ЙОШТА – Josta – гбрид, Смородина билан Крижовникни чатиштириш йўли билан янги ўсимлик гбриди – тошёрардошлар (тошёраргуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик бута бўлиб, ватани Шимолий ва Марказий Россия ва Европа ҳисобланади, 6 та янги махаллий навлари ер юзига тарқалган. Бу туркумидаги ўсимликларни дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, Хамдўстлик мамлакатларида, яьни, Украинада, Қора денгиз бўйларида, Қозоқистонда экилади. Ўрта Осиёда бу ўсимлик, жумладан Ўзбекистонда хам экилмайди.
Йошта гибридини яратилиш тарихи. Ушбу ўсимликни яратишда И. В. Мичурин даврида асос солинган. Олимларнинг кўп йиллик изланишларидан кейин, яьни Германиялик селекционер Макс Планкни 40 йилдан ортиқроқ мехнати эвазига 1970 йилда биринчи навига патент олишга эришди.1989 йилда бир нечта истиқболли навлари яратилди. Россияга 1986 йилга олиб келиниб районлаштирилди.Ҳозирги кунда келиб 20 дан ортиқ истиқболли навлари яратилди. ЕМБ, КРОНА, РЕКЕТ, ЙОХИНИ, МОРО каби навлари кўпроқ экилади.
Ботаник тасьнифи. Йошта кўп йиллик резовор мевали бута бўлиб, пояси тик ўсади, 15 – 25 тагача шохлайди, баландлиги 2.5 – 3.0 метргача, диаметри 5.0 – 10.0 сантиметргача, шохлари йирик, барглари узун бандли, кема – кет жойлашган, шакли учбурчак, юраксимон ва ноксимон, атрофи текис. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари майда, йирик, сарғиш – оқ рангда, ширали, жуда хам хушбўй, ярим соябон шаклида тўп – тўп бўлади, асалари ёрдамида чангланади, 35 – 45 кун гуллаб туради, гуллагандан кейин 25 – 30 кундан кейин меваси пиша бошлайди. Меваси резовор. Меваси хам хомлигида тўқ яшил, пиша бошлашдан аввалига бинафша ранга, кейинчалик, пушту ва тўқ қора ранга айланади. Совуққа чидамли. Шамолга бардошли. 25 – 30 йил яшайди ва мева беради.
Йошта ўсимликигини етиштириш агротехникаси. Ўсимликнинг уруғидан, ёнидан чиққан бачкиларидан,хамда, ён шохларидан махсус илдиз ортириш орқали ва илдизидан кўпайтирилади. Кузда яхши пишган ва етилган меваларини териб олиб, икки ва тўртга бўлиниб, илиқ сувга 5 – 6 соат солиб ивитиб қўйилади, ажралган уруғларини сувдан сузиб олиб, қуруқ жойда қуритилади. Қуритилган уруғларни эрта бохорда иссиқхоналарда сепиб кўчат хосил қилиб олинади, апрель ойини ўрталарида очиқ майдонларга кўчатларини 0.70х0.35 метр схемада экилади, суғорилади. Вегетация даврида бир – уч марта суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади, махаллий ўғитлардан ўғитланади. 2-йилдан бошлаб гулаб, мевалай бошлайди, мевалари бирин кетин етилиб пиша бошлайди. Пишиб етилган меваларини хар 5 – 6 кун оралатиб, кетма – кет хосилни йиғиштириб олинади. Йиғиштирилган хосилни кераклигини уруғликга ва қолган қисмини қайта ишлашга юборилади. Бу ўсимликлар жуда шохи кўп бўлади. Биринчи йилда ёнидан чиққан шохларини чилпиб турилса, яьни қирқиб олиб турилса, бута бутоқсиз, шохсиз тик ўсади, баландлиги 3.0 – 4.0 метр, диаметри 0.25 метргача йўғонлашиши ммкун, Ёнидан чиққан ён шохларини ташлаб юборманг, уларни сувга солиб қўйилса, бир хафтада илдиз отади, уларни очиқ майдонларга экиш мумкун, бир йилда бир тупидан 500 тагача кўчат тайёрлаш мумкун, уруғидан кўпайтиришдан кўра бир неча ўн баровар арзон ва сифатлт кўчатлар етиштириш мумкун.
