Узум ўсимлиги ва унинг шифобахш хусусиятлари

Узумчилик нафақат Республикамиз қишлоқ хўжалигининг энг қадимий ва сердаромад тармоғи, балки миришкор халқимизнинг севган касбкорларидан бири ҳисобланади. Юртимиз ҳўл мевалар билан бир қаторда қуруқ мева ва майиз етиштиришда жаҳон миқёсида етакчилик қилади. Давлат реэйстрига мувофиқ бугунги кунда Республикамиз ҳудудида қуйидаги узум навлари экишга тавсия этилган. Алеатико, Андижонча қора, Гўзал қора, Баня ширей, Жанжал қора, Султоний, Китоб сурҳоки, Пушти Тойифий, Тарнов, Тошкентча, Қизил хурмоли, Оқ хусайни ва ҳаказо.

Тупроқни тайёрлаш. Токларнинг яхши ўсиши, хосилдорлиги ерни сифатли ишлашга боғлиқ. Бунда ёш боғ қатор ораларига чопиқ қилинадиган экинлар экиш яхши натижа беради. Тупроқ донадорлиги, унинг унумдорлигини оширишда боғ қатор ораларига кўкат ўғит (сидерат) экиш мақсадга мувофиқдир. Хосилдор боғлар тупроғи кузда 25-30 см чуқурликда шудигорланади. Шудгор эрта бахорда дискли боронада бороналанади. Шахсий таморқа боғларда эса дарахт атрофи, туп оралари чуқур қилиб чопилади. Шудигор эрта бахорда бороналанмаса, тупроқ намининг бир қисми тезда буғланиб, намлик захираси камаяди. Ўсув даврида боғлар тупроғи вақти-вақти билан юмшатиб турилади, бегона ўтлардан тозаланади. Бахорда қатор оралари ҳайдаб қўйилган бўлса, культивация қилинади.

Таркиби ва ишлатилиши. 30% гача қанд, 2,5-3% органик кислоталар, витаминлар, оқсил, пектин, минерал тузлар мавжуд. Уруғи таркибида 20% гача ёғ,  8% гача ошловчи моддалар, леситин ва ваниль шуларни сақлайди.

Абу Али ибн Сино буйрак, қовуқ, жигар, меъда ичак йўли касаликларида оғриқ қолдирувчи, барглари билан бош, кўз касаликларини даволайди. Қурутилмаган барг шираси билан дизентерия, поя шохлари кули билан тери касалликларини даволаган. Халқ табобатида узум турли буйрак, қовуқ, жигар, юрак, меда ичак касалликлари. Вабосил, подагра, бачадон касалликларини даволашда, сийдик ва ўт ҳайдовчи, қон оқишни тўхтатувчи, иштаха очувчи ва қувват берувчи сифатида ишлатилади. Ток барги дамламаси ёки қайнатмаси билан томоқ оғриганда томоқ чайилади. Қурутилган барг кукуни бачадондан қон оқишини тўхтатадиган дори сифатида 2-4 граммдан ичилади.

Илмий табобатда меъда касалликларида, қабзият ҳолларда, модда алмашинуви бузилганда, камқонлик, нефрит, срункали бронхит ва бошқа касалликларда истеъмол қилинади. Ҳаддан озиган одам қувватсиз киши учун ва яна ўпка силида, иштаха очадиган сифатида тавсия этилади.

Дори тайёрлаш ва фойдаланиш. «Натуроза» деган препарат олиниб, у кўп қон йўқотган одамлар учун венадан юборилади. «Витохол» токнинг баргидан олиниб, у жигар касалликларида ишлатилади. Эрта баҳорда барглари йиғиб олинади ва майдалаб кукун тайёрланади. Юқоридаги касалликларда 2 – 4 грамм сув ёки сут билан ичилади. Майиз меваси, барги, поясидан дамлама ва қайнатма 10 грамми 200мл сувга тайёрланиб ичилади. Овқатдан олдин 50 граммдан 3 маҳал ичилади.

Майиз меваси 100 грамм, пиёз шираси 100 грамм, иккаласи аралаштирилиб, 5-10 минут паст оловда миль-миль қайнатилади ва сақланади. Малҳамдан кунига 3-4 маҳал томоқ бўғилишида 1-2 ош қошиқдан ичилади.

Узумнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида эшитмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Аммо унинг бу хусусияти биз ўйлагандан анча кенгроқ бўлиб, улар ҳақида айтиб ўтишни маъқул кўрдик. Шундай қилиб:

Узум мевасида радиопротекторли, нурга қарши, бактериксит, антиоксидант, нейрорағбатлантирувчи, тонусни кўтарувчи ва бошқа функционал хусусиятларга эга камида 300 та бирикма мавжуд. Сизга таниш бўлган биофланоидлар, моносахаридлар, пектин моддалари ва органик кислоталардан ташқари, узум таркибини С, А, Б1, Б2, Б5, Б6, Б9, Э, ПП, П витаминлари, натрий, кальций, фосфор, магний, калий, марганетс, темир, рух, мис ва бошқа кўплаб моддалардан ташкил топган ҳақиқий «коктейль» дейиш мумкин.

Узум билан даволаш амоэлотерапия деб номланади. Узум организмдаги моддалар алмашинувини яхшилайди, сийдик ҳайдовчи, юмшоқ ич сурувчи ва тер ҳайдовчи хусусиятга эга. У нафас олиш йўлларидаги шилимшиқ модданинг ажралиб тушишини рағбатлантиради ва балғамни тупуриб ташлашни енгиллаштиради. Шу боис узумни ларингит, фарингит, трахеит, бронхит, астма, плевритларда истеъмол қилиш жуда фойдали.

Юрак учун фойдаси. Юқорида айтиб ўтганимиздек, узумдаги биофлаваноидларнинг фойдали таъсирининг чегараси йўқ.

Биринчидан, қизил узумда ажойиб резвератол биофлавоноиди мавжуд. У қонда «яхши» холестерин, яъни юқори зичликдаги липопротеинлар миқдорини оширади ва треглицеринлар, ҳаммага холестерин номи билан маълум бўлган паст зичликдаги «ёмон» липопротеинлар миқдорини 50% га камайтиради. Демак, узумни ёқтирадиган кишиларда атеросклерозга чап бериб, кексайган пайтида ҳам яхши хотирани сақлаб қолиш имкони бор.

Бепуштликда ёрдам беради. Ҳинд олимлари узум эркаклар бепуштлигида ёрдам беришини таъкидлашмоқда. Улар бу борада тажриба ўтказиб, бир гурух эркакларда табиий антиоксидант ҳисобланган ликопеннинг шифобахш хусусиятини синаб кўришади. Олимлар ушбу антиоксидантнинг ҳимоя таъсири репродуктив тизим фаолиятидаги бузилишларда ҳам ўзини намоён этади, деб тахмин қилишади. Тажриба давомида 30 нафар кўнгилли уч ой мобайнида кунига икки марта икки миллиграмдан ликопен моддасини қабул қилишади. Маълум бўлишича, бир курс экиспериментал даволашдан кейин уларнинг 20 тасида сперматозоидлар сони ошган, тўртта ҳолатдан учтасида уларнинг фаоллиги кучайган, 63% ҳолатда эса, ҳужайралар шаклининг кўрсаткичлари  яхшиланган. Бундан ташқари, олтита ҳолатда олдин бепушт деб тан олинган эркак фарзандли бўлган. Тадқиқотчилар, ликопен ҳақиқатдан ҳам келиб чиқиши номаълум бўлган бепуштликни даволай олишига ишончлари комил.

Хайдаров Жахонгир Абдурахмонович, Собиров Хуршидбек Қобилжон ўғли, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлик инспекторлари