Вертицеллез қуриш касаллигини белгилари

Касаллик белгилари: Вертицеллез қуриш касаллигини Hyphomycetes грухига мансуб бўлган тупроқда яшовчи Verticillium dahliae Kleb. ва V. alboatrum Reinike et Berth замбуруғлари қўзгатади. Вертицеллёз касаллиги билан ҳар қандай ёшдаги мевали дарахт зарарланиши мумкин. Лекин, бу кассалик асосан 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган дарахтларда кўпроқ кузатилади. Дарахтнинг скелет қисми ва мевали шохлардаги барглар сарғайиб тўкилиши билан бошланади. Ёш новдаларда эса новданинг юқори қисмидаги барглардан ташқари бошқа барглар сарғайиб тўкилиши ҳам кузатилади. Дарахтнинг зарарланган шохлари кўндаланг кесимини кесиб кўрилганда, айланалар бўйича ёғочининг қорайиши эса, яна бир аломатлардан бири ҳисобланади. Бунда дарахт пўстлоғи цитоспороз қуришга нисбатан соғлом ҳолда қолади. Бундай шохни кўндаланг кесимида қорамтир доира кўришимиз мумкин. Вертицеллез замбуруғлари олўри дарахтини зарарлаганда, дарахт шохларидаги барглар тагидан бошлаб шохнинг юқорисига қараб ҳаракатлана бошлайди, бунда шохлардаги барглар барг ўртасидаги асосий томирга қараб букилади, барг четлари қурий бошлаб ён томирлар атрофи кўк тусни йўқотган ҳолда баргларни ёзнинг ўзида, яъни июль ва август ойларида тўкилиб кетишига олиб келади. Баргларни қуриб тўкилиши дарахт танаси бўйича нотекис жойлашиб, дарахт шохларининг учларидагина яшил барглар қолади. Ўрик дарахтида вертицеллез қуриш асоратлари бир оз эртароқ июнь-июль ойларидан намоён бўла бошлайди. Айрим ҳолларда ўрик бир оз касалликдан ҳоли бўлгандай кўринади, лекин бу вақтинчалик ҳол. Гилос дарахтида, айниқса ёш дарахтларда вертицеллёз қуриш касаллиги шохлардаги баргларни рангини ўзгартирган ҳолда буралиб тўкиши (Расм-38.а) билан бошланади. Айрим ҳолларда сўлиб қолган барглар қишгача ҳам тўкилмасдан қолиши мумкин.

Таъсирчан мевали дарахтлар: Олхўри, ўрик, гилос, олча, бодом, узум.

Ривожланиши: Замбуруғлар рангсиз, кўп йиллик, микросклероция ва конидиал споралар 3-5 тагача рангсиз шохчалардан иборат ҳолда ривожланади. Конидиялар катталиги 2,1—12,3×1,4—4,2 мкм катталикда шарсимон, чузиқроқ ёки эллиптик кўринишда бўлиши мумкин. Микросклерециялар катталиги 38,5—81,2×21—35 мкм бўлиб, тўқималари бўлиниши жараёнида тўқ кулранг ёки қора кўринишда бўлади. Конидия ва микросклерациялар фақат тирик бўлмаган ўсимлик шох тўқималарида ривожланади. Лекин, тирик ўсимлик тўқималарида ривожланмайди. Дарахт танасининг ички қисми микроскоп билан кузатилганда, у ерда замбуруғ ўсаётганлиги ва улардан гумматга ўҳшаш моддалар ажралиб чиқаётганлигини гувохи бўласиз, айнан шу гуминсифат моддалар дарахни захарланиб нобуд бўлишига сабаб бўлади. Микросклерециялар вертицеллез касаллигини қўзғатувчилари бўлиб улар тупроқда 8-10 йил давомида сақланиши, жуда паст ҳарорат ва 55°С гача бўлган иссиқ ҳароратга чидамли бўлиб, ҳаво ҳарорати 23-26 °С ва намлиги 60-75%, га етганда замбуруғлари ривожланишни бошлайди. Замбуруғлар нейтрал тупроқда (pH7) яхши ривожланади, лекин ишқорий (pH 9) ва нордон (pH 5) тупроқ муҳитида яхши ривожланмайди. Касалликни ривожланишида органик ва азотли ўғитларни берилиши ҳам катта роль ўйнайди.

Зарари: Дарахт барглари, шохларини ва муддатидан аввал қуриши, ҳосилни сифатсиз бўлиб муддатидан аввал таъми бузилган ҳолда пишиши ва кучли зарарланганда дарахтни зарарланиш даражаси оғир енгиллилигига қараб ушбу касаллик билан касалланган дарахт ўртача 10 кун атрофида ёки бир неча йил давомида нобуд бўлиши мумкин. Гилос дарахтининг скелет шохлари ва шохларининг учлари олхўри дарахтининг шохларига нисбатан секинроқ қуриши аммо шу билан бирга сифати ёмон бўлган кўп миқдордаги ҳосил солиши ҳамда ўсимлик тўқималаридан ачиган хид тарқалиши кузатилади.

Тарқалиши: Вертицеллез касаллиги қисқа муддат ичида боғни зарарлаши ва йил давомида боғдаги 5% гача дарахтларни қуришига олиб келади. Вертицеллёз касаллиги 400 дан ортиқ яъни, жуда кўплаб сабзавот, полиз ва бошқа экин турларини зарарлашини ҳисобга олган ҳолда боғларни қатор оралиғига бошқа экинларни экиш тавсия қилинмайди. Ушбу касаллик жуда тез тарқалиши натижасида дарахт тез орада сўлиши ҳамда қуриши мумкин.

Профилактик чоралар: Мевали боғларни ташкил қилишда аввалги 4-5 йил давомида вертицеллез касаллиги билан касалланувчан ўсимлик турларини экилмаганлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Тупроққа ишлов бериш вақтида дарахтларни илдизларини шикастланишига йўл қўймаслик. Боғ орасини доимий очиқ ёки сидерат экинлар экиш орқали ташкил қилиш. Дарахт илдизларини механик зарарланиши оқибатда асосан дарахт танасида энг кўп сув бўлган май ва июнь ойларида, замбуруғлар дарахт илдизи ичкарисига кириш эхтимолини камайтиришга интилинг. Бундан ташқари махаллий ўғитларни, азотли ўғитларни меъёридан ортиқ қўлланишига йўл қўймасдан фосфорли ва калийли ўғитларни кўпроқ ишлатишни йўлга қўйиш ҳамда боғдаги дарахтларни кучли кесилишига йўл қўймаслик. Кузда барглар тўкилгандан сўнг ва баҳорда куртаклар бўртишидан аввал – 3%ли Бордо суюқлиги, куртаклар бўртгандан кейин – 1% ли Бордо суюқлиги ёки Курзат – 3-4 кг/га, (дарахт уйғонгада) томчилаб суғориш тизими орқали фундазол 3 л/га, 25 кундан сўнг Максим ХЛ 10 л/га, Алиет 4 кг/га, ғунчалаш вақтида Фитоловин 2,0 л/га ва Фармайод 0,5 л/га гуллашдан аввал Ридомил Голд – 2,5 кг/га қўллаш энг яхши самара беради. Калий перманганатнинг 0,5% эритмасини илдиз тагига қуйиш ҳам яхши самара беради.