Токнинг хлороз касаллиги ва қураш чоралари

Бу касаллик туфайли барглар аста-секин ўзининг яшил рангини ўзгартиради, аввалига сарғиш-яшил, кейин эса оқариб, сарғайиб кетади. Натижада новдалар ўсишдан тўхтай-
ди, ингичка, калта бўлиб қолади. Хлороз кучли ривожланса, барглар секин-аста қўнғирлашиб, қуриб қолади.
Айрим пайтларда ток туплари хлороз натижасида нобуд бўлиб, токзорлар сийраклашиш даражасига боради. Хлороз токларнинг гуллаш даврига тўғри келганда жуда хавфлидир. Чунки узумлар умуман тугмай қолиши ёки майда бўлиб қолиши мумкин. Хлорознинг пайдо бўлишининг жуда кўп сабаблари бор.
Ер ости сувларининг кўтарилиши натижасида тупроқ намлигининг кўпайиб кетиши натижасида оҳакнинг кўп миқдорда эриши кузатилади ҳамда илдизлар чирийди, бу
эса хлорозга олиб келади.

Тупроқда оҳакнинг кўпайиб кетиши, тупроқда сульфат кислотанинг ҳосил бўлиши, темир моддасининг етишмаслиги, бир сўз билан айтганда, ўсимликда модда алмашинувининг бузилиши хлороз касаллигини пайдо бўлишига олиб келади.
Хлороз касаллигини олдини олиш учун энг аввало тупроқ-сув балансига эътибор бериш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш, касалланган токлар тупларини таркибида темир моддаси бор микроозиқалар билан озиқлантириш зарур.

Токнинг кул ранг чириш касаллиги.Касаллик қўзғатувчи замбуруғ космополит, (ўсимликларда паразит ва ўсимлик қолдиқларида сапротроф сифатида) бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган.

Касаллик билан токнинг барча яшил қисмлари, кўпинча мевалари зарарланади. Эрта баҳорда куртаклар ва ёш новдалар қўнғир тус олиб, тўкилиб кетади. Баҳор сўнггида,
гуллашдан олдин баъзи баргларда кўпинча уларнинг четида, катта, нотўғри шаклли, қизғиш-қўнғир некротик доғлар пайдо бўлади. Гуллаш энди бошланганда замбуруғ тўпгулларни зарарлаши ва улар чириши ёки қуриб, тушиб кетиши мумкин. Шингилдаги гул ва мева бандларида қўнғир, кейин қора доғлар ҳосил бўлади, ёз охирида уларнинг баъзилари тўкилиб кетади. Зарарланган меваси оқ рангли узум қўнғир, қора рангли узум қизғиш тусга киради.
Узумбошининг банди ва меваси чириши, шингиллар тўкилиши туфайли хосилнинг 30-70 фоизи йўқолиши мумкин. Вино ишлаб чиқаришда касалликнинг асосий зарари
узум хомашёси сифатининг бузилишидир. Кучли зарарланган узумдан олинган винонинг тиниқланиши қийинлашади, таъми бузилади. Бундай вино оксидланишга ва бактериялар билан зарарланишга мойил бўлиб, уни узоқ муддат давомида сақлаш мумкин бўлмайди.
Касаллик қўзғатувчи замбуруғ склероцийлар, мўмиёлашган узум мевалари ҳамда мицелий шаклида зарарланган новдалар ва тиним давридаги куртакларда қишлайди.
Баҳорда конидиялар ҳосил бўлади ва улар ёмғир ҳамда шамол билан барг ва ёш шингилларга тушади ва уларни бирламчи зарарлайди. Конидиялар 1-30 °С даги сув томчисида ёки 90 фоиз ва ундан ва юқорироқ ҳаво намлиги кузатилганда ўсади. Узумбошларининг кулранг чириш касаллиги билан зарарланиши.
Кураш чоралари. Ун-шудринг ва антракнозга қарши тавсия қилинган барча агротехник, ташкилий чора-тадбирларни қўллаш; чидамли навларни экиш; зарарланган шингилларни териб, кўмиб ташлаш; мавсумда уч маротаба: касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши билан узумбошларидаги мевалар бир-бирига текканда ва узум пиша бошлаганда фунгицид (“Байлетон” ёки “Ботир” 25% 0,15-0,3 кг/га) пуркаш тавсия қилинади.

Манба: «Узум етиштириш» Тузувчилар: У.И. Маматов – Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “Узумчилик ва микровиночилик” бўлим бошлиғи, илмий ходим. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