Дунёда ўстириладиган ўсимликлар ҳосилининг 35 % зарарли организмлар таъсирида нобуд бўлади, унинг 14 % зарарли ҳашаротлар улушига тўғри келади. 20 % ҳосил ташиш ва омборларда сақлаш пайтида нобуд бўлади.
Республикамизнинг географик ўрни ва тупроқ иқлим шароитлари дехқончиликнинг барча турларини ривожлантириш учун жуда қулай ҳисобланади. Бу иқлим шароитида зараркунандалар тез ривожланиб, шимолий минтақаларга нисбатан бир неча марта кўп бўғин беради.
Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанлари, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларнинг тарқалиши, ривожланиши ҳамда зарарлилик даражаси об-ҳаво, тупроқ шароитлари ва уларни етиштириш агротехникасига ҳамда етиштирилаётган экин навига боғлиқдир. Шу сабабли ҳам ишлаб чиқаришга зараркунанда, касалликларга чидамли, серҳосил экин навларини, алмашлаб экиш тизимини, зарарли организмлардан ҳимоя қилишнинг илғор усулларини жорий этиш зарур.
Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларга қарши курашда мунтазам равишда тўғри ўтказилган ҳар бир назорат ишлари ўта муҳимдир. Бундай назорат ишлари зарарли организмлар пайдо бўлиши ва тарқалишини олдиндан аниқлаш омилидир.
Тупроқдаги зараркунандаларни кузатиш ва ҳисобга олиш. Хашаротларни яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда ҳисобга олиш усуллари ҳар хил бўлади. Тўлиқ ва чала (нотўлиқ) ривожланувчи хашаротлар учун хар хил усуллардан фойдаланилади. Аммо меҳнат ва кўп вақт сарфини камайтириш учун бир хил мухитда бир оилага мансуб зараркунандалар учун умумий қабул қилинган усуллардан фойдаланилади. Тупроқни ковлаш (раскопка) одатда қуйидагича олиб борилади.
- Хар бир олинган наъмуна ўлчами 50х50 см 0,25 метр квадрат бўлиб унинг майда чуқурлиги 10 см ортмаслиги керак. (Ўтлоқ парвонаси, нўхат мевахўри, олхўри мевахўри, дон жужелица личинкалари, лавлаги ғовак ҳосил қилувчи куя, тунламлар, тўда ҳосил қилувчи чигирткалар.)
- Оддий чуқурлик 40 см тупроқда яшовчи ва қишловчи кўплаб турдаги зараркунандалар (узун оёқлилар, плакча мўйловли қўнғизлар, чертмакчи қўнғизлар, оддий бузоқбоши, рапс арракаши). Тупроқда кам сонда яшовчи ва чуқурликда қишлаётган зараркунандалар асосан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун чуқур қатламлардан наъмуналар олинади.( Кулранг қора лавлаги узунбуруни, қолорадо қўнғизи.) каби зараркунандаларни ҳисобга олишда 65 см тупроқ кавланади.

1- Расм Тупроқда чигирткаларни хисобга олиш
Тупроқдаги наъмуна олинадиган майдонини танлаш. Ер майдони чети ва ўртасидан текшириш учун, ер майдони бўйлаб текис жойлаштирилади. Текширув ишлари олиб борилаётган ер майдонидаги наъмуна диагнал ёки бир теккисда майдон бўйлаб шахмат усулида олиб борилади. Эни қисқа ва узун бўлган ер майдонидаги йўл бўйлари, суғориш канали бўйлаб наъмуналар «Илон изи» каби жойлаштирилади. Бир хил бўлган қисмга эга бўлган унчалик катта бўлмаган майдонда тупроқ наъмунаси иккита кесишув диагнали бўйича амалга оширилади. Тупроқдаги текширув зараркунандалар захираси ва қишлаб чиққан ҳолатига қараб куз ва баҳор ойларида олиб борилади. Масалан кемирувчи тунлам қуртлари қуйидагича аниқланади. Ёз ойлари бошларида ўсимликларда чопиқ ишлари олиб борилиши баргларнинг тўкилиши августнинг 2-декадасида хайдалган майдонларда кузги экинларни экишдан олдин аниқланади. Майдон сони белгиланган тартибда хисобга олишга боғлиқ. 