
Хурма меваси Европа мамлакатларида 19 асрларда танилган. Бундан аввал эса бу мева Хитойда етиштирилган. Уни “Олов ранг қуёш” ва Хитой шафтолиси” ҳам деб аташади. Чунки хурманинг Ватани Хитой деб ҳисобланади. Ўша ердан хурма бошқа шарқий осиё мамлакатларига тарқалган. Хурма, албатта бизнинг қуёшли ўлкамизда ҳам етиштирилади. Ҳозирги кунда дунёда хурманинг 500 дан ортиқ нави мавжуд.

Милклар қонаши вақтида пишган хурманинг шарбати билан оғиз бўшлиғингизни чайсангиз ёрдам беради. Даволаш воситаси сифатида хурманинг қуритилганидан ҳам, пишганидан ҳам фойдаланилади. Хурма асаб тизимини ҳам тинчлантириш ҳусусиятига эга.
Аммо хурмани қандли диабет касаллигига учраган ва юқори вазнли беморларга истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Чунки унинг таркибида юқори миқдорда шакар мавжуд.