Ҳом помидорни уй шароитида етилтириш

Янги узилган помидор ўзининг ҳолатини кўп сақламайди. Яхши шароитда ёки музлаткичда сақланганда, 15 кун туриши мумкин. Яшил рангдаги помидор
қизил рангдаги помидорга нисбатан яхши сақланади. Уй шароитида сақланганида ҳам улар 2-2,5 ой ўзининг ҳолатини йўқотмайди. Шунда яшил рангдаги помидорлар яхши етилади. Етилган помидорларни совуқда (-10°C) 1-1,5 ой сақлаш мумкин.
Помидорни далада музлаб қолишини олдини олиш учун совуқ келиши билан уларни парниклар ёки салқин хоналарда сақлаш зарур. Сал сўлиган ёки
юмшаган помидорнинг пўсти қаттиқ, бўз ёки кўк рангли помидорга нисбатан ҳаво ўтказмайди. Шунинг учун бундай помидорда спирт ва этилен гази
йиғила бошлайди. Ҳамда бу тўқималардаги мураккаб моддаларни оддий моддаларга ўтказишини тезлаштиради. Бу жараёнда помидор нозикроқ ва ширин
бўла бошлайди.
Сунъий ҳолда сақланган помидор худди ўсимлигида ривожланган помидорга ўхшаган ҳолда яхши етилиб боради. Катта ва ўртача ҳажмдаги помидорлар кичик
ҳажмдагиларига нисбатан тезроқ етила бошлайди.
Чунки кичик помидорларда ривожланиш учун етарли моддалар кам бўлади. Сақлаш ҳарорати қанча юқори бўлса, помидор шунчалик тез етилади. Аммо,
ҳароратнинг +30°C гача ошиши зарарли ҳисобланади. Помидорни сақлаш учун энг қулай ҳарорат +23°C–25°C ҳисобланади. Ҳавонинг нисбий намлиги
эса 80-85% ни ташкил қилгани маъқул ҳисобланади. Кўпроқ ва узоқ вақт сақлаш зарур бўлса, етилмаган помидорлар танлаб олиниши мақсадга мувофиқ.
Бунинг учун ўсимлик томири билан ердан суғуриб олинади ва қоронғу, қуруқ, салқинроқ хонага томирини тепага қилиб осиб қўйилади. Бундай ҳолда
помидорни январ ойигача сақлаш мумкин. Бошқа усули: кўк помидорларни 6-10°C ҳароратда, ҳаво намлиги 80-85% бўлган салқин хонада сақланса узоқ
муддат яхши туради.
Помидорни сақлашнинг яна бир усули шуки, бунда яхши пишмаган яшил помидорлар териб олинади. Ҳар эҳтимолга қарши уларни 1-2 минут қайноқ
сувга (60-70°C) солиб олинади. Сўнг яшикларга жойлаб ичига кесилмаган саримсоқ пиёз ташлаб қўйилса, помидор узоқ ва яхши сақланади.
Манба: mirishkor.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!