдин ва ҳосилни йиғиштириб олгандан сўнг ва Барча бегона ўтларни, айниқса буғдойиқни (ғалласимон ўсимлик) тозалаб ва личинкаларни йўқ қилган ҳолда агатни (ерни) албатта ағдариб чиқиш;

·        ерни нордонлигини камайтириш: оҳак, мел, кул ёки доломит уни билан;

·        зараркунандаларни чўчитиш учун агатни аммиакли селитра ёки сульфат аммоний (1 квадрат метрга 30 грамм меъёрида) билан ишлов бериб чиқиш мумкин.

2. Картошка экаётганда ҳар бир чуқурчага (яъни, картошка экиладиган чуқурчага) 5 г марганцовка кукунини 10 л сувга аралаштириб тайёрланган аралашмани қуйиб чиқиш тавсия этилади.

3. Сим қурти дуккакли экинларни ёқтирмайди, шунинг учун қатор атрофида (қатор периметри бўйича) ва ҳатто картошка қаторлари орасига ловия, нўхат экиб чиқса бўлади.

4. Сим қурти учун турли хўраклар (тузоқлар) самарали бўлади.

·        Картошкани экишдан олдин агатга сули ёки буғдой сепилади. Сим қуртини уларни нишлари (ниҳоллари) жалб қилади. Икки ҳафтадан кейин майсалар кавлаб олиниб, уларда йиғилиб қолган личинкалар билан бирга йўқ қилинади.

·        Бошқа усул. Картошкани олиб, уни иккига бўламиз ва ҳосил бўлган бўлакларга узунроқ чўп суқиб, 10-15 см ли чуқурчаларга кўмиб чиқамиз. Ҳар куни ушбу қопқонни кавлаб олиб, у ерда йиғилган зараркунандаларни териб йўқ қиламиз. Картошка бўлагининг кесилган юзасидан бир қатлам кесиб олиб, кесимни янгилаймиз ва яна чуқурчага кўмиб чиқамиз.

pr7854212-3025ima124596nki-dlya-provol7854213och745-213569875nika.jpg (95 KB)

2-расм. Сим қурти учун хўрак

Бундай тузоқларни бутун ёз қўлланиш мумкин. Бироқ зараркунандаларни олдиндан тузоққа тушириш ва йўқ қилиш мақсадида картошкани экишдан олдин тузоқларни албатта қўлланиш керак.

Агар ушбу тавсиялар сим қуртига қарши профилактика ва курашишда қўлланилса, томорқадаги сим қуртлари жуда камайиб кетади. Натижада картошка ҳосили мўл бўлиб, мевалари соғлом бўлади ва бутун қиш бўйича яхши сақланади.

zh1245636-9875421uk-shh1243597elk4598-745213un.jpg (12 KB)

3-расм.  Темиртак қўнғизи

Манба: dehqon.uz  sadoezh.ru