Хурмо навлари

Хурмо меваси — субтропик ўсимлик бўлиб, унинг жуда кўп турлари бор. Хурмо ёввойи ҳолда Хитойда ўсиб, ундан Япония ва МДҲ давлатларга
келтирилган. Грузия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирим ва Қора денгиз қирғоқларида ўсади. У барг тўкувчи, 6-12м баланд ўсувчи, бир ёки икки жинсли
ўсимлик. Гуллари бир йиллик новдаларда пайдо бўлади.
Хурмо меваси турига ва навига қараб шакли, ранги ва мазасини ўзгартиради. Меваси хўллигида ейилади, киши саломатлиги учун жуда фойдалидир.
Мевалари аввал тахиррроқ бўлиб, бир оз етилиб пишгандан кейин ширин бўлади. Уруғини экиш ва пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади.
Экилгандан сўнг 3-4 йилда ҳосилга киради. Субтропик ўсимликлар ичида совуққа чидамли ҳисобланади. Кўпчилиги четдан чангланади, фақат
баъзиларигина уруғсиз – отланмай мева бера олади.

Меваси бир йиллик новдаларининг учида тугади, ноябр ойида пишади. Кўпчилик навларнинг меваси териб олингандан кейин пишиб етилади. Меваси богъ қайчида қирқиб олиниб, кейин мева банди олиб ташланади.

Хурмо кўпда ер танламайди, лекин унумдор тупроқли ерларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Хурмо мевасини ҳўллигида ва қуритиб истеъмол қилинади.
Ундан ташқари меваси ҳар хил мураббо каби ширинликлар тайёрлашда ишлатилади. Хурмо дарахтлари 18°С совуққа бардош бериши мумкин. Совуқ 20°С
етганда унинг бир йиллик новдалари ундан ҳам ошса ер устки қисми кучли зарарланади. Қуруқ ҳавога анча чидамли, лекин тупроқда нам етарли
бўлмаганда мевасини тўкиб юборади. У ёруғсевар ўсимлик. Ўзбекистон шароитида хурмозорлар барпо қилиш ишлари феврал ойидан бошланди.
Хурмозор асосан Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийсида кўпроқ тарқалган. Лекин кейинг йилларда ҳаваскорлар ёрдамида қиши совуқ бўладиган
вилоят томорқаларда ҳам кўпайтиришга киришилди.

Қуйида хурмо мевасининг кўп тарқалган навлари билан танишамиз:

Зенжу-мару – Сухондарё вилоятида экиш учун мослаштирилган нав. Бошқа хурмо навлари яхши чангламайди. Новдаси қора рангда. Мевасининг ўртача
вазни 100-120гр, юмалоқ, чўзиқ-юмалоқ, мевасида уруғи кўп бўлиб, ўсиш даври 220-230 кун давом этади. Кўчати экилганидан кейин 3-4-йилдан бошлаб
ҳосилга киради. Тўлиқ ҳосилга кирганда ҳар тупидан 50-60кг дан хурмо олиш мумкин. Меваси таркибида 12-17,5% қанд ва 0,13-0,16 кислота бор.
Дарахтлари ўзини-ўзи чанглайди. Меваси 2-3 ойгача сақланади.

Тамопан – Сурхондарё вилояти учун маҳаллийлаштирилган хурмо нави. Дарахти катта бўлиб ўсади. Совуққа чидамли, мевалари йирик (400гр) бўлади.
Пўсти қалин, ялтироқ, эти серсув, толали, тўла пишганда нордон мазаси йўқолади. Меваси 2-3 ой сақланади. Бу нав узоқ жойларга юборишга яроқли.
Серҳосил, бир тупи 150 кг ва ундан ортиқ ҳосил беради. Меваси ейилади, қуритилади ва шакарланган мева тайёрланади. Бу дарахт Ўрта Осиёда
зараркунанда ва касалликлар билан зарарланмайди.

Хиакуме – тупларининг баландлиги 5-6м бўлиб, шох-шаббаси гумбазсимон шаклда бўлади. Меваси думалоқ, сирти мўм гъубор билан қопланган бўлиб,
оч қизил рангда, пишганда тўқ қизил рангга киради. Уруғли мевасининг эти жигарранг ва ширин, уругъсиз меваси оч қизил рангда япалоқ бўлади. Тўлиқ
пишгунча эти нордон бўлади. Меваси октябр охирларида пишади. Териб олингандан кейин бузилмай яхши сақланади. Гули четдан чангланади. Хурмо
навлари ичида Хиакуме нави анчагина совуққа бардош бера олишлиги билан фарқланади. 3-4 йилда ҳосилга киради, тўлиқ ҳосил бериш 7-8 йилда ҳаосил
бера бошлайди. Тупидан ўртача 60-80 кг ҳосил олиш мумкин. Октябр охири, ноябр меваси териб олинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.