Ўзбекистон гилослари Россия бозорларини забт этмоқда

Ўзбекистонда етиштирилган гилосларнинг биринчи партияси Россияга муваффақиятли экспорт қилинди. Бу ҳақда EastFruit портали хабар берди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти консультанти Бахтиёр Абдувоҳидовнинг айтишича, Ўзбекистонда етилган гилослар ортилган биринчи юк машинаси ўтган ҳафтада Новосибирскка етиб борган.

Ўзбекистонлик кўтарачи савдогарлар гилоснинг 1 кг.ини 550 рубл(7,3 доллар)дан сотишди. Ва ушбу мевага бўлган талаб кутилганидан ҳам ошиб кетган. Унинг 1 кг.и чакана савдода 1000 рубль(13 доллардан зиёд)дан пайдо бўлади. Бу эса чакана савдо вакиллари яхшигина даромад қилишини англатади.

Логистика харажатлари ошганига қарамай кўтарачилар ҳам яхши фойда олиши кутиляпти.

Портал таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 35 минг тоннадан 50 минг тоннагача гилос экспорт қилади. Россия эса минақадаги энг йирик гилос импортчисидир. У ҳар йили қарийб 75 минг, порталнинг баҳолашича эса 100 минг тоннадан зиёд гилос сотиб олади

Дўстларингизга ҳам улашинг!