Лабгулдошлар оиласидаги ўсимликлар хақида. Лабгулдошлар – Labiatae – Ясноткоцветные (яснотковые) – оиласига мансуб икки паллали ўсимликлар бўлиб, ўт, чала бута, баьзан лианналар ва унча катта бўлмаган дарахтлардан иборат. 200 туркуми, 3500 тури бўлиб, Ўрта денгиз атрофида, Олд Осиё, хамда Ўрта Осиёда, жумладан, 40 туркуми, 210 тури учрайди. Барглари оддий, ён баргчасиз, қарама-қарши ёки ҳалқасимон жойлашган. Гули тўпгул (баьзан якка), икки жинсли. Косачаси туташ баргли, беш бўлакли, беш тишли, найсимон. Гултожиси туташ баргли, кўпинча, икки лабли. Чангчиси туртта, баьзан иккита, уруғчиси икки мева баргли, тугунчаси устки тўрт хоначали. Меваси бир уруғли ёнғоқсимон, турт паллага ажралади.
Шалфей туркумидаги ўсимликлар хақида: Зиғирак – Salvia deserta L. – лабгулдошлар (лабгуллилар оиласи)га мансуб, кўп йиллик ўт бўлиб, бўйи 60 – 80 сантиметр, барги наштарсимон, гули қисқа бандчали, 2-3 тадан жойлашган, гултожибарги бинафшаранг, узунлиги 11 – 12 миллиметр. Меваси юмалоқ-учбурчак, қора. Ўсимлик май-август ойларида гуллайди, июнь сентябрда уруғлари пишади. Тошкент, Фарғона, Сурхондарё вилоятларини тоғ ён бағриларида учрайди. Юқори сифатли қимматбаҳо эфир мойлари олиш учун экилади.
Доривор Маврак – Salvia L. – Маврак лекаственный – лабгулдошлар (лабгуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик чала бута ўсимлиги бўлиб, бўйи 50 сантиметргача ўсади. Барглари чўзиқ ёки кенг наштарсимон, узун бандли (поясини юқори қисмидагилари бандсиз), қарама-қарши жойлашган, гуллари кўк-бинафша, поя ва шохларининг учида сохта тўпгул ҳосил қилади. Баргида ва гулида 2.5 фоизгача эфир мойи, шунингдек ошловчи ва бошқа моддалар мавжуд. Халқ табобатида қуритилган баргларининг дамламаси нафас йўллари шамоллаганида, хамда ялиғланган оғиз ва томоқни чайишда ишлатилади. Молдавия, Украина ва Краснодар ўлкаларида махсус этиштирилади.
Мускат Маврак – Salvia sclarea LL. – Маврак мускатный – лабгулдошлар (лабгуллилар) оиласига мансуб, кўп йиллик ўсимлик бўлиб, барглари йирик, тухимсимон, узун бандли (юқоридагиси майда, қисқа бандли ёки бандсиз, орқаси сертук). Барг таркибида 1.3 фоизгача эфир мойлари, шунингдек, витамин С, флавоноидлар,ошловчи ва бошқа моддалар, уруғи таркибида 31 фоизгача мойи мавжуд. Барги ва уруғи халқ табобатида инсон организмини қувватлантирувчи, овқат ҳазмини яхшиловчи, хамда юрак ва буйрак касалликларини даволашда дамламасидан фойдаланилади. Ўзбекистоннинг тоғ ён бағриларида, адирларида ўсади.
Мускат Шалфейи – Salvia sclarea L. – Шалфей мускатный – лабгулдошлар оиласига мансуб, кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Қирим, Кавказорти ва Ўрта Осиёнинг тоғли районларида ёввойи холида ўсади. Унинг тўп гулидан озиқ-овқат ва косметика саноатида ишлатиладиган қимматли эфир мойи олинади. Икки йиллик ўсимлик сифатида Қиримда. Украинани жанубида, Краснодар ўлкасида ва Молдавияда ихтисослашган корхоналарда экилади, тўпгулидан олинадиган хосил гектаридан 2.5 тоннадан 6.2 тоннагача беради, яхши асал берадиган ўсимлик хамдир. Унинг гуллари йирик ва ярқироқ рангли бўлганлиги учун, манзарали ўсимлик сифатида боғларга, гулзорларга ва йўл бўйларига экилиши мумкин.
