Узумдаги «Соҳта Курка Думи» (Stereum hirsutum) замбуруғ касаллиги

Умумий маълумот
Касалликнинг биринчи белгилари бу баргларнинг ранги ўзгариши (очариши) билан бошланади. Токнинг қуйи қисмидаги барглар яшил (оқ узум навларида) ва қизил (қизил узум навларида) ранг олади. Касаллик ривожланиб бориши билан касалланган тўқималар жигарранг тус олади ва барг нобуд бўлади. Ушбу касаллик қуруқ ва иссиқ шароитларни ҳуш кўради. Касалланган ток танаси бир неча соат ичида қуриб қолиши мумкин. Об-ҳаво нам бўлганда ўсимлик танасида замбуруғ мевачалари (қўзиқоринга ўҳшаш) пайдо бўлади. Замбуруғ мицелий ҳолда ток новдаларининг пўстлоқлари ичида қишлайди ва тананинг зарарланган (кесилган) жойлари орқали сингиб боради.

Дарахт ёки ток танасида пайдо бўлиши мумкин бўлган замбуруғ мевачалари (қўзиқоринга ўҳшайди)

Назорат чоралари

• Зарарланган шохлар ва ўсимликларни боғдан олиб чиқиб йўқ қилиш керак.
• Мавсум боши ва оҳирида токларни таркибида мис бўлган препаратлар (Чамп — Champ, Фунгуран — Funguran, Мелоди Компакт — Melody Compact) билан ишлов бериш тавсия қилинади.
• Мавсум давомида эса таркибида алюминий фосетил + фенамидон (масалан Верита – Verita) ёки фосетил + фолпет (масалан Микал Флаш — Mikal Flash) фунгицидлар билан қарши курашиш тавсия этилади;

Изоҳ: юқорида номи тилга олинган препаратлар Ўзбекистон дўконларидан излаб кўринг, агар бўлмаса актив таъсир қилувчи моддаси бўйича бошқа препарат ишлатсангиз ҳам бўлади. Мутахассислар билан масалаҳатлашинг.

Манба: Fruit Master

Дўстларингизга ҳам улашинг!