Халқ ҳўжалигида ишлатилиши. Совуқсевар ўсимлик бўлиб шимолий районларда хам ўсиши мумкин. Бу ўсимликлар халқ хўжалигига жуда фойдали бўлиб, ўсимликни хамма қисми ишлатилади. Унинг ёш новдалари, ёш қобиғи, барги, гули ва меваси тиббиётда ва табобатда кенг ишлатилади. Унинг гулидан қимматли эфир мойлари, сифатли ва ароматли асал олинади, мевасида 40 фоизгача қанд, А ва С витамин – дармондориларга бойдир. Шунингдек, озуқавий тола, углеводлар, мойлар, оқсил, стуруктурали минерал сувлар, микроэлементлар – темир ва рух, макроэлементлар – калий, кальций, натрий, фосфор ва магний каби элементлар бисёрдир. Асосан озиқ – овқат, фармацефтика саноатида ишлатилади.
Ўсимлик қаламчаларидан 4 донасини, дастлаб Шахрихон туманидаги Найнаво қишлоғига, хонадонимизга 2015 йилда Қиримдан олиб келиниб томорқамизга экишдан бошладик. 5 – 6 йил давомида тупроқ – иқлим шароитга мослаштириб, кўпайтирдик. Кейинчалик “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик хўжалигидаги экин майдонларини четларига экилиб, тажриба ишлари бошлаб юборилди, уруғлари кўпайтирилмоқда. Келажакда юқори даромад келтирадиган ушбу ўсимликни кўпроқ экишга чора – тадбирлари тузилди. Агротехника ишлари тажрибалар ўтказиш йўли билан аниқланмоқда.
Ушбу турдаги ўсимликлар аваллари Ўзбекистонда экилмаган, унинг устида тажрибалар олиб борилмаган, илмий ўрганилмаган. Эндиликда ундан якка танлаш асосида Ўзбекистон тупроқ – иқлим шароитларига мос ва хос бўлган янги навлари устида тажрибалар ўтказиб келинмоқда. Унинг етиштириш агротехникаси, пояси, барги, шонаси, гулбарги, мевасини атрофидаги пўстлоғи ва шунингдек мевасини таркиби илмий жихатилари ўрганилмоқда.
Тиббиётда ва Халқ табобатида ишлатилиши. Асосан ўсимликнинг гули, меваси ва асали хорижда тиббиёт томонидан атрофлича илмий жихатидан кенгроқ ўрганилган, пояси, барги, шонаси, гул барги камроқ ўрганилган. Хорижда хам асоса гулидан олинган эфир мойлари асали кенгроқ истемол қилинади. Инсонлар ўсимликнинг гулидаги эфир мойидан ва асалидан сийдик хайдаш, оғриқ қолдириш, қон оқишини тўҳтатиш, овқат хазм қилиш, иссиқликни тушириш, барча шамоллашлани олдини олишга ва қон босимини меьёрлашда истемол қилишади.
Халқ табобатида унинг мевасининг майзи кўпроқ ишлатилади, майиз тайёрлаш учун ёзда пишиб етилган меваларини териб олиниб, қуёшли жойда 15 – 20 кун мабойинида қуритилади. Қуриган меваларни махсус банкаларга солиб, устига райхон, алпиз япроқларини солиб, оғзи махкамланади. Махкамланган махсус шиша балонлар 5 – 6 йил мабойинида хам ичидаги мева майзи бузилмай сақланиши хаётда исботланган.