Чиа – Salvia hispanica L. – Шалфей испанский – лабгулдошлар (лабгуллилар) оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимлик бўлиб, бўйи бир метргача, барги наштарсимон, узунлиги 4-8 сантиметр, эни 3-5 сантиметр, кетма-кет жойлашган, гуллари оқ ёки оқиш, уруғи кичик, диаметри бир миллметргача, ранги кулрангдан, сариқ ва оқиш бўлиб, сиртида ажоиб расмлар туширилган. Ватани марказий ва жанубий Америкадир. Мексика ва Гватималадаги тоғларни 1800-2600 метр баландликларида табий равишда ўсади. Тарихчилар тадқиқоти ва изланишлари натижасижа, эрамиздан аввалги IV – асрдан эьтиборан ҳиндулар чиа ўсимлигини уруғларини мунтазам истеьмол қилиб келишган эканлар. Чиа уруғи (маялар тилидан таржима қилинганда – “қувват” деган маьнони англатар экан) инсонга куч ва қуввот ато этади деб эьтироф этишган. Чиа ўсимлигининг уруғини мутахасислар “супермахсулот” деб аташи безис эмаслигини хаёт исботлаган. Чиа уруғи таркибида клетчатка, омега – 3, оқсил, А, Е ва С витаминлари, хамда минералларга бойдир. Унинг таркибидаги фосфор, магний, темир, цинк, тиамин, ниацин, рибофловин, антиоксидантларни салбоғи бошқалардан кўра кўпроқдир. Чиа уруғининг каллорияси 100 грамида 486 килокаллорияга тенгдир.
Маврак туркумидаги ўсимликларни халқ хўжалигида ишлатилиши. Ўрта Осиёда маврак туркумидаги ўсимликларнинг 210 тури учрайди. Кўп турларида эфир мойларига бой бўлганлиги сабабли косметика саноатида (лаванда, розмарин), озиқ – овқат санотида (шалфей), медицинада (арслонқуйруқ, ялпиз, райҳон, лагохилус, маврак), зировор сифатида овқатга (жамбил, райҳон) ишлатилади. Ляллеманция, перулла каби турлари техника мойлари олиш учун ўстирилади. Лабгулдошларнинг асалли турлари хам кўпдир.
Юқоридаги маврак туркимидаги ўсимликларни уруғларини, яьни, чия ўсимлигини уруғини Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик хўжалигида, аввалига 0.1 сотик ер майдонига тажриба сифатида такрорий экин сифатида экилиб тажриба ишлари бошлаб юборилди, уруғлари кўпайтирилмоқда. Келажакда юқори даромад келтирадиган ушбу ўсимликни кўпроқ экишга чора-тадбирлари тузилди. Агротехника ишлари тажрибалар ўтказиш йўли билан аниқланмоқда.
Халқ табобатида ишлатилиши. Чиа ўсимлигининг уруғини оз-оздан, овқатларга қўшиб истеьмол қилинади. Яьни, сут-қатиқ маҳсулотларига, турли бўтқаларга, пишириқларга, мева-сабзавот салатларига бир чой қошиқда қўшиб истеьмол қилинади. Бир чой қошиқ чиа уруғи суюқ махсулотларга бирикиб, сониялар ичида 27 бароварга йириклашади, ошқозон-ичак йўлларидаги ҳазм қилиш жараёнларида хам қатнашиб, инсон қонига тез сингиб боради. Агар инсон ўз таомномасига чиа уруғини киритса, юрак, қон-томир ва онкологик касалликларини олдини олиш билан бирга, уларни даволаган бўлар эди, шамоллашлар блокланар, асаб тизими меьёрлашган бўлур, ваҳима ва ҳаяжонлар камайган, мия фаолияти яхшиланиб, “ширин” касаллик саналувчи диабет билан оғриган беморларга шифо саналади, чунки у қондаги глукоза миқдорини меьёрлаштириб боради. Кунига бир махалдан 25 грамдан оавқатларга қўшиб истеьмол қилиб борилса, юқоридаги ҳасталикларни олдини олиш билан бирга, куч-қувватга тўлишиб борганлигини инсон ўзида хис қилиб боради.
Чиа ўсимлигини уруғи таркибидаги оқсил сулу, маккажўхори, ловия ва бошқа дуккакли ўсимликлар кўрсаткичидан сезиларли даражада юқоридир, дуккакли – дон махсулотлар таркибида глютен моддаси борлиги учун, инсонни овқат ҳазм қилиш органларига салбий таьсир қилиб, қориннни дам қилишига, қабзиятни ошишига, кўнгил айниб, вазн ортишига сабаб бўлади. Табий махсулот саналган чиа уруғини таркибида глютен моддаси умуман йўқдир. Шунинг учун юқоридаги қайд қилинган жихатлари учун, сўнги йилларда профессионал спортчилар чиа уруғини доимий овқатланиш рационига киритишиб боришмоқда.
Хулоса. Чиа ўсимлигини фермер хўжаликларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Чиа уруғидан, юқорида санаб ўтилган касалликлардан ташқари, бош оғриғини, қон босимини меьёрлаштиришда, холестеринни камайтиришда, кўз қон томирларини баққуватлаштиришда, терини ёшартиришда ва суяк мўртлигидан асрашда, мушакларни шамоллашида ва артирит профлактикасида, хамда давосида чиа уруғларини фойдаси беқиёсдир.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.
















