Чорвачиликда зоти яхшиланган қорамоллар улуши ортмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётига доир учрашувларида мутасадди раҳбарларга иқтисодий тармоқлардаги ислоҳотлар жадаллигини кечиктириб бўлмаслигини кўп бор таъкидлайди. Ҳар бир соҳа мутасаддиларига тармоқдаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш вазифасини қўяди.

Шу маънода бугун чорвачилик маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, шунингдек ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлиги қай тарзда? Тармоқдаги муаммолар ўз вақтида ҳал этилаяптими? 

ЎзА мухбири шу каби саволларга жавоб олиш учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жабборов билан суҳбатда бўлди.

– Шуҳрат ака, гапни чорвачилик маҳсулотларини етиштиришнинг дастлабки босқичидаги муҳим тадбирлардан бири ҳисобланган эпизоотик осойишталикдан бошласак…

– Тўғри  таъкидладингиз. Шубҳасиз, эпизоотик осойишлатик чорвачилик маҳсулотлари етиштиришдаги энг муҳим тадбир.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги 1500 та ветеринария участкаларидаги 3788 нафар ветеринария мутахассислари томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида  27 млн. бош чорва молларининг 11 турдаги ва 46 млн. бош паррандаларнинг 4 турдаги касалликларига қарши профилактик эмланиши, ҳайвонлар сақланадиган 650 минг объектлар дезинсекция қилиниши ва 31 млн. бошдан ортиқ чорва молларини чўмилтириш ишлари амалга оширилиши натижасида бугунги кунда республикамизда эпизоотик осойишталик таъминланишига эришилди.

Бундан ташқари республикада ветеринария ва чорвачилик соҳасини янада ривжлантиришдаги асосий омиллардан бири бўлган ҳайвонларга ветеринария сервис хизматларини кўрсатиш ишларига 5 мингдан ортиқ мутахассислар жалб қилинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида 11,2 млрд.сўмлик, (2020 йилга нисбатан 1,5 баробарга кўп) пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилди.

– Дарвоқе, ветеринария тармоғида пуллик хизмат кўрсатиш тизими ҳам мавжудми?!

– Албатта. Дейлик, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси томонидан 2020 йилнинг мос даврида 8,1  млрд. сўм пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган бўлса, 2021 йилнинг ўтган даврида эса бу кўрсаткич 16,4 млрд. сўм (2 баробарга кўп) ни ташкил этади.

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида 7,8 млрд. сўм, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 баробарга кўп пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган.

Республика ва ҳудудий хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида 1,4 млрд.сўм пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1.5 баробарга ортиғи билан бажарилган.

Қорақолпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари томонидан 2020 йилнинг биринчи ярмида 3,4 млрд.сўм, 2021 йилнинг ўтган даврида эса 6,1 млрд.сўм (1.7 баробарга кўп) пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган.

Кўрсатилган пуллик ветеринария хизматлари 2020 йилда 1 шартли мол бошга 1 895,0 сўм (19,6 млрд.сўм/10 379,0) бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 3721,0 сўмни (41,3 млрд.сўм/11 099,0) ташкил этади ёки 2019 йилга нисбатан 2 баробарга ошган.

– Чорва молларининг насл сифати, наслдорликни яхшилаш, маҳсулдорликни ошириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Саноат усулида сут ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган жами 101 та (52,1минг бош) шундан, 48 та (24,1 минг бош) сутчилик йўналишида ва 53 та (28 минг бош) бўрдоқичилик йўналишида йирик чорвачилик комплекслари ишга туширилди.

Амалга оширилган лойиҳалар доирасида хорижий давлатлардан 81 минг 276 бош қорамоллар ҳамда 73 минг 903 бош қўй-эчкилар олиб келинди.

Аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларидаги қорамоллар маҳсулдорлигини ошириш ҳамда зотдорлигини яхшилаш мақсадида 1,22млн. бош сигирлар сунъий уруғлантирилиб, зоти яхшиланган қорамоллар улуши 50 фоизга етказилди.

