Ерқалампир – Хрен обыкновенный или деревенский – Аrmoracia rusticana – кресдошлар (крестгулдошлар оиласи)га мансуб, кўп йиллик, икки йиллик ва бир йиллик сабзавот ўсимлиги бўлиб, бўйи, поясининг узунлиги 50 – 150 сантиметр, шохлайдиган, барги жуда катта узунлиги 60 сантиметргача, эни 10 – 15 сантимерт, тўқ кўк рангда, атрофи майда аррасимон кертикли, гулкосаси узунчоқ, 3милиметргача, банди 6 миллиметргача. Гулбарглари оқ рангда, меваси – уруғи тиканли оввал шаклида, катталиги 5 – 6 миллиметрача, 4 тагача уруғи бўлади. Илдизи гўшдор, сувли, йўғонлиги 6 – 8 сантиметр, узунлиги 85 – 100 сантиметргача боради. Унинг бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик ёш, серсув илдизлари қуритилган ҳолда овқатга таъм киритиш учун ишлатилади.
Ерқалампирни ватани маьлум эмас, ривоятларга қараганда Александ Макадонскийнинг жангчилари Ўрта Осиёдан Гретцияга эрамиздан олдинги йилларда олиб борилган, у ердан Европага тарқалган. 8 – 9 асрларда славян халқлари кенг фойдаланишган. Хренни улар ҳар ҳил аташган, “қаттиқ томир”, “қиздирадиган томир”, “қуруқ томир”, “аччиқ томир”, “доривор томир” ва бошқа номлар билан аташган. Ҳозирги вақтда дунёнинг барча мамлакатларида озиқ – овқат ва фармацефтика саноати учун экилмоқда. Совуқга чидамли, 45 – 50 градусли совуқга чидаганлиги тарихда исботланган. Асосан икки тури, яьни “оддий ерқалампир” ва “истемол ерқалампир” навлари кўпроқ етиштирилади.
Ерқалампирнинг ҳамма қисмларида эфир мойлари мавжуд, ҳидлари хушбўй, таьми ёқимли. Баргларида 240 – 350мг, илдизида 120 – 250 мг аскорбин кислатаси мавжуд, уларда одам учун жуда ҳам зарур бўладиган фаол минерал тузлар: калий, калций, магний, темир, мис, фосфор, олтингугурт, кремний, натрий, бор ва бошқалар сероблиги билан аҳамиятлидир. Дармондорилардан В, К, РР, С ва Е витаминларга эгадир. Унинг илдиз ва баргини 100 грамида 59 килокаллория қувватига эга.
ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНАЛОГИЯСИ. Ерқалампирни парваришлаш икки хил усулда амалга оширилади. Биринчиси – уй хонадонларида ва иккинчиси – доривор махсулотларини олиш учун махсус ажратилган ер майдонларда амалга оширилади, Ерқалампир кам гуллайди, июнь –июль ойларида гуллайди, одатда уруғ камдан – кам тугади, шунинг учун, илдизчаларидан кўпайтирилади.
Биринчи усулда, хонадон эгалари кузда қуёш тушадиган жойни яхшилаб, чопиб, махаллий ўғитлар (минерал ўғитлар умуман ишлатилмайди) билан ўғитлаб, керакли ерқалампирнинг илдизмеваларини 5 – 6 сантиметр катталикда қирқиб, 30х50 сантиметр схемада, кузда экилади. Илдизлари қиши билан илдиз отиб, эрта баҳорда ўниб чиқади. Талабга қараб вақти – вақти билан суғорилиб турилади, бегона ўтлардан тозаланиб турилади. Биринчи йили кузгача парвариш қилинади. Илдизмеваларини кузда ковлаб олиб, саралаб, бошқа майдоларга, келгуси йил хосили учун экилади, қолган қисмини қуритиб олинади, келгусида ишатиш учун. Кўп қаватли уйларда балконларда, дераза токчаларда тувакда ўстирса хам бўлади, Хоналарни муаттар гул хидларига ва янги кислародга бойитиб туради, улардан нафас олган инсонларга грипп, шамоллаш ва ўпка касалликлаи юқмаслиги амалда исботланган.
