Узумни узумзорни ўзида қатор ораларида қуритиш

Узум қуритишнинг ҳамма анъанавий усулларини қўллаш натижасида умумий қуритилган маҳсулот миқдори кўпайиб, қуритишнинг сомонли лой билан сувалган очиқ-майдонда қуритиш натижасида ер майдонидан унумли фойдаланилмайди.

Минг тонна узум хомашёсини қуритиш учун 20 га яқин хўжалик еридан олишга тўғри келади. Ундан ташқари, теримни ташкил қилиш, яшикларга жойлаш ва янги узилган узумни қуритиш майдонига транспорт воситасида ташиб келиш учун ҳам қўшимча маблағ ва қўл меҳнати керак бўлади.

Узумзорни ўзида қатор ораларида қуритиш учун токни тик шпалерага ёки ерда ётқазиб ўстирилган ҳолатда ва 3х2,5 м схемада экилган токзорлар қулай келади.

Ўзбекистоннинг жанубий-ғарб зонасига «Қора кишмиш» ва «Оқ кишмиш» навлари қуритиш учун тавсия этилади. Токзорларга ишлов бериш ва уларда агротехник тадбирларни ўтказиш тавсияларга асосланиб берилади.

Узум ҳосилини ва ундан чиққан маҳсулотни кўпайтириш мақсадида узум теришдан 2 ҳафта олдин ток баргларини сийраклаштириб, новдаларнинг чеканкасини ўтказиш керак ва шу билан бир қаторда суғориш ишларини тўхтатиш керак бўлади, чунки ортиқча сув қуйиш, куриш муддатини чўзиб юборади ва қуриган кишмиш сифатига салбий таъсир этади. Чеканка ўтказилгандан кейин қатор ораларидаги тупроқ устига қоғоз ёзиш ва узумни ёйишга боғлиқ тайёргарлик ишлари ўтказилади. Майдоннинг ҳажми узум миқдори ва районнинг метеорологик шароитига боғлиқ.

Хўжаликда юқори ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги паст бўлса, кам майдон талаб қилинади, агар ҳарорат паст бўлиб, намлик юқори бўлса, кўп майдон талаб қилинади. Ўртача 1м2 тайёрланган майдонга 10 кг дан 16 кг гача янги узилган узум жойланади. Гектаридан 100 ц узум олинадиган майдондаги хомашёни қуритишга қўйиш учун 150–250 кг, эни 120 см ли қоғоз, 50 кг ҳажмли 50–55 дона қуритилган кишмишни жойлаштириш учун қоғоз қоплар керак бўлади.

Қатор йўналишига қараб қуритиш учун майдонлар нишаблиги жанубга қараган бўлиши керак. Қатор оралигида узум қуритиш учун майдончалар қуйидагича тайёрланади. Вертикал тик шпалеранинг жанубдан шимолга йўналганда эни 120 см бўлган доира юзали, марказининг баландлиги 10–15 см бўлиб, 8–10 см чуқурликдаги ариқчалар ҳосил қилинади, икки томондан теримчилар учун йўл қолдирилади.

Терилган узум олдиндан ёзилиб қўйилган қоғоз устига бошлари бир қатордан жойланади. Узум миқдорига кўра хўжаликнинг метеорологик шароитига қараб, ҳар 1м2 майдонга 10–16 кг узум жойланади. 8–10 кундан кейин узум сўлигач, узум боши тўнкарилиб қўйилиб қуриш охиригача шундай қолдирилади. Узум маҳсулоти стандарт намлик 18% бўлганда ажратилган  алоҳида жойда тозаланади.

Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани “Минг чинор” хўжалигида 5 йил давомида ўтказилган тадқиқотлар (1995–1999 й.) ижобий натижалар бериб, токнинг ётказиб ўстирилган схемасида олинган ҳосилни қуритганда ўша ернинг ўзида тайёр қуриган маҳсулот олинди, яъни у қўшимча вақт қуритиш агрегатларда қуритилмади.

Қуёш радиациясининг узум пишиши ва қуритиш даврида интенсив равишда активланиши, узум доналарида қанд миқдорининг кўпайиши Самарақанд ва Ургут туманига нисбатан 15–20 кун олдинроқ етилади.

Мана шундай минтақалардан энг яхшиси Иштихон ва Қўшрабод туманлиларидир. Ўзбекистоннинг жанубий ғарбида биз узумни қатор ораларида қуритишни тавсия этамиз. Бу усулда қуритилганда токнинг вертикал тик шпалери ёки ётқазиб ўстирилган ва 3×2,5 м схемадаги ток бўлиши керак. Бу холда қоғоз кенглиги 120 см бўлиши шарт. Қатор ораларининг шимолдан жанубга ёки ғарбдан шарққа йўналиши ишлаб чиқаришдаги айрим вазиятларга боғлиқ бўлади ва бу масалани хўжаликни ўзида ҳал қилинади.

Манба:

Р.М. Абдуллаев ва бошқалар (2013). Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!