Хурмонинг хиакуме нави ҳақида

Ўзгарувчан нав, Ўзбекистон ва унинг атрофи-даги мамлакатларда кўп тарқалган. Бу нав бир қатор синонимларга эга: Аман-Каки, Каки-Мела, Таронта-Каки ва бош-қалар.
Дарахтнинг бўйи 6–8 м, танаси гумбазсимон зич, асосан урғочи гулли чанглатувчига эҳтиёжи бор, энг яхши чангла-тувчилардан Зенджи-Мару ва Денауский сахарный хисобланади. Меваси йирик сифатли, ўртача оғирлиги 200–250 гр, айрим меваларининг оғирлиги 400 гр га етади. Мевасининг пўсти қалин ва енгил мумланган ғубори бор, чангланиш оқибатида ҳосил бўлган мевасининг эти тўқ жигарранг, қимизаклиги йўқ, меваси тўлиқ пишиб етилмаган даврида ҳам истеъмолга яроқли. Уруғининг сони 6–8 дона, меваси уч ойгача сақланиши мумкин. Пишган мевасида қанд
миқдори 17–19%, кислота 0,13–0,16% ни ташкил қилади.
Меваси дарахтдан узилгандан сўнг истеъмолга яроқли, қуритиб истеъмол қилса ҳам бўлади. Тўлиқ ҳосилга кирган даврда ҳосилдорлиги бир туп дарахтдан 80–120 кг
дан ортиқни ташкил қилади. Хиакуме совуққа нисбатан чидамли нав ҳисобланади.

Манба: Хурмо етиштириш технологияси — А. Орипов, Ш. Аброров.

Дўстларингизга ҳам улашинг!