Иккинчи усулда кенг қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонларда экилади, биринчи усулдаги агротехника қўланилади, фақат барча агротехникалар механизация ёрдамида бажарилади. Гектаридан 15 – 20 тонна ерқалампир илдизи олинади. Келажакда мўзизакор Ерқалампирни кўпайтириб фармацептика ва озиқ – овқат саноатлари учун асосий хом – ашё сифатида кўпроқ майдонларда етиштириб, кенгайтириш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир.
Шаҳриҳон туманидаги “Найнова оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер ҳўжалигида бир неча ўн йиллардан бери Ерқалампир устида илмий – экспериментлар – тажрибалар ўтказиб келинмоқда.
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ИШЛАТИЛИШИ. Ерқалампирнинг пояси, барги, гуляпроқлари ва илдизмевасидан инсонлар қадим замонлардан бери халқ табобатида фойдаланиб келишган. Айниқса қадимги греклар кўпроқ фойдаланишган. Улар ёзма манбьалар ёзиб қолдиришмаган, балки табиблар ўз фарзандларига ўргатиб кетишган.
Халқ табобатида илдизларининг эзиб тайёрланган бўтқаси, ундан олинган суви, қуритилиб талқон қилингани, инсонларни овқат ҳазмини яхшилайдиган, балғам кўчирадиган, сийдик ҳайдайдиган восита тариқасида меъда ва жигар, қовуқ касалликларида, дамламаси ревматизм, радикулитга қарши восита сифатида буюрилади. Баргларининг қайнатма ва дамламалари суринкали колит, холецистит касалликларида, меъда – ичак йўллари ишини кучайтириб, иштаҳа очиши ва овқат ҳазмини яхшилаши замонавий тиббиётда ҳам аниқланган. Илдизининг кули яралар ва анчадан бери битмай келаётган йирингли жароҳатларга сепилса тезроқ питишига ёрдам беради.
Муолажалардан тавсиялар.
-Янги узулган Ерқалампир илдизини қирғичдан ўтказиб, кунига 3 – 4 маҳал овқат билан бирга бир ош қошиқдан истеъмол қилиб борилса, артерия қон томирларини тозалайди (атеросклероз)га яҳши натижа беради;
-Шарбатини оғриган жойларга яхшилаб суртиб, иссиқ мато билан ўраб ётса, бел, аёқ ва қўл оғриқларини қолдиришга ёрдам беради;
-Шарбатидан бир чой қошиғини асал билан аралаштириб, нонга суртиб истеъмол қилиб борилса, кунига 3 – 4 махал, буйрак, қовуқ ва сийдик йўлларидаги тошларни туширишга фойда қилади.
-Қирғичдан ўтказилган ерқалампир илдизини бир ош қошиқда, икки стакан қайноқ сувга солиб, бир соат дамлаб қўйилади. Докани ёки пахтани дамламага шимдириб, оғриган жойларга суйкалса, бўғимлардаги тузларни эритиб туширишга ва оғриқни қолдиришга ёрдам беради.
-Ерқалампир илдизин қирғичдан ўтказиб, бир неча бор ҳидлаб турилса, тумов, грип ва шамолашга яхши натижа беради.
-Ерқалампир илдизини яхшилаб ювиб – тозалаб, 500 грамини қирғичдан ўтказиб, устига бир литр қайнаган сув қуйиб, термосда 24 соат давомида дамлаб қўйилади, кунига уч маҳал 50 грамдан овқатланишдан олдин истеъмол қилиб борилса, ўтдаги тошларни эритиб туширишга ёрдам беради.
-Ерқалампир илдизи ва баргининг янги шарбатини қатиқ билан 1:10 нисбатда аралаштириб, бир ош қошиқдан кунига тўрт маҳал овқатланишдан 20 дақиқа олдин ичиб турилса, қандли диабетни даволашда яхши натижа беради.
ХУЛОСА. Ерқалампирдан фойдаланиш даражаси хозир 35-40 фоиз, келгусида 100 фоиз фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир.
Ушбу ўсимлкни фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик жамият яратилади. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини “илмий табобат” марказининг илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.



















