Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 23 июнь куни Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб чиқди ва ўтказилган кузатув натижалари бўйича маҳсулотларнинг минимал-максимал нархларини келтирди. Унда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

 

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 38 000 сўмдан 65 000 сўмгача (килограмм)

1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (38 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (килограмм)

1 килограмм қўй гўштининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилган.

Картошка 1000 сўмдан 5500 сўмгача (килограмм)

1 килограмм картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори»да қайд этилган (1000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5500 сўм) кузатилган.

Пиёз 750 сўмдан 3000 сўмгача (килограмм)

1 килограмм пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (750 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 4 500 сўмгача (килограмм)

1 килограмм сабзининг минимал нархи Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4500 сўм) кузатилган.

Тухум 5000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)

10 дона тухум маҳсулотининг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори»да, Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да қайд этилган (5000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).

Гуруч 4500 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)

1 килограмм гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 4500 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

1 литр ўсимлик ёғининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски Жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8400 сўм) кузатилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) қайд этилган.

Шакар 5800 сўмдан 7000 сўмгача (килограмм)

1 килограмм шакар маҳсулотининг минимал нархи Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да, Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да, Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски Жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5800 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (7000 сўм) кузатилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!