ЁНҒОҚ ИЛДИЗ БЎҒЗИНИНГ БАКТЕРИАЛ РАК КАСАЛЛИГИ

Agrobacterium tumefaciens космополит бактерия бўлиб, у ҳар хил дарахтларда ва бир қатор ўтсимон ўсимликларда бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам таркалган (Шевченко, Цилюрик, 1986; Пересыпкин, 1989: Moore, 1991; Burr, 1994; Ҳамроев ва б., 1995; Хасанов ва б., 2010; Adaskaveg et al., 2017).

Касаллик белгилари. Дарахтларнинг асосан илдиз бўғзида (Кўпинча пайванд килинган жойларида), камроқ даражада илдизида ва баъзан поянинг пастки қисмларида ўлчами бир неча мм дан 15 см га етадиган галлар (шишлар) пайдо бўлади. Улар ёз бошида, энди ҳосил бўлганида, юмшоқ, оқ тусли каллюс тўқимасидан иборат бўлиб, ёз охирида қўнғир тусга киради ва ёғочдай каттик бўлади. Кўпинча ёш галлар эски шишларнинг атрофларида ҳосил бўлади. Зарарланган дарахтларнинг илдиз тизими яхши ривожланмайди, шишлар ёнидаги поя тўқимаси қораяди. Кичик шишларни нематодаларнинг галлари билан адаштириш мумкин.

Зарарланадиган ўсимликлар. Касаллик билан камида 93 оилага мансуб бўлган 600 тадан кўпрок икки паллали ўсимлик турлари, жумладан ёнғоқ, олма, нок, шафтоли, олча, ток, анор ва бошқа дарахтлар, хужагат, атиргул, хризантема, помидор, сабзи, лавлаги, кунгабокар ва бошқалар зарарланади (Moore, 1991; Burr, 1994).

Кўзғатувчи бактерия аэроб, грамсалбий, учлари тумток таёқча, 1-6 та хивчинчали перитрих, ҳаракатчан ёки баъзан ҳаракатчан эмас, спорасиз, эндоспоралари йўқ, ўлчами 1,0-3×0,4-1,0 мкм, биттадан ёки занжирчаларда жойлашган, битта хивчинчаси ёрдамида ҳаракатланувчи. Бактерия тупрокда яшайди ва сақланади. КДА ва бошқа одатдаги озука мухитларида колониялари оқ ёки саргиш-оқ, бур гган шаклли, ялтирок ва тиниқ, четлари бутун (Moore, 1991; Burr, 1994; Agrios, 2008).

Кўзғатувчининг бир нечта кенжа тури (биовари) мавжуд бўлиб, улардан айримлари ёнғоқни, бошқалари олмани, учинчилари токни зарарлайди. Кўзғатувчи бактерия ва унинг биоварларини ажратиш учун махсус озука мухитлари кашф килинган, аммо тугри ташхис куйиш учун бактерия билан хужайин ўсимликни сунъий зарарлаш ва кайта ажратиб олиш зарур. Индикатор ўсимликлар сифатида  помидор, тамаки, кунгабокар ишлатилади ва бактериянинг вирулент штаммлари уларда шишлар ҳосил қилади.

Бактериянинг галл қўзғатиш (вирулентлик) хусусиятини ДНК дан ташкил топган, хромосомалардан алохида жойлашган Ti- плазмида1 (Ti-ДНК) таъминлайди. Бактериянинг муайян ўсимлик турини зарарлаш қобилияти унда муайян, шу хужайинга специфик плазмида бўлишига боғлиқ. Плазмидасини йўқотган штаммлар патогенлик хусусиятини (вирулентлигини) ҳам йўқотиб, сапрофит организмга айланади, ва аксинча – плазмидани янгидан юқтирган сапротроф штаммлар патогенга айланади. Шу билан бирга бактериянинг айрим популяциялари зарарлайдиган ўсимликлар сони кўп эканлиги аникланган (Moore, 1991). Илгари Кўзғатувчининг номенклатураси асосан унинг касаллик қўзғатиш хусусиятига асосланган эди. Хозир уни идентификация қилиш молекуляр таҳлилларга асосланган (Moore, 1991; Burr, 1994; Agrios, 2008).

Касалликнинг зарари. Касалликнинг энг катта зарари кўчатзорларда ва ёнғоқнинг (ва бошқа мевали дарахтларнинг) 1-8 ёшдаги ниҳолларида кузатилади. Одатда асосан бу касаллик туфайли ёш ниҳолларнинг 5-10 фоизи, баъзан эса 80 фоизгачаси бракка чикарилади. Кўчатзорларда зарарланган ниҳоллар кўпинча сўлиб қолади, биринчи йил кўчириб экилганлари эса усмасдан, жуда паст буйли бўлиб баъзилари нобуд бўлади. Ёнғоқнинг пайвандтаглари касалликка чидамлилиги буйича кучли фаркланади, масалан, Парадокс пайвандтаглари бактерияга айникса чидамсиздир (Adaskaveg et al., 2017; Agrios, 2008).

