Поп тумани «Маданият» маҳалласида эчкичилик соҳаси ривожлантирилмоқда

Мазкур МФЙни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида қуйидаги асосий “Ўсиш нуқталари” танлаб олинган: Тўқимачилик, чорвачилик (эчкичилик, қўйчилик):

МФЙни Иқтисодий тараққиёт бошқармаси, Асакабанк вилоят филиали ҳамда туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда, 810 та (90%) хонадонларда асосан чорвачилик (эчкичилик, қўйчилик) ҳамда тўқимачилик йўналишлари билан шуғулланишлари аниқланиб, ҳар бир хонадонда ўртача 15-20 бошдан эчки ва қўйлар мавжудлиги, ҳамда ҳозирги кун ҳолатига фаолиятини кенгайтириш мақсадида кўплаб аҳоли томонидан банк кредити асосида қўшимча 20-30 бошдан эчки олувчи 272 нафар фуқаролар манзилли рўйхатлари шакллантирилди ҳамда ҳудуддаги аҳоли чорваларини боқиш фаолияти билан шуғулланувчи 14 нафар фуқаролар (чўпонлар)дан 100 тадан эчки олиш талаблари аниқланган эди.

Манба: https://t.me/namvilhok/33482