5 гектар майдондан 2 та, 100 гектар майдондан 200 та тупроқ наъмуналари йиғилади. Тупроқ наъмунасида зараркунандалар қўлда териш, тупроқни сочиб кўриш ва ювиш орқали ажратилади. Чуқурлиги 5 ва 10 см ли ердан ажратиб олинган тупроқ наъмуналари клёнка ёки брезент тўшамаларга тўкилади. Уларга тушган зараркунандалар ажратиб олинади. Кучли ош тузи қуйилган пробка ёки банкалар жойлаштирилади. Олинган хашаротлар сони махсус дафтарга қайд қилинади. Агарда зараркунандалар ўчоғи кўп бўлган ерлардан кўп сондаги наъмуналар олинади. Қатлам бўйича ковлаш ишлари 5, 5-15, 15-30 ва 30-45 см гача чуқурликда олиб борилади. Тупроқни элаш усули фақат қуруқ тупроқлар учун хосдир. Бунда юқори максимал, ўрта ва энг пастдаги майда тешиклардан фойдаланилади. Тупроқни ковлаш ишлари қуйидагича амалга оширилади. Тупроқ усти белкурак сопи билан белгиланади ва майдон керакли хажмда ўлчанади. Майдон чети чопилади. Сўнг майдон ёнига пленка ёзилади ёки картон ва фанер қоғоз ёки бошқа турдаги тўшамалар қўйилади. Тупроқ чегараланган майдондан белкурак ёрдамида тўшамага бир миқдорда тупроқ солинади ва қўл билан кесаклари майдаланади. Тупроқ 2 марта кўздан кечирилади. Бир жойдан иккинчи жойга кўчирилади. Тупроққа тушган ош тузи эритмаси солинган банкаларга жойлаштирилади. Оддий усулда ковлаш ишларида албатта банка бўлиши шарт. Ишлаб чиқаришда эса наъмуналар алохида идишларга ёки қоғоз халтачаларга жойлаштирилади. Ковланган жой тартиб рақами, массив ва фермер хўжалиги номи, ковланган кун, экин тури, текширув ишларини олиб борган тадқиқотчилар Ф.И.Ш ёзилади.
Ҳаммахўр зараркунандаларини миқдорини ҳисобга олиш.
Ҳаммахўр зараркунандалар (чигирткалар, бузоқбошлар, симқуртлари, қора танли қўнғизлар, кузги тунлам қуртлари ва хоказо) кўпайиши ва тарқалишини башорат қилиш ишларини қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Биринчидан бу зараркунандалар миқдорини белгиланган муддатларда ҳисобга олиб, олинган маълумотлар қайта-қайта ишланиб кўп йиллик маълумотлар билан таққосланиб борилади.
Иккинчидан зараркунандаларнинг қишлашга кетиш, қишлаш ва қишлашдан чиқиш ҳолатлари ҳам ўрганилиб борилади.
Учинчидан кутилаётган агрометеорологик ҳолат, экинлар структурасини ўзгариши, эрларга агротехник ишлов бериш ҳолатини бориши тўғрисида ҳам маълумотлар йиғилади.
Агар куз илиқ келиб, озуқа этарли бўлса бу зараркунандалар қишга яхши тайёргарлик билан кетадилар. эрта баҳорда об-ҳаво қулай келса бу зараркунандалар қишлашдан эрта чиқиб тез ривожлана бошлайди.
Бу зараркунандаларни қишлаш жойлари аниқланиб қишловга кетиш ҳолати ва миқдори пухта ўрганилиши лозим. Агар бу зараркунандаларнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи ташкилий хўжалик ва агротехник тадбирлар (бўш эрлар ўзлаштирилиши, эрларни ағдариб ҳайдаш, қишки яхоб сувлари, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, бегона ўтларга қарши кураш, алмашлаб экиш ишлари ва х.к.) ўз жойига қўйилса бу зараркунандалар кескин ривожланиб кетишига тўсқинлик қилинади.
Бу зараркунандаларни миқдорини умумий қабул қилинган услублар орқали ҳисобга олинади. Капалаклар ва бошқа учувчи ҳашоратларни ҳисобга олишда феромон тутқичлар ва ёруғликда ҳашорат тутқичларидан кенг фойдаланилади.
Ҳаммахўр ҳашоратлардан чигирткаларни ҳисобга олишда ҳар 100 метрда 0,25 м2 дан (50 х 50 см) 5-8 см чуқурликда наъмуна олинади. Ҳаракатчан формалари 1 м2 майдонда саналади. Қарсилдоқ ва қора танли қўнғизлар ҳар бир намунада 0,25 м2 да 30-35 см чуқурликда текширилади. 10 га 8-10 та жойдан намуна, 50 га 12 та жойдан намуна, 100 га 16 та жойдан намуна олинади.
Олинган маълумотлар асосида кўп йиллик, узоқ, қисқа муддатли башоратлар ишлаб чиқилади. Мисол тариқасида кузги тунлам бўйича қисқа муддатли башорат тузишни кўриб чиқамиз.
Ҳаммахўр зараркунандаларнинг ҳаёт тарзи ва хусусиятлари.
Кузги тунлам (Агротисс гегетум) ҳаммахўр зараркунанда. Қуртлари экинларнинг экилган уруғлари, майсаларга катта зарар этказади.
Кузги тунламнинг ривожланиш муддатларига оид башоратлар яқин фазада жойлашган метеорологик станция ёки постларнинг агрометеорологик кузатишларидан олинган маълумотлар асосида тузиб чиқилади.
Зараркунанданинг ривожланишига доир узоқ муддатли ва қисқа муддатли башоратлар асосида кузги тунламнинг ғўза ва бошқа экинларга тушиш ҳавфи маълум қилинади.
Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш институти томонидан тузиб чиқилган мавжуд методикага мувофиқ зараркунанда капалакларнинг баҳорда пайдо бўлиши ва ривожланиши муддатлари фойдали температуралар йиғиндиси (50 0С) қараб аниқланади, у ҳавонинг ўртача ўн кунлик ҳарорати юзасидан ҳисоблаб чиқилади (шунда ҳарорат 10 0С дан кам бўлмаслиги зарур).



2-Расм. Чигирткани зарари
Дастлабки капалакларнинг учиш вақтини ҳарорат кўрсаткичларига қараб аниқлаш уларнинг асосий учадиган даврини ўз вақтида белгилаш учун зарур. Аксари 20-30 кун давомида ўртача ўн кунлик ҳарорат 20 га яқин ва ундан ортиқ бўлганида капалакларнинг асосий қисми учади.
Кузги тунламнинг иккинчи ва ундан кейинги авлодлари капалакларнинг уча бошланишини аниқлаш учун илгариги авлод капалакларининг уча бошлаган муддатидан эътиборан бўлган фойдали ҳарорат йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Фойдали ҳарорат йиғиндиси 550 0С бўлиши янги авлод капалакларининг уча бошлаш муддатини кўрсатади.
Ҳаммахўр зараркунандаларнинг ривожланиши ва кўпайишини кутилишини башорат этиш. Узоқ муддатли башорати белгилашда кузда биринчи ёш қуртлар учун ҳавонинг ўртача ўн кунлик фойдали ҳарорати 25 0С дан паст бўлган йиғиндисига эътибор берилади. Ўрта Осиёда ва Ўзбекистонда бу муддатлар одатда августнинг учинчи ўн кунлигидан бошланади. қуртлик стадиясининг муваффақиятли тугалланиши учун зарур фойдали ҳарорат йиғиндиси 400 0С ва ундан ошиқ бўлиши, қишлашга кираётган зараркунанданинг ҳавфли эканлигидан далолат беради. Иссиқлик этишмагани сабабли тўйиб озиқланмаган қуртлар тупроқнинг юза қатламида қолади ва совуқ тушгунча озиқланишни давом эттиради. Улар кўпинча касалликка чалинади ва қирилади ёки энтомофагларга эм бўлади.
Кейинги йилларда кузги тунламни қишлаб чиққан ва кейинги авлодларини ривожланишини аниқлаш учун яна ҳам аниқрок усул – феромон тутқичлар ишлатиш усули тавсия этилади.



3- Расм. Туркистон чертмакчиси зарари
Ҳар 5-15 га экинга битта тутқич жойлаштириб, бу эрда кузги тунлам ривожланишини назорат остига олиб, трихограммани далага чиқариш муддатини ёки жуда ҳавфли участкаларни белгилаб, кириш чораларини ўз вақтида ўтказишни таъминлаш мумкин.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, феромон тутқичлар ишлатиш усули умумий қабул қилинган ҳисоблаш усулини инкор этмайди. Аксари, бу ҳар иккала усул уз афзалликларини намоён этиб, бир-бирини тўлдиради ва башорат, сигнализация аниқлигини ошириб мутахассисларга катта ёрдам беради.



