Касаллик ривожланиши. Бактерия тупрокда кишлайди ва бахорда хужайин ўсимлик илдизига кириб, зарарлайди. Бунда Кўзғатувчи ўсимлик геномига плазмидани бириктиради. Плазмида ўсимликда усиш гормонлари жуда катта микдорда синтез килинишига, бу эса хужайралар назоратсиз усиши, кўпайиши ва шишлар ҳосил бўлишига олиб келади. Бактерия бахорда шишлардан суюклик таркибида окиб чикиб, ўсимликнинг соғлом кисмларига ва бошқа ўсимликларга ўтади ва уларни зарарлайди. Бактерия ўсимликларга ёмғир томчилари, сугориш суви, ерга ишлов бериш учун кулланиладиган асбоб-ускуна, хашаротлар ва пайванд учун ишлатиладиган материаллар билан таркалади ва тўқималарга факат механик жарохатлар оркали киради. Зарарланган ўсимликларда 20°С  ҳароратда 2-4 хафта ўтгач янги, кичик шишлар ҳосил бўлади, 15°С да галлар пайдо бўлиши кўпрок вакт олади ёки инфекция кейинги 1-2 йилгача латент (яширин) ҳолатда қолади.

Олдин шиш билан зарарланган ёнғоқ, мевали дарахтлар, ток, хужагат ва атиргул бўлган ерларда усган дарахтлар, айникса ниҳоллар кучли зарарланади. Касаллик нейтрал ва бироз ипщорли, огир тупрокларда, ерости сувлар якин жойлашган ерларда кучлирок ривожланади. Нордон тупрокларда бактерия ривожланиши камаяди, pH 5 дан паст бўлса, ривожланмайди. Тупрок намлиги етарли булмаган шароитда касалликнинг зарари ортади (Moore, 1991; Burr, 1994; Х,амроев ва б., 1995; Agrios, 2008).

Кураш чоралари. Ёнғоқ илдиз бўғзининг бактериал рак касаллиги билан курашда бактериал чиришга ва бошқа касалликларга карши тавсия килинган барча агротехник чора-тадбирларни қўллаш; дарахтларни ҳар хил механик жарохатланишдан асраш; кўчатзорларда шишлари кўп ёки катта бўлган ниҳолларни казиб олиб, ёкиб юбориш; бактерияга чидамли илдиз пайвандтаглари қўллаш; иложи борича куртак билан пайвандлаш усулини қўллаш; пайванд жойларига 1% ли мис кўпорос суртиш ва сув билан бир неча марта ювиш; кўчатзор яратиш учун ерости сувлари тупланмайдиган, олдинги йиллари шишлар билан зарарланган мевали дарахтлар ва ток булмаган, нордонрок тупрокли ерларни танлаш, тупрокка фосфор ва калийли угитлаР солиш, пайванд учун материални соғлом ўсимликлардан олиш лозим; дарахтларни буташда ишлатилган токкайчи ва бошқа асбоб-ускуналарни 5%-ли формалин билан зарарсизлантириш лозим.

АКШ да ёнғоқ кўчатларида ва ёш дарахларида шишлар хали кичик бўлса, уларни кесиб олиб, ўрнини дезинфекция қилиш яхши натижа бериши аникланган. Мабодо 4 ёшдан катта ёнғоқ дарахти кучли зарарланган бўлса, уни казиб олиб, йўқотиш ва 5фнига янги кўчат экиш маъкул. Бунда янги кўчат экишдан олдин тупрокни олдинги дарахт илдизлари колдикларидан тўла тозалаш ва фумигация қилиш (иложи бўлса, бир мавсум бошокли ут устириш), кўчат атрофини курук ҳолатда тутиш тавсия қилинади.

Агар бактериянинг шишлари кўриниши соғлом бўлган 7-8 ёшли ёнғоқ дарахтларида ҳосил бўлса, уларга, эхтимол, ишлов бермаса ҳам булар. 4-7 ёшли зарарланган дарахтларга ишлов бериш ёки уларни йўқотиш ҳакида қарор беришда касаллик ривожланиши хисобга олишниши, шишлари кичик бўлганларини даволаш, кучли

зарарланганларини йўқотиш тавсия кдлинади. Касал дарахтларга ишлов беришда олдин унинг атрофидаги тупрокни олиб ташлаб, илдиз бўғзи тўла очилади, кейин шиш ёки кесиб олинади ва усти дезинфекция қилинади, ёки пропан горелкаси ёрдамида шишнинг четлари олов билан куйдирилади.

Дарахтларнинг даволанган жойлари очиқ ҳолда қолдирилади, агар кейинчалик шишлар кайтадан усиб бошласа, ишловни такрорлаш лозим. Бу усуллар 80% самара беради. Олов билан куйдириш усулини кўчатлар ва ёш дарахтларда қўллаш мумкин эмас (Adaskaveg et al., 2017).

Пайванд учун ишлатиладиган материални қўллашдан олдин куйидагилардан бирига ботириш бактерияга карши яхши самара беради: 1) ZnS04 тузининг 0,2%-ли эритмасига 5 мин давомида (еунгра тоза сув билан яхшилаб ювиш лозим); 2) окситетрациклин гидрохлорид эритмаси; 3) галлекс препарата (таъсир этувчи моддаси ароматик гидрокарбон, АКШ да кулланилади); 4) стрептомицин эритмаси билан Agrobacterium radiobacter бактерияси К84 штаммининг стрептомицинга чидамли мутантининг суспензияси аралашмаси (биологик усул) (Шевченко, Цилюрик, 1986; Пересыпкин, 1989; Moore, 1991; Burr, 1994; Ҳамроев ва б., 1995; Agrios, 2008; Хасанов ва б., 2010; Adaskaveg et al, 2017).

Манба: ҲАСАНОВ Б.А., САФАРОВ А.А. – ЁНҒОҚ ДАРАХТИНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА КАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