Анорнинг унсимон қурт (камсток қурти) зараркунандаси

Зараркунанданинг илмий номи: Pseudococcuscomstocki
Белгилари
Нимфалар ва балоғатга етган урғочиси анор дарахтининг барглари, гуллари ва
меваларининг шарбатини сўриб озиқланиб уларга жиддий зарар етказади. Натижада
барглар сарғаяди, тўкилади ва мева юмшайди.
Барглар вирус таъсирига ўхшаб бужмаяди. Унсимон қурт ажратадиган ширада қурумли
моғор қоплами юзага келиши мумкин. Зарарланиш оқибатида мева тўкилиш мумкин.
Зараркунанда мевани доғлантиради ва мева қобиғи тузилишини (текстура) ўзгартиради.
Назорат қилиш
Кимёвий препаратлар ёрдамида назорат қилиш:
Диметоат, балиқ мойи ва совун аралашмаси барча препаратлар ичида унсимон қуртни
назоратга олишда энг самарали натижаларни берган. Кимёвий таъсири узоқ муддатга
сақланувчи препаратлар қўлланилганда яхши самара беради.

Биологик назорат:
Биологик назорат чумолилар ҳалақити бўлмаса ёки инсектицидлардан қўлланилмасагина самара беради. Зараркунанданинг табиий душманлари узумда учрайдиган унсимон қуртни анор дарахтларида иқтисодий зарар етказмайдиган даражада ушлаб туради. Анор дарахти йиртқич ҳашоратлари ва паразитлари унсимон қуртнинг табиий душманлари ҳисобланади.
Узумда учрайдиган унсимон қуртларнинг паразит душманлари бу Энциртидлар оиласига мансуб барча қовоқарилардир. Бу табиий душманлар ўзлари якка тартибда
зараркурандаларни етарлича назорат қила олиш қобилиятига эгалар ёки бўлмаса кимёвий препаратлар билан бирга қўлланилганда.