Бозорлардаги охирги нарх-наволар билан танишинг(июнь)

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда

3 июнь ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг энг арзон ва қиммат нархлари билан танишинг.

Тиббий ниқоб: Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўмдан, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.

Антисептик гель: Қашқадарёда минг сўм бўлса, Навоий вилоятида 15 минг сўмгача.

Маҳаллий ун биринчи нави: Қорақалпоғистон 2500 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.

Қолипли нон: Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон, Фарғона, Хоразм вилоятларида 1250 сўм, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.

Макарон: Андижон вилоятида 3000 сўм, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида 9 минг сўм.

Шакар: Фарғона, 5 минг сўм, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.

Ўсимлик ёғи: Наманган вилоятида 8 минг бўлса, Бухорода 14 минг сўм.

Хўжалик совуни: Наманган вилоятида 1000 сўм, Тошкент шаҳрида 4000 сўм.

Тухум: Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.

Мол гўшти: Қашқадарё вилоятида 40 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.

Қўй гўшти ўртача ҳисобда: Тошкент шаҳрида 39 минг, Тошкент вилоятида 70 минг, Тошкент шаҳрида 75 минг сўмгача.

Товуқ гўшти: Андижон вилоятида 10 минг сўм, Тошкент шаҳрида 24 минг сўм.

Гуруч: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида 16 минг сўмдан.

Картошка: Сурхондарё вилоятида минг сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм.

Пиёз: Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент ва Самарқанд вилоятида 4000 сўм.

Сабзи: Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 3500 сўмгача.

Саримсоқ пиёз: Қашқадарёда 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.

Манба: xs.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!