Сурхондарё вилояти Шеробод туманида иссиқхоналарда анор етиштириш йўлга қўйилди

Шеробод туманидаги “Шеробод Гарденс” МЧЖга 10 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилганди. Бу эса ижобий натижа берди. Мазкур маблағлар эвазига ўзлашмаган ер майдонига сув иншоотлари ўрнатилиб, қаровсиз ерда 500 гектар анорзор, анор кўчатини етиштиришга мўлжалланган 2 гектар замонавий иссиқхона ва анор шарбатини қайта ишлаш цехи барпо этилди.

“Шеробод Гарденс” МЧЖ Шеробод туманидаги аҳоли томорқаларига ўз иссиқхонасида етиштирилган эртапишар анор кўчатларини етказиб бериш ва келгусида томорқаларда етиштирилган анор ҳосилини харид қилиш орқали соҳада қиймат занжирини яратишни ҳам режалаштирган.

Вилоятимизда анор бошқа ҳудудларга нисбатан бир ой олдин пишади. Бу эса эртапишар ҳосилнинг бозори баракали бўлишини ҳамда мўмай даромад келтиришини яна бир карра исботламоқда.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати