Она асаларини сунъий йул билан урчитиш

Бу йўл билан об-ҳаво ҳарорати қандай бўлишидан қатъи назар, хоҳлаган пайтда керакли ари зотидан эркак ари уруғини олиб, она арини сунъий йул билан урчитиш мумкин.
Она арини урчитиш мосламасининг асосий қисмига бинокуляр микроскоп ўрнатилган бўлиб, она ари шиша найчага солинганда унинг қорин қисми орқа тарафи найчадан бир оз чиқиб турсин (79-расм). Найча она арини ушлаб турадиган мосламага махкамланади. Мослама устида 0,29 мм диаметр тешикчаси бор наконечник туради. Урчитиш операцияни бошлашдан олдин она арини углекислота газ ёрдамида аракатсизлантирилади ва жуфт бўлмаган тухум йули махсус мокчалар ёрдамида очилади. Етилган эркак аридан шприцга ypyr олинади ва махсус бураш винти ёрдамида она ари корин кисми оркасидаги тугаш кисмидан 4 мм³ хисобида ypyғ тухум чиқадиган йулига юборилади. Урчитиш учун кичик оилалардан 7 кунлик она ари олинади. Урчитиш операцияси тугагач она ари яна кичик оилага кайтарилади ва яна орадан 24-36 соат вакт ўтгач урчитиш операцияси кайтарилади ва нихоят она ари оиласига ёки кичик оилалардан бирига ўтқазилади (думалоқ симтўрли ёки тўртбурчак қафасчадан фойдаланилади). Ҳозирги пайтда асбоб-мослама ёрдамида она арини урчитиш ишлари илмий текшириш корхоналаридан ташқари асаларичилик фермер хужаликлари арихоналарида олиб борилмокда .
Урчитиш асбоб-мосламалари ёрдамида 80-90% ли ёруғ  хонада яхши тухум қўядиган ва табиий йул билан эркак арилар билан қўшилган она арилардан қолишмайдиган она ари етиштиришга эришиш мумкин. Бундай йул билан етиштирилган она арини асосий оилага ўтқазишда жуда ехтиёткорлик билан, яъни аввал она ари арилар кўп кичик оилага ўтқазилиб, она арини кабул қилгандан кейин шу кичик оила арилари билан она ариси йўқ бирорта асосий оилага қўшиб  юборилади.
Асбобғмосламада она арини урчитиш ишларини бажариш учун хона харорати 25º С бўлиш керак. Уpyғ олинадиган еркак арилар 14 кунликдан катта бўлиши шарт.

Манба: Исамух.амедов А., Никадамбаев Х. «Асаларичиликни ривожлантириш асослари»