Уруғликнинг ҳаётчанлигини аниқлаш

Қишлоқ хўжалик экинларини ҳаётчанлигини аниқлаш қишлоқ хўжалигида шунинг учун керак бўладики, масалан бирор экинни мажбуран экиш  учун ёки уни унувчанлигини аниқлаш учун шошилинч тўхтамга келиш учун қилинади. Уруғларни ҳаётчанлиги ҳам унувчанлик каби фоизларда белгиланади. Бундай тадбир кўпинча кузги экинларни экишда қилинади, чунки уларни янги уруғларини тиним ҳолати қисқа бўлгани учун униб чиқиш тезлиги ўрнига ҳаётчанлиги аниқланади.

Уруғлардан буғдой, жавдар, арпа, сули, шоли, макажўхори, соя, нўхат, ловия, кунгабоқар, каноп, тарвуз, қовун, ошқовоқ, бодринг, карам, редиска ва бошқалар. тетрозол, индигокармин ва нордон фуксини бўёвчи модда билан беда уруғи эса уютилиб уруғ шишиб бўкиши йўли билан аниқланади.

Юқоридаги экинлар уруғини ҳаётчанлигини бўяш усули билан аниқлашда 100 та уруғ ҳисобидан ҳаётчанлик фоиз ҳисобида чиқарилади. Уруғларни ҳаётчанлигини бўёк моддалар эритмасида ушлаб туриш вақти ва эритма ҳарорати муҳим аҳамиятга эга.

Шунга кўра уруғлар 18-20° эритмани ҳарорати кунгабоқар уруғи эса 30-400С да ушланади.

Уруғларни ивитишдан олдин қуйидаги ишларни амалга ошириш керак, дукакли ёки икки паллалилар уруғини уруғ пўстини бироз шикастлаш керак, буғдойсимонларини эса уруғ пўстини ажратиш керак. Буни скапель ёки лезвия билан амалга оширади. Уруғлар жадвалда кўрсатилган вақтдагича ва ҳароратда ивитилгач, бўяш учун 100 дона бутун ёки яримтаки уруғ олиб бўёқ  моддаларида текширилади.

Уруғ ҳаётчанлигини «тетразол”да аниқлашда уруғни бўяш учун «тетрозол» ни 0,5 % ли эритмаси олинади, Бу моддани уни ёки эритмаси коронғиликда сақланади. Тирик уруғлар «тетрозол» буёғида қизил рангда, ўликлари эса бўялмайди (окиш) бўлади. Шундан cўнг ҳисоб-китоб қилинади.

Уруғларни «индигокармин ёки нордон фуксин» ёрдамида ҳаётчанлигини аниқлашда бўёқ моддалари «Тетрозол» га нисбатан тескари кўрсаткич беради. Яъни тирик уруғ бўлакчаси ёки бутун қисми оқ рангда ёки бўялмайди. Ўлик уруғлар эса қизил рангга бўялади. «Индигокармин» ёки «Нордон фуксин» ни 0,1 % ли эритмасида буғдой, жавдар, арпа, сули, маккажўхори, шоли, бодринг ва қовун уруғи 10-15 минут ушлаб турилади, сўнг бўялган ёки бўялмаган уруғ қисмлари саналади.

Уруғлар ҳаётчанлигини бўртириш усулида аниқлашда кўпроқ қаттиқ уруғлар ва 1-2 йил туриб қолганлари аниқланади. Масалан беда уруғи. Бy усул асосан бўртиш тезлигини асосланган. Синаладиган уруғлар Петри шиша косачасига фильтр қоғозини тўла намликда ишқорларни (КОН, NаОН) 0,5 %  эритмасида 20°С (± 2°) 45 минут ушлаб турилади, қаттиқ уруғлилар эса 58°С (± 2°) 1 соат ушланса тирик уруғлар бўртмайди, аксинча ҳаётчанлиги йўқ ёки паст уруғлар тез бўртади. Деҳқончиликда экиладиган уруғларни ана шу хусусиятларини ҳисобга олинса кўчат сони мақбул ва ҳосилдорлик ҳам 2-3 центнер юқори бўлади.