Ўсимликни пишиб етилган меваларини хом холида ва қайта ишлаш йшли билан фойдаланиш мумкин. Ундан сок, морс,кампот, жем, повидилло каби махсулотларни тайёрлаш мумкин. Улар мавсумдан ташқари куз, қиш ва бахор фаслларида хам чойга қўшиб кунига 3 – 4 маҳал танавул қилишган. Овқат ҳазм қилишни осонлаштириб, организмни касалликларга қарши имунитетини кучайтиришга хисса қўшган. Замонавий олимлар эса унинг таркибини ўрганиб чиқишиб, таркибида витамин – дармондорилардан К, В ва Е груҳлари, биологик фаоал қўшимча моддалар, макро ва микро элементлари бисёрлигини исботлашган. Касали бедаво саналган гўдакларни зайиф қисмига олинган перепаратидан бир кубик олишларини тавсия қилишади. Гўдакнинг уйқусини яхшилайди, касалликларга қарши имунитетини кучайтиради, қон таркибини яхшилайди, ақлий ва жисмоний жихатидан фаоллигини оширади.
Унинг асали ёрдамида яралар ва куйишларни даволаш мумкин. Агар Сиз асал чойга лимон шарбатини қўшиб истеьмол қилсангиз, дорихоналарда қиммат нархларга олинадиган дори васиталарининг ўрнига ажоиб ва арзон нарсага эга бўласиз, яьни, Сиз жигар, ошқозон ва ичак трактларини ялиғланишини олдини оласиз. Офталмологлар асалнинг кучига ҳам этибор беришади. Унинг таркибидаги фаол моддалар, кўзнинг тўр пардасига ижобий таьсир қилиб, кўз пардасини керакли озиқавий моддалар билан таьминлайди. Айниқса компютерда ишлайдиган ходимлар, ишни бошлашдан олдин бир стакан асалли чой танаввул қилишни одат қилсалар, ўша куни кўзлари чаршамай ишлайдилар, кўзлари толмайдилар.
Агар Сиз ичак ва томирларингизни тозаламоқчи бўлсангиз, унда унинг қоқисидан тайёрланган чойидан фойдаланинг, чунки, енгил диуретик ва лаксатиф таьсир кўрсатади. Сўнги пайтларда сокидан барча тўқималарни тиклаш ва ўсма касалликларини ривожланишини олдини олишга яхши самара бермоқда. Жиддий жароҳатлар мавжуд бўлса, антисептик ва тикловчи таьсирга эга. Махсулот ҳаттоки, қон томирларни тозалаш орқали холестеринни пастириш имкониятига эгадир. Унинг мевасидан истемол қилувчилар ёшартирувчи таьсирга эгалиги учун ҳам севиб истеьмол қилишади. Унинг ёрдамида овқат ҳазм қилиш системасини яхшилаш орқали, токсинлардан халос бўлишингиз, барча орган ва тизмларнинг иш фаолиятини яхшилаш ммкин. Инсонлар невроз касаликлари билан курашувчиларга яхши воситадир, чунки у тинчлантирувчи ҳусусиятга эгадир.
Агар инсон ўз таомномасига майзини киритса, юрак, қон-томир ва онкологик касалликларини олдини олиш билан бирга, уларни даволаган бўлар эди, шамоллашлар блокланар, асаб тизими меьёрлашган бўлур, ваҳима ва ҳаяжонлар камайган, мия фаолияти яхшиланиб, “ширин” касаллик саналувчи диабет билан оғриган беморларга шифо саналади, чунки у қондаги глукоза миқдорини меьёрлаштириб боради. Кунига бир махалдан 25 грамдан оавқатларга қўшиб истеьмол қилиб борилса, юқоридаги ҳасталикларни олдини олиш билан бирга, куч – қувватга тўлишиб борганлигини инсон ўзида хис қилиб боради.
Хулоса. Бу ўсимликни фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик жамият яратилади. ё Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.


















