Данияда Ўзбекистон қовунларининг бир килоси 2 евродан сотилмоқда

Даниянинг Орҳус шаҳридаги “Vest Bazar” йирик озиқ-овқат ва мева-сабзавот бозорида Ўзбекистондан экспорт қилинган қовунлар сотилмоқда. Бу ҳақда Данияда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик Kun.uz’га маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қовунлар Сирдарё вилоятидаги “Абдуҳаким” фермер хўжалигида етиштирилган ва ЕИ мамлакатига экспорт қилинган.

Қовуннинг бир килограмми 15 Дания кронаси, яъни 2 евродан сотилмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг!