Ўсимлик зараркунандаларига қарши қўлланилувчи йирқич ҳашоратлар:тухумхўр трихограммалар

Тухумхўр-трихограмма (Trichogramma pintoi Voegele.) – Trichogrammatidae оиласига хос майда ҳашоратдир. Танасининг узунлиги 0,3-0,9 мм келади. Трихограмма – Ўзбекистонда ғўза тунламига қарши кимёвий инсектицидлар ишлатишни кескин камайтириб, биологик курашни йўлга қўйишда энг биринчи, байроқдор ва чуқур ўзгаришларга сабабчи бўлган ҳашоратдир. Уни кўпайтиришга уринган кўплаб олимлар бўлган, аммо 1967 йиллардан бошлаб З.К.Одилов ташаббуси билан ҳашоратни индустриал усулида кўпайтириш усули яратилди. Трихограмма авлодига мансуб ҳашоратлар дунѐнинг барча жойларида учрайди. Маълумки, 1993 йилгача ер юзида бу авлодга кирувчи 127 та ҳашорат тури аниқланган. Шу жумладан, Ўзбекистонда эса трихограмманинг 12 та тури аниқланган. Булар орасида Марказий Осиѐ иқлим – шароитларига мослашиб, юқори ҳарорат ва паст ҳаво намлигида ҳам ҳаѐтчанг бўлган 3-4 та тури амалиѐтда кўпайтирилиши мумкин: Tr.pintoi, Tr.euproctidis, Tr.evanescens. Умуман олганда, трихограмма жуда нозиқ, иқлим шароитига талабчан ҳашорат бўлиб, зарарланган тухум ичида ―ғумбаколди‖ шаклида қишлаб чиқади. Қишловдан ўртача ҳаво ҳарорати 8-10о дан ортганида учиб чиқа бошлайди ва қўшимча озиқланишни талаб этади. Эркак ва урғочи зотларининг нисбати 1:1 дан 1:2 гача бўлган мўтадилдир. Эркак ва урғочи зотлар асосан мўйловининг бўғин сонига қараб ва эркагида тукланиш билан ажралиб туради. Зарарланган тухумнинг йириклигига қараб ҳар биттасининг биттадан 60 тагача тухум қўйиши мумкин. Лекин, трихограмма бизнинг шароитимизда кўпроқ тунламларга қарши курашда ишлатилгани сабабли, маълумки ғўза тунлами қуртининг ичига трихограмма ўртача 2,1-2,4 та тухум қўяди. Атрофидаги муҳит ҳарорати 30о бўлганида трихограмма тухумининг эмбрионал ривожланиши 1 сўткага яқин бўлади, яъни бир кундан кейин ундан қурт очиб чиқиб эгасини (тухумни) ичини еб ривожлана бошлайди. Қуртлик даври 2-3 кун давом этиб у ―ғумбаколди‖ шаклига ўтади ва яна 1,5-2 сўтка ўтгач ғумбакка айланади. Бунда барча зарарланган тухум қорайиб 3-3,5 кун ривожлангач кушанда етук зотга айланади. Ҳаммаси бўлиб, тунлам бир авлод бергунча яъни, 30-40 кунда трихограмма 2-3 марта авлод беради. Мавсумда авлодлар сони 12-14 тага етади.

Манба: AGROBLOGER телеграм канали