Хусусан, гўшт йўналишидаги тез етилувчан қорамолларни кўпайтириш мақсадида хорижий давлатлардан Абердин-ангусШаролеГрефордва Лимузин каби янги зотлар республикамизга олиб келинган ва бу ишлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек, майда шохли молларнинг зотини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида қўйларнингМеринос, Романов, Эдилбой, Дорперзотлари ҳамда эчкиларнинг Ангор ва Занен зотларини чет давлатлардан келтирилиб, уларни бош сонини янада кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича қиймати 2 трлн. 532 млрд. сўмлик (35 фоиз) 1 131 та лойиҳа (62 фоиз) амалга оширилиб, натижада янгидан 11 минг 992 та иш ўринлари яратилди.

Чорвачилик хўжаликларидаги чорва моллари озуқа базасини мустахкамлаш мақсадида жами 339,7 минг гектар майдонга шундан, беда 135,6 минг гектар, маккажўхори 158,5 минг гектар, оқ жўхори 31,8 минг гектар, хашаки лавлаги 13,8 минг гектар асосий ер майдонларига ва ғалладан бўшаган 176,4 минг гектар ер майдонидан 147,7 минг гектарига (84 фоизозуқабоп экинлар экилди.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 7,8 млрд.сўм, 2020 йилда 8,1 млрд.сўм ҳамда 2021 йилнинг ўтган даврида 14,6 млрд.сўм (2019 йилга нисбатан 
2,2 баробарга кўп) маблағлар шакллантирилди.

– Мазкур маблағлар ҳисобидан қандай ишлар амалга оширилди?

– Аввало, ушбу маблағлар ҳисобидан тармоқни рақамлаштириш ишлари жадаллаштирилди. Жумладан, эпизоотияга қарши курашиш тадбирлари мониторинги (VIS-REGISTON), хавфни (таҳлил қилиш) бошқариш (VIS-ATLAS), ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштлари (VIS-BILLUR), ветеринария фаолиятини лицензиялашни автоматлаштириш (VIS-LICENSE) дастурлари ишга туширилди.

Шунингдек, ҳудудий ветеринария хизматларининг моддий техник базани ривожлантириш мақсадида 3 673,5 млн.сўмлик махсус автотехникалар ва асбоб ускуналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаларига хизматда фойдаланиш учун талаб этиладиган техник жиҳозлар билан таъминланди.

Ветеринария хизмати сифатини ошириш, озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мавжуд таъмирталаб бино ва иншоотларни жорий ва капитал таъмирлашга жами 4 486,0 млн.сўм маблағлар йўналтирилди, жумладан, Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласини назорати бўйича давлат илмий маркази, Юқоричирчиқ, Бўка, Шуманай, Дўстлик, Нурафшон, Зарбдор, Зомин, Қамаши, Мирзачўл, Оқолтин тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари биноси тўлиқ таъмирланди.

Бундан ташқари Фориш, Оқ олтин, Шуманай, Мўйноқ, Узун, Зарбдор туманидаги ветеринария участкалари контейнер типидаги замонавий бинолар билан таъминланди.

Жорий йилда 6 та чегара божхона ўтказиш масканларида автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш бўйича замонавий дезинфекцион тўсиқлар ўрнатишга 1,0 млрд. сўмдан зиёд маблағлар сарфланди.

– Билишимизча, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Халқаро молия институтлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган…

– Худди шундай.  Ўтган давр мобайнида Халқаро молия институтлари билан олиб борилган кенг кўламли музокаралар натижасига кўра, Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига замонавий ускуналар билан жиҳозланган 6 дона кўчма лаборатория, 42 дона махсус автотранспорт (совутгичли, дезинфекцияловчи ва зарарсизлантирувчи (инсинератор) мосламали) ҳамда ветеринария участкаларини 20 дона контейнер билан таъминлаш ва асосий юклар ҳаракатланувчи 8 та чегара божхона ўтказиш пунктларига замонавий дезинфекция йўлаклари ҳамда Андижон ва Фарғона вилоятларида 1 донадан замонавий ветеринария клиникалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Венгрия аграр, озиқ-овқат ва қишлоқ ҳудуларини ривожлантириш палатаси ҳамда Венгрия чорвадорлар уюшмаси ўртасида чорвачиликни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги имзоланган Битим доирасида мамлакатимизда
20 млн. доллардан ортиқ ҳажмдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ бизнес-режалар ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, чорвачилик маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишда 16 та жумладан, ЕОИИ, ЕИ, АҚШ, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа давлатлар билан экспорт ва импорт алоқаларини кенгайтириш мақсадида ветеринария ҳужжатларини келишиш (признание) юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

ЎзА. uza